Олдинги таҳрирга қаранг.
Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Тоифа номи
|
РЎДРБнинг сериядаги сони*
|
РЎДРБнинг рақамлар комбинацияси*
|
РЎДРБнинг бошланғич нархи* (ЭКОИҲда**)
|
РЎДРБга
ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан
|
РЎДРБга бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан
|
Тошкент шаҳри
|
1.
|
1-тоифа
|
13 жуфт
|
001, 007, 100, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 700, 777, 888, 999.
|
100
|
130
|
2.
|
2-тоифа
|
31 жуфт
|
002, 003, 004, 005, 006, 008, 009.
010, 020, 030, 040, 050, 070, 077, 080, 090.
101, 200, 202, 300, 303, 400, 404, 500, 505, 600, 707, 800, 808, 900, 909.
|
40
|
50
|
3.
|
3-тоифа
|
21 жуфт
|
011, 022, 033, 044, 055, 060, 066, 088, 099.
110, 220, 330, 440, 550, 606, 660, 701, 702, 770, 880, 990.
|
10
|
15
|
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар
|
4.
|
1-тоифа
|
13 жуфт
|
001, 007, 100, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 700, 777, 888, 999.
|
25
|
30
|
5.
|
2-тоифа
|
31 жуфт
|
002, 003, 004, 005, 006, 008, 009.
010, 020, 030, 040, 050, 070, 077, 080, 090.
101, 200, 202, 300, 303, 400, 404, 500, 505, 600, 707, 800, 808, 900, 909.
|
10
|
15
|
6.
|
3-тоифа
|
21 жуфт
|
011, 022, 033, 044, 055, 060, 066, 088, 099.
110, 220, 330, 440, 550, 606, 660, 701, 702, 770, 880, 990.
|
5
|
7
|
* РЎДРБ — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
** ЭКОИҲ — энг кам ойлик иш ҳақи.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 470-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш тартибини белгилайди.
2. «Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси» деганда, транспорт воситаси эгасининг буюртманомаси асосида ҳарф ва рақамлар комбинациясини танлаш имконияти берилган ҳолда, транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) пайтида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисининг ҳудудий коди ва турига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори асосида бериладиган алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси тушунилади.
3. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб аталади) бериладиган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш учун тўлов ставкаси, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади.
4. Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
5. Оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБларни олиш учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (кейинги ўринларда ҳудудий ЙҲХДХ органлари деб аталади) ҳарф ва рақамлар комбинациясини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади.
6. Ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ҳудудий ЙҲХДХ органлари томонидан кўриб чиқилади.
7. Ҳудудий ЙҲХДХ органи бир иш куни мобайнида шунга ўхшаш оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБлар бўйича аризанинг мавжудлигини текширади ва текширув якуни бўйича ариза берилган оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБнинг бронь қилинганлиги тўғрисида аризачини хабардор қилади. Бунда ҳудудий ЙҲХДХ органлари томонидан бронь қилинган оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБлар уч иш куни мобайнида аризачида сақланади.
8. Аризачига оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ бронь қилинганлиги тўғрисида хабар берилгандан сўнг, аризачи уч иш куни мобайнида оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни бериш учун ушбу Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган тўлиқ тўлов суммасини тўлаши ва аризани қабул қилган ЙҲХДХ органига квитанцияни тақдим этиши шарт.
9. Оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни берганлик учун тўлиқ тўлов суммаси тўлангандан сўнг, тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органи бир ой мобайнида аризачига оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ берилишини таъминлайди.
10. Ариза берувчи харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси билан РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини унинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариши мумкин.
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда илгари берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБ берилади автотранспорт воситаси эгасидан ёки унинг вакилидан илгари берилган (илгари фойдаланилган) РЎДРБни бериш учун тўлов ундирилмайди.
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига
4-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |