Сифатлар шахс ёки предметнинг турли хил:
ранг-тус, маза-
таъм, характер-хусусият каби жиҳатдан бўлган белгиларини
билдиради. Шунга кўра, қандай турдаги сифатларга қўшилишига
кдраб,
-лик
аффикси ёрдамида ясалган белги отларининг маъноси
янада конкретлаигуви мумкин. Масалан,
шод, тинч
каби сўзларга
қўшилиб, асосдан англашилган белги номини билдиради:
июдлик,
тинчлик, эркинлик, хурсандлик, тенглик, танглик, очлик, тўқлик
каби; шахснинг характер, хусусияг, қилиқ жиҳатидан белгисини
билдирувчи сифатлардан ясалган отлар асосдан англашилган
характер-хусусият, қилиқ, хатти-ҳаракат номини билдиради:
олифталик, эзмалик, айёрлик, ахлоқсизлик, аҳиллик, бачканалик,
жасурлик, камтарлик, лаганбардорлик, ношукурлик, хиралик,
эркалик, ўжарлик, ҳовлиқмалик
ва б.
-лик
аффикси рус тилидан ўзлаштирилган
сифатлардан
ҳам белги оти ясайди:
объективлик, актуаллик, принципиаллик,
принципсизлик
ва бошқалар.
Рус тилидан калька йўли билан ўзлаштириш жараёнқца ҳам
-лик
аффикси ёрдамида ясалган кўпгина белги отлари юзага
келди:
аъзолик, муаллифлик, кишилик, сафарбарлик, ҳаваскорлик,
ўриндошлик, ҳафталик, беш йиллик, шанбалик
ва бошқалар.
Маълум бўлдики,
-лик
қўшимчаси ёрдамида сифат,
равишлардан ясалган сўзлар ҳам кўп микдорни ташкил этади
ва бундай сўзлар ясалиш жараёни давом этмоқда. Сабаби —
бундай отлар ясалишига асос бўладиган сўзларнинг кўплиги
ва янги-янгиларининг пайдо бўлаётганидир.
Оғзаки нутқда, шунингдек, ёзма манбаларда ҳам феълнинг
ҳаракат номи шаклининг
-лик
қўшимчаси билан қўлланиши
ҳоллари учрайди:
бормоқлик, боришлик
каби:...
ўзлари эришган
барча яхшиликларга бошқаларнинг эришмоқликларини ҳам
соғинадилар . (Газетадан)
Айрим ишларда бу ҳолни ҳам от ясалиши деб қарайдилар.
Аслида эса бу ҳолни, ҳозирги ўзбек адабий тили нуқтаи
назаридан,
-лик
аффиксинияг ортиқча қўлланиши деб
баҳолаш керак1.
-чилик аффикси.
Бу аффикс шахс оти ясовчи
-чи
ва
мавҳум от ясовчи
-лик
аффиксининг бирикувидан ҳосил
бўлган аффиксдир (-
чи+лик
—-
чилик
). У, асосан, отлардан,
шунингдек, белги билдирувчи сўзлардан қуйидаги
маъноли
отлар ясайди:
1
-лик
аффикси сифат ясаш вазифасига ҳам эга. Бу ҳақца „Сифат
ясалиши тизими“ баҳсида фикр юритилади.
‘ '
98
www.ziyouz.com kutubxonasi
1. Сўз ясалиш асоси билдирган нарса (шахс)ларга хос
ўзаро муносабат, шу муносабатни акс эттирувчи хатти-
ҳаракат, фаолиятни билдирувчи отлар ясайди:
қўшничилик,
қудачилик
(
қуда-андачилик
),
қариндошчилик (қариндош-
уруғчилик), ошначилик
(
ошна-оғайничилик
) каби:
Яхши қуш-
Do'stlaringiz bilan baham: