Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида


-боб. Автомотранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш



Download 53,52 Kb.
bet6/13
Sana21.02.2022
Hajmi53,52 Kb.
#66080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ВМҚ 683 31.08.2017 узб (1)

4-боб. Автомотранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш
33. Автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳудудий ЙҲХДХ органлари томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режимига олиб келинган автомототранспорт воситалари давлат божхона хизмати органлари томонидан расмийлаштирилганда;
б) автомототранспорт воситаси тажриба намуналари синовларидан ўтказилганда;
в) автомототранспорт воситасининг лизинг (сублизинг) шартномасига асосан автомототранспорт воситаси лизингга (сублизингга) берилганда;
г) автомототранспорт ҳужжатларининг қонунийлигига шубҳа ёки бошқа аниқлик киритилиши талаб этилаётган ҳолат пайдо бўлганда;
д) автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, автомототранспорт воситасининг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартириш талаб этилганда;
е) автомототранспорт воситаси билан эгасининг яшаш (турган) жойи олти ойдан кўп бўлган муддатга вақтинчалик ўзгарганда, шунингдек нотариус томонидан тасдиқланган шартнома, ишончнома бўйича вақтинчалик ўтказилиши билан боғлиқ ҳолда автомототранспорт воситаси у рўйхатдан ўтган ҳудудий ЙҲХДХ органи ташқарисига чиқиб кетганда.
34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва вақтинчалик олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун эгаси ёки унинг вакили ҳудудий ЙҲХДХ органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
юк божхона декларацияси;
транспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобусларнинг тўхташ жойи тўғрисида маълумотлар (автотранспорт воситаси эгасининг тўхташ учун жойнинг мавжудлиги ҳақидаги хати ёки ижара шартномаси (текин фойдаланиш шартномаси) нусхаси) — юридик шахслар учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига белгиланган миқдордаги йиғимнинг ва ЙҲХДХ органларининг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишдаги хизматлари учун тўловларнинг тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати (йиғим ва тўловлардан озод этилган шахслар бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва вақтинчалик олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш вақтинчалик олиб кириш рухсатномасида кўрсатилган муддатга амалга оширилади.
35. Автомототранспорт воситаларининг синовлардан ўтказилаётган тажриба намуналарини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳудудий ЙҲХДХ органи томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
автомототранспорт воситасининг тажриба намунаси эгасининг ёки унинг вакилининг аризаси;
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
ҳудудий ЙҲХДХ органи томонидан расмийлаштирилган алоҳида автомототранспорт воситасининг тажриба намунасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси;
автомототранспорт воситаси тажриба намунасининг тўхташ жойи тўғрисида маълумотлар.
Автомототранспорт воситаларининг тажриба намуналарини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш синовдан ўтказиш муддатига амалга оширилади.
Вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситасининг тажриба намунасига вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатига автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома ва «TAJRIBA» типидаги РЎДРБ берилади.
36. Лизингга (сублизингга) берилаётган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун эгаси ёки унинг вакили ҳудудий ЙҲХДХ органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ихтисослаштирилган савдо корхонаси томонидан бериладиган ҳисоб-маълумотнома;
автомототранспорт воситасининг лизинг ёки сублизинг шартномаси (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда — нотариус томонидан тасдиқланганлиги);
юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобусларнинг тўхташ жойи тўғрисида маълумотлар (автотранспорт воситаси эгасининг тўхташ учун жойнинг мавжудлиги ҳақидаги хати ёки ижара шартномаси (текин фойдаланиш шартномаси) нусхаси) — юридик шахслар учун;
ЙҲХДХ органларининг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишдаги хизматлари учун белгиланган миқдордаги тўловларнинг тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати (тўловларни тўлашдан озод этилган шахслар бундан мустасно).
37. Бир шахс томонидан бошқа шахсга лизинг ёки сублизинг шартномаси доирасида вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш учун олинган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, тузилган автомототранспорт воситасининг лизинг (сублизинг) шартномаси талабларидан келиб чиқиб, лизинг берувчи ёки лизинг олувчи номига лизинг (сублизинг) шартномасида кўрсатилган муддатга амалга оширилади. Агар лизинг шартномасида лизинг олувчи номига автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳақида бир хилдаги қоидалари мавжуд бўлмаса, унда автомототранспорт воситаси лизинг берувчи номига рўйхатдан ўтказилади.
Автомототранспорт воситасини лизинг берувчига вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш лизинг берувчининг яшаш (турган) жойи бўйича, лизинг олувчига эса — лизинг олувчининг яшаш (турган) жойи бўйича амалга оширилади.
38. Лизингга (сублизингга) берилаётган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш лизинг (сублизинг) шартномасида кўрсатилган муддатга автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома берилиши билан амалга оширилади.
39. Лизингга (сублизингга) берилаётган вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш картасига автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатининг тугаши, лизинг (сублизинг) шартномасининг рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Лизинг, «___» ________ 20___йилдаги «___ -сон лизинг (сублизинг) шартномасига асосан вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ____________ гача» деган ёзув киритилади.
40. Лизинг олувчига автомототранспорт воситаси мулк ҳуқуқи асосида ўтишини назарда тутувчи лизинг (сублизинг) шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан автомототранспорт воситаси лизинг (сублизинг) шартномаси ва лизинг берувчининг автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқининг лизинг олувчига ўтганлиги ҳақидаги тасдиқловчи хати асосида лизинг олувчининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Лизинг олувчига автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши назарда тутилмаган лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан лизинг олувчига автомототранспорт воситаси фақат нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш шартномаси (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва бошқалар) асосида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
41. Лизинг олувчи номига рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситасининг лизинг берувчига қайтариб берилишини назарда тутувчи лизинг шартномасини бекор қилган ҳолда, кўрсатилган автомототранспорт воситаси лизинг шартномасининг бекор қилинганлиги ҳақида ҳужжат ёки автомототранспорт воситасини лизинг берувчига қайтарилишини назарда тутувчи суд ёки бошқа органлар ижро ҳужжатининг нусхаси илова қилинган ҳолда лизинг берувчининг аризасига асосан лизинг берувчи номига рўйхатдан ўтказилади.
42. Давлат рўйхатидан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказиш учун тақдим этилган автомототранспорт воситаларининг ҳужжатлари ЙҲХДХ органларида уларнинг асли эканлигига ёки улардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирса ёхуд бошқа аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, лекин шу билан бирга мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишга рад қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, олти ойдан ошмаган муддатга вақтинчалик рўйхатга олинади.
Кўрсатилган автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 16, 34 ёки 36-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати давомида ЙҲХДХ органлари бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорликда тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширади. Шубҳалар тасдиқланганда ва рўйхатдан ўтказиш учун асослар пайдо бўлганда ЙҲХДХ органлари аввалги эгасига автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлигини тиклаб бериб, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлигини бекор қилади ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни кўради. ЙҲХДХ органларининг шубҳалари тасдиқланмаганда ёки автомототранспорт воситасининг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганда, у автомототранспорт воситаси эгасининг ЙҲХДХ органлари томонидан рўйхатдан ўтказишдаги ҳаракатлари учун ундириладиган тўловисиз умумий асосларга кўра рўйхатдан ўтказилади.
43. Автомототранспорт воситасининг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгартирилиши талаб этилаётган автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун эгаси ёки унинг вакили ҳудудий ЙҲХДХ органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (яшаш жойи бўйича пропискага қўйилганлиги белгиси билан паспорт, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар);
юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобусларнинг тўхташ жойи тўғрисида маълумотлар (автотранспорт воситаси эгасининг тўхташ учун жойнинг мавжудлиги ҳақидаги хати ёки ижара шартномаси (текин фойдаланиш шартномаси) нусхаси) — юридик шахслар учун;
ЙҲХДХ органларининг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишдаги хизматлари учун белгиланган миқдордаги тўловларнинг тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати (тўловларни тўлашдан озод этилган шахслар бундан мустасно).
Ушбу асос бўйича автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, тегишли асосларнинг мавжуд ҳолатларидан ташқари, олдинги вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилади.
44. Автомототранспорт воситаси билан эгасининг яшаш (турган) жойи олти ойдан кўп бўлган муддатга вақтинчалик ўзгарганда, шунингдек автомототранспорт воситаси у рўйхатдан ўтган ҳудудий ЙҲХДХ органидан ташқарисига вақтинча чиқиб кетганда, автомототранспорт воситаси қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда вақтинчалик рўйхатдан ўтказилади:
автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи вақтинчалик ўзгарганлик ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (яшаш жойи бўйича пропискага қўйилганлиги белгиси билан паспорт, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар), нотариус томонидан тасдиқланган ва автомототранспорт воситасини вақтинчалик фойдаланишга олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари) (шартнома, ишончнома ва ҳ.к.);
юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобусларнинг тўхташ жойи тўғрисида маълумотлар (автотранспорт воситаси эгасининг тўхташ учун жойнинг мавжудлиги ҳақидаги хати ёки ижара шартномаси (текин фойдаланиш шартномаси) нусхаси) — юридик шахслар учун;
ЙҲХДХ органларининг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишдаги хизматлари учун белгиланган миқдордаги тўловларнинг тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати (тўловларни тўлашдан озод этилган шахслар бундан мустасно).

Download 53,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish