ердамида суз ясаш учун асос бўладиган янги бирлик —
лексема(лар) юзага келаётгани йўқлигидир.
-ги
аффикси аниқ вақгни ва
ост, уст
каби аниқ маконни
билдирувчи сўзлардангина сифат ясаши туфайли унинг
ёрдамида ҳосил қилинган сифатларнинг маъноси ҳам аниқ
бўлади, шу сабабли бу ясама сўзларнинг маъносини таркибий
қисмлари (сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи қўшимча) маъноси
билан асослаш мумкин бўлади:
қишки — қишга оид, қишда
бўладиган; охирги
—
охирда жойлашган
ва ҳ. к.
-ги
аффиксининг умуман вақт
бирлигини эмас,
балки
муайян вақгни англатувчи сўзлардангина-сифат ясаши шу
нарсада ҳам аниқ кўринадики, масалан, у
кун, йил
сўзларидан
сифат ясамайди, яъни
кунги, йилги
сўзи йўқ. Кун ва йилнинг
муайян қисмларини
билдирувчи
эрталаб, туш (пешин), кеч,
тун, кундуз; баҳор, ёз, куз, қиш
сўзларидан сифат ясайди:
эрталабки, тунги, кундузги...; баҳорги, кузги...
каби. Агар
кун,
йил
сўзларидан олдин конкретлаштирувчи сўз қулланса, бу
сўзларга
-ги
қўшилади:
бу йилги, ўтган йилги
(даромад) каби.
Мазкур қўшимчага хос бу хусусият ҳам унинг вазифа дои-
расини, сўз ясаш имкониятини чегаралаб қўвди. Шу ўринда
-ги
аффикси билан боғлиқ бир ҳодиса ҳақида тўхтаб ўтишга
тўғри келади.
Кўриб ўтдикки, бу аффикс вақт ва макон (жой) маъноли
маълум сўзлардангина сифат ясаган, ҳозирда эса лексема
(сўз)лардан унинг янги сўзлар ясаши кузатилмайди. Бу ҳол
-ги
аффиксининг сўз ясаш вазифасини тўхтатганлигини
кўрсатмайди, балки
-ги
қўшимчаси сўз ясаши мумкин бўлган
конкрет вақг ёки ўрин билдирувчи янги сўзларнинг йўқлиги,
юзага келмаётганлиги билан боғлиқ.
Ўрин ва вақг (пайт) билдирувчи жуда кўп сўзларга хос
вақгнинг конкретлиги уларни ўрин келишиги қўшимчасида
қўллаш билан шакллантирилади.
-ги
қўшимчаси эса ўрин
қўшимчаси
-да
билан биргаликда нарса-ҳодисанинг ўрин ёки
пайтга муносабатини, шу. жиҳатдан бўлган белгисини ифо-
далайди:
уйдаги, кўчадаги, ёздаги, куздаги
каби. Бунда, асли,
ўрин (пайт) маъноси
-да
қўшимчасига,
нисбатлаш эса
-ги
қўшимчасига хослигини сезиш қийин эмас. Шу билан бирга,
уйдаги, ёздаги
каби сўзлар таркибидаги
-да
ва
-ги
ни тамомила
мустақил (алоҳида-алоҳида) аффикс ҳисоблаб бўлмайди. Шу-
нинг учун ҳам булардаги
-да
ва
-ги
тўла маънода ўрии
135
www.ziyouz.com kutubxonasi
келишиги вазифасида,
-ги
эса сифат ясовчи вазифасида эмас.
Ҳар иккаласи бирлиқца нарса-ҳодисанинг ўрин ёки пайт
(вақт)га мупосабатини (шундай белгисини) ифодалаш учун
хизмат қилади ва бир бутун бирлик сифатида қаралиб, ўрин
белгиси шакли (формаси)ни ясовчи аффикс деб таъриф-
ланмоқца1.
Вақг (пайт) маъноси ўрин келишигидан ташқари муайян
сўз (сўзлар) билан ҳам конкретлаштирилиши мумкин. Бу сўз
пайт билдирувчи сўздан олдин қўлланади.
Ўтган йил. Келаси
қиш
каби. Бундай бирикмалардаги вақг билдирувчи сўзга -
ги
аффиксини қўшиш билан предметнинг шу вақтга оид (шу
вақтга нисбатланувчи) белгиси ифодаланади:
ўтган йилги
ҳосил. Келаси йилги қурилиш ишлари
каби. Демак,
бундай
ҳолларда вақт (пайт)ни конкретлаштириш муайян сўзга,
оидлик (нисбатли) белгини ифодалаш эса
-ги
кушимчасига
хос бўлади.
Айрим мутахассислар
уйдаги, куздаги
каби сўзларда
-да
ва
-ги
алоҳида (мустақил) аффикс деб ҳисоблайдилар. Қайд
этилган ишимизда бу масалага махсус тўхталганмиз. Бу ўринда
уларни такрорламоқчи ва
-даги
қўшимчаси билан боғлиқ
масалаларга тўхтамоқчи эмасмиз. Фақат шуни қайд этмоқчи
эдикки,
-ги
қўшимчасининг лексема (сўз)лардан нисбий
сифат ясаши кузатилмаётган бўлса-да,
лекин у нисбатлаш
(нисбий белгини ифодалаш) вазифасини тўхтатган эмас.
-лик
аффикси. Бу аффикснинг ҳозирги ўзбек адабий тили-
даги вазифалари ва улар ҳақидаги қарашлар махсус мақо-
ламизда таҳлил этилгани сабабли2 бу ўринда унинг сифат
ясаш вазифасигагина тўхталамиз.
-лик
аффикси ҳам нисбий сифат ясайди ва предмет,
нарса-ҳодисанинг сўз ясалиши асосига нисбатли белгисини
билдиради. Сўз ясалиш асосининг хусусиятига боғлиқ ҳолда
нисбатлашнинг муайян маъноли ҳолати акс этади:
1.
-лик
қўшимчали сўз боғланиб келган (аниқланмиш
вазифасидаги) сўз билдирган нарсанинг сўз ясалиш асосидан
англашилган нарса-предмет учун белгиланганлигини,
шунга
оидлик, хослик белгисини билдиради:
кўрпалик сатин,
астарлик бўз, уруғлик буғдой
каби. Бундай сифатларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: