Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Мавҳум от ясовчилар
Ҳозирги ўзбек адабий тилида мавҳум от ясаш учун 
қўлланаётган маҳсулли аффикслар 
-лик, -чилик, -в, -ш
аффиксларидир. Мавҳум от ясаган баъзи аффикслар ўз 
вазифасини тўхтатган, маҳсулсиз аффиксларга айланган. 
Масалан, 

(
билим, тузум, чидам, тўзим), -ч
(
ишонч, севинч,
ўкинч, ҳўрқинч)
ва бошқалар.
-лик
аффикси. Бу аффикс от, сифат ва равиш туркумига 
оид сўзлардан от ясайди. Сўз ясалиш асосининг қайси сўз
95
www.ziyouz.com kutubxonasi


туркумига оидлиги, шунингдек, айни туркумга оид сўзлар- 
нинг маъно хусусиятига қараб 
-лик
аффикси сўз ясалишининг 
турли типига оид отлар ясайди.
I. 
От туркумига оид сўзлардан, сўз ясалиш асоси анг- 
латган шахс, нарса-предметнинг хусусияти билан боғлиқ 
ҳолда, турли типдаги отлар ясайди.
-лик
қўшимчаси ёрдамида отлардан ясалган сўзларнинг 
таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг асосий қисмини шахс 
отларидан ясалган сўзлар ташкил этади. Сўз ясалиш асоси- 
нинг қандай маъноли шахс отларидан бўлишига қараб 
улардан 
-лик
аффикси ёрдамида ясалган сўзлар турли типдаги 
сўзлар гуруҳини ташкил этади.
1. Туғишганлик, қариндошлик номларига (
ота, ака, амма
каби сўзларга) қўшилиб, асосдан англашилган қариндошлик 
(туғишганлик) муносабатини билдирувчи от ясайди: 
оталик,
оналик, акалик, укалик, опалик, сингиллик, аммалик, эрлик,
хотинлик
каби. Бу типда янги от ясалиши йўқ. Сабаб шуки, 
қариндошлик (туғишганлик)ка оид янги тушунчалар ва 
уларни ифодаловчи янги сўзлар юзага келаётгани йўқ.
Бу типдаги сўзларнинг айримлари янги маъно касб этган 
ва уларнинг маъносини ясама сўзнинг таркибий қисмлари 
маъноси билан асослаб бўлмайди. Масалан, 
Оналик ва
болаликни муҳофаза қилиш
жумласидаги 
оналик
ва 
болалик
сўзларининг маъноси рус тилидан „зашита материнства и 
детства“ бирикмасини калькалаш жараёнида юзага келган.
2. Киши ҳаёти (умри)нинг маълум белги-хусусиятлар 
билан характерланувчи даврини (босқичини) билдирадиган 
сўзлардан шахс ҳаётининг шу даври (босқичи) номини бил- 
дирувчи отлар ясайди: 
болалик, ўсмирлик, йигитлик, куёвлик
каби: 
Аваз саройда кечган йигитлик йилларини эслади. ( С. Сиёев)
Ёитик, кексалик
сўзлари ҳам шу типда ясалган: 
Ёигликда берган
кўнгил. Кексалик гаштини сурмоқ.
-лик
қўшимчаси билан ясалган айрим сўзлар юқоридаги 
ҳар иккала бандца қайд этилган маънони билдира олади: 
қизлик, келинлик
каби. Бунинг сабаби сўз ясалиш асосининг 
(қиз, келин
сўзларининг) икки хил маънога эгалигидир, яъни 
уларнинг ҳар шски маъносида сўз ясалади.
3. Шахснинг амал-унвон, вазифа-даражаси нуқгаи наза- 
ридан атовчи 
(директор, мудир, лаборант
каби) сўзларга 
қўшилиб, асосдан англашилган амал, унвон номини бил-
96
www.ziyouz.com kutubxonasi


дирувчи от ясайди: 
президентлик, директорлик, мудирлик,
лаборантлик
каби: 
Бири раисликдан, бири бригадирликдан
туигганига олти йил бўляпти. (Ў. Ҳошимов)
Юқоридаги уч бандда (айниқса 1- ва 2- бандца) қайд 
этилган турдаги сўз ясалиши у қадар кўп эмас.
4. Касб эгасини билдирувчи (
наққош, муаллим, ҳаммол,
пахтакор, чорвадор
каби) сўзларга қўшилиб, касб-ҳунар 
номини билдирувчи от ясайди: 
рассомлик, актёрлик, шоли-
корлик, савдогарлик, ҳаммоллик.
Бу турдаги сўзлар жуда кўп 
учрайди. Сабаби шундаки, ҳаётда касб-ҳунарнинг тури кўп 
ва уларни бажарувчи шахсни билдирувчи сўзлар (шахс отлари) 
кўп. Шахс отларидан эса 
-лик
аффикси ёрдамида кўриб 
ўтилган типдаги отлар ясалади.
5. 
-хўр, -хон
аффикслари билан ясалган айрим шахс 
отларига қўшилиб, асосдан англашилган нарса билан боғлиқ 
бўлган ишни бажаришни, шу иш — машғулот номини бил- 
дирувчи от ясайди: 
норинхўрлик, шафтолихўрлик, шеърхонлик,
китобхонлик
каби.
Кўриниб турибдики, бундай ясама сўзларнинг асоси 
(норинхўр, шеърхон
) биринчидан, касб эгасини билдирмайди, 
иккинчидан, сўз ясалиш асоси билдирган иш-ҳаракат, одатда, 
кўпчилик билан бўладиган хатти-ҳаракат ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам уларга 
-лик
аффиксини қўшиш билан 
ясалган сўзлар кўпчилик (бирдан ортиқ одам) билан бўла- 
диган ишни биддиради.
6. 
-боз, -параст
қўшимчаси билан ясалган шахс отига 
қўпгалиб, асосдан англашилган белги-хусусият, одат номини 
билдирувчи отлар ясайди: 
аризабозлик, буйруқбозлик, маж-
лисбозлик, майпарастлик
каби.
7. Касб эгасини билдирувчи сўзларга қўшилиб, шу касб- 
ҳунар эгалари фаолият кўрсатадиган (шу касб-ҳунарга оид) жой 
(ҳудуд) маъносини билдирувчи отясайди: 
заргарлик, темирчилик,
сартарошлик
каби: 
Барибир Маҳкам тинмайди, тақачиликка
тушиб бир чети учган сандон кўтариб келди. (Р. Файзий) Узоқ
демасангиз, эринмасангиз кўнчиликка бориб териларни бир қараб
чиқинг. (А. Қаҳҳор)
Ҳозирги вақгда 
-лик
аффикси ёрдамида бу 
типдаги янги сўз ясалиши деярли йўқ даражада.
II. Сифат ва равишларга (белги билдирувчи сўзларга) 
қўшилиб белги оти ясайди: 
қизиллик, семизлик, хурсандлик,
аниқлик, бематилик, тезлик, мардлик, хафалик, кўнгилсизлик,
мустақиллик, сахийлик
каби.

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish