-ма
аффикси ёрдамида бундай маъноли от ясалиши бошқа
манбаларда ҳам учраб туради. Лекин уларнинг қўлланиши
адабий тидцан кўра оддий сўзлашувга хосроқ экани сезилиб
туради:
Ваҳиманиям, бўрттирманиям зумда қотириб ташлай-
диган шофёр орқадан туриб гап қистиради. (А. Обиджон)
... бошқалар ҳам бу ўзига хос айтишмага қўшилгандир.
(„Тошкент ҳақ. “ газ.)
Хуллас, ҳаракатнинг номи (иш оти шакли)
-в, -ш
қўшим-
часи билан ифодаланади.
-ма
қўшимчаси
билан бундай от
ясалиши маълум ўзига хос маъно ифодалаш талаби ёки бошқа
мақсад билан юз беради.
Бу ўрипда яна бир нарсани айтиб ўтишни' истардик. У
ҳам бўлса, тилимиздаги
бекинмачоқ (яшинмачоқ), қувлашмачоқ,
айланмачоқ, тортишмачоқ, ўзишмачоқ
каби сўзларнинг
мавжудлиги ва уларнинг ясалишидир. Бундай сўзлардаги
-чоқ
қўшимчасининг вазифаси ва маъноси бизга жуда аниқ
эмас. Лекин улар
таркибидаги
-ма
қўшимчасининг вазифаси
ва маъноси унинг юқорида (5- бандда) кўриб ўтилган вази-
фаси ва маъноси билан боғлиқлигига ( шу
маъно ва вазифаси
билан қатнашаётганлигига) шубҳа йўқ.
-ма
аффикси билан ясалган отлар жуда кўп эмас — 100
га яқин. Лекин, юқорида айтиб (кўриб) ўтганимиздек, бу
қўшимча маҳсулли, унинг ёрдамида янги сўз ясалиши давом
этмоқца. Шунингдек,
-ма
қўшимчаси умумий маъносига кўра
бир неча турдаги отлар ясайди. Шубҳасиз, буларнинг ўз сабаб
ва асослари бор.
Маълумки, ҳозирги (синхрон) сўз ясалишига оид ясама
сўзнинг маъноси унинг таркибий қисмлари маъносидан (сўз
ясалиш асоси ва сўз ясовчи қисмнинг маъноларидан)
келиб
чиқади.
-ма
қўшимчаси билан ясалувчи отларнинг кўпчи-
лигида ҳам худци шундай. Қуйидаги бир мисолга эътибор
беринг:
Мевасидан дамлама тайёрлаш учун бир стакан қайноқ
сувга уч чой қошиқ мева солинади. („Тошкент оқш. “ газ.)
Мисолдаги
дамлама
сўзининг
маъноси
дамла
(сўз ясалиш
асоси) ва
-ма
(ясовчи қўшимча)нинг маънолари асосида юзага
келганлиги кўриниб турибди.
Лекин
-ма
қўшимчаси билан
ясалган отларнинг кўпчилигида бундай ҳолат кузатилмайди,
уларнинг маъносини таркибий қисмлари
маъноларидан
келтириб чиқариб бўлмайди. Масалан,
кўрсатма
сўзининг
маъноси
кўрсат
феъли ва
-ма
қўшимчаси маъносидан келиб
83
www.ziyouz.com kutubxonasi
чиқмайди.
Тугма
сўзида ҳам худди шундай. Бу айтилган-
ларнинг ҳам ўз сабаб ва асослари бор.
-ма
қўшимчаси билан ясалган отлар у қадар кўп бўлмаса-
да, лекин унинг маҳсулли аффикс бўлиши, аниқроғи бу
аффиксли янги-янги отларнинг
юзага келиши сабаблари
ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин.
Биринчидан, бундай отларнинг маълум қисми
-ма
аф-
фикси билан ясалган сифатларнинг отлашуви орқали юзага
келган ва бундай жараён давом этмоқда. Мас.,
димяама,
қовурма, тиркама
отлари худци шу йўл
билан юзага келган
ва буни пайқаш қийин эмас. Шунинг учун ҳам бундай
отларнинг номи умумийроқ тушунчани билдиради. Мас.,
Do'stlaringiz bilan baham: