Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида


-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш



Download 53,52 Kb.
bet4/13
Sana21.02.2022
Hajmi53,52 Kb.
#66080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ВМҚ 683 31.08.2017 узб (1)

2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
12. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳудудий ДЙҲХХ органлари томондан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) ЙҲХДХ органларида рўйхатдан ўтказилмаган янги автомототрнаспорт воситаси олинганда;
б) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилган автомототранспорт воситалари ва улар тиркамалари ва ярим тиркамаларининг эркин айланиши учун (импорт) божхона режимида божхона рўйхатидан ўтказишда;
в) илгари ЙҲХДХ органларида рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситасининг эгаси ўзгарганда;
г) автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб қилувчи, автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолатларда.
13. Автомототранспорт воситаси унинг эгасининг — жисмоний ёки юридик шахснинг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Юридик шахс тузмасдан фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомда жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
14. Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг доимий пропискадан ўтган жойи бўйича, доимий прописка қилинган жойи мавжуд бўлмаганда — вақтинчалик прописка қилинган жойи ёки фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш жойларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Автотранспорт воситаси 18 ёшга тўлган жисмоний шахс номига, мототранспорт воситаси эса 16 ёшга тўлган жисмоний шахс номига давлат рўйхатидан ўтказилади, бундан мерос бўйича қолган, ҳадя (мукофот) ёки қонунда белгиланган тартибда оммавий ўйинларда ютиб олинган автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мустасно.
Муомалага лаёқатсиз жисмоний шахс номига автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар муомалага лаёқатсиз шахсда автомототрнаспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя натижасида пайдо бўлган бўлса амалга оширилади.
Агар ҳадя шартномаси, суд қарори ёки мерос тўғрисидаги гувоҳномада бир автомототранспорт воситасининг эгаси сифатида бир неча шахслар кўрсатилган бўлса, автомототранспорт воситаси уларнинг келишувига кўра улардан бирининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Автомототранспорт воситалари эгаларининг, автомототранспорт воситасини улардан бирининг номига давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги келишуви нотариус томонидан тасдиқланади, автомототранспорт воситалари эгаларининг ҳудудий ЙҲХДХ органларига шахсан мурожаат қилиш ҳолатлари бундан мустасно.
15. Юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган жойлашган жой (почта манзили) бўйича амалга оширилади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг филиаллари, алоҳида бўлинмалари ихтиёрида бўлган автомототранспорт воситалари юридик шахсларнинг мурожаатларига кўра юридик шахсларнинг мазкур филиаллари, мазкур бўлинмалари жойлашган жойлари бўйича рўйхатга қўйилиши мумкин.
Аккредитациядан ўтган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасаларига; халқаро ташкилотларга, уларнинг ваколатхоналарига ва филиалларига (халқаро ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларни киритган ҳолда); чет давлатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларига, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларига; мухбирлар ва мухбирлик пунктларига (бюро, офис); савдо ваколатхоналарига, чет эл банклари ва тижорат ташкилотлари ваколатхоналарига, шунингдек доимий муассасаларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати ёрдамида давлат рўйхатидан ўтказилади.
16. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун унинг эгаси ёки вакили ҳудудий ЙҲХДХ органларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган қуйидаги ҳужжатларни топширади:
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;
юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобуслар сақлаб туриладиган жойи тўғрисидаги маълумотлар (автотранспорт воситаси эгасининг сақлаб туриладиган жой мавжудлиги тўғрисидаги хати ёки ижара шартномасининг нусхаси (текинга фойдаланиш шартномаси) — юридик шахслар — юк автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобуслар эгалари учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига белгиланган миқдордаги йиғимларни тўлаганлик тўғрисида ва ЙҲХДХ органларининг рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматларини тўлаганлик ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (йиғимлар ва тўловлардан озод этилган шахслар бундан мустасно).
Автомототранспорт воситасини аввал берилган (аввал қўлланилган) РЎДРБни қайта бериш билан давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ автомототранспорт воситасининг янги эгаси ёки унинг вакили томонидан ҳудудий ЙҲХДХ органларига қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилади:
жисмоний шахслар учун — яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат ёки умумий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома ёки меросга бўлган эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
юридик шахслар учун — аризачининг автомототранспорт воситаси аввалги эгаси олдида ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат ёки аризачи автомототранспорт аввалги эгасининг иштирокчиси (таъсисчи, аъзоси) бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки автомототранспорт аввалги эгаси аризачининг иштирокчиси (таъсисчи, аъзоси) бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
17. Автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — фуқаролик паспорти;
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг прописка тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);
чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи тўғрисидаги белгиси қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёхуд дипломатик паспорт ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитацияни ўтаётганликни тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;
б) жисмоний шахсларнинг вакиллари учун:
нотариус томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки жисмоний шахс қонуний вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат;
вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар);
в) юридик шахслар учун:
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома. Юридик шахснинг эркинликларини ифодалаган ҳолатларда ишончноманинг ўрнига унинг раҳбари томонидан уни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади;
вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар).
18. Автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
меросга бўлган ҳуқуқ ёки мулкий ҳуқуқлар тўғрисида нотариус томонидан берилган гувоҳнома;
суднинг қонуний кучга кирган қарори;
нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва бошқалар);
махсус савдо ташкилоти (автомототранспорт воситалари ташкилоти — ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик) ташкилоти) томонидан бериладиган ҳисоб-маълумот;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг давлат ижрочилари ҳудудий бошқармаларининг давлат ижрочилари томонидан ташкил этилган аукционларда автомототранспорт воситаларига эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
юқори турувчи давлат органининг автомототранспорт воситасини бир тизим ичида текинга бериш тўғрисидаги қарори (буйруғи, фармойиши);
юридик шахснинг юқори турувчи бошқарув органининг юридик шахснинг устав жамғармасига (устав капиталига) автомототранспорт воситасини киритиш тўғрисида ёки шу юридик шахснинг иштирокчисига (таъсисчи, аъзо) юридик шахснинг автомототранспорт воситасини дивиденд сифатида тўлаш тўғрисидаги қарори (иштирокчилар (таъсисчилар, аъзолар) умумий йиғилишининг баённомаси, ёки ягона иштирокчининг қарори);
давлат божхона хизмати органи томонидан берилган юк божхона декларацияси;
шахснинг автомототранспорт воситасини оммавий ўйинда (лотереяда) ютганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат органининг транспорт воситасини мукофот (ҳадя) сифатида тақдим этганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжат.
19. Яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки яқин қариндошликни тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган бошқа ҳужжат киради.
Аризачининг автомототранспорт воситасининг аввалги эгаси олдида ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжатга аризачи-юридик шахснинг устави ёки таъсис шартномаси киради.
Аризачи-юридик шахс автомототранспорт воситасининг аввалги эгаси-юридик шахс иштирокчиси (таъсисчиси, аъзоси, акционери) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга охиргисининг устав таъсис шартномаси ёки акциядорлар реестри киради.
Автомототранспорт воситасининг аввалги эгаси-юридик шахс аризачи-юридик шахснинг иштирокчиси (таъсисчи, аъзо, акциядор) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга охиргисининг устави ёки таъсис шартномаси ёхуд акциядорлар реестри киради.
20. ЙҲХДХ органларида илгари рўйхатга қўйилмаган янги автомототранспорт воситасини ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилган ва давлат божхона хизмати органи томонидан юк божхона декларацияси берилган автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда мазкур Низомнинг 16-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш талаб этилмайди.
Автомототранспорт воситаси суд қарори асосида давлат мулкига қаратилганда, давлат фойдасига рад этиш божхона режимига расмийлаштирилганда ёки эгаси йўқ деб топилиб жойлардаги ижро ҳокимияти органининг қарорига кўра давлат фойдасига ўтганда, башарти аукционда сотиш мобайнида унинг рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаса ёки йўқотилган бўлса, унинг рўйхатга олиниши аукционда автомототранспорт воситасини сотиб олганликни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома асосида амалга оширилади.
Автомототранспорт воситасининг рўйхатда туриш жойини ўзгартиришга олиб келадиган автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши муносабати билан транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда, мазкур Низомнинг 16-банди бешинчи хатбошида келтирилган автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
21. Автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ёки уни рўйхатга олишни асосли рад этиш ЙҲХДХ органларида мурожаат қилган куннинг ўзида амалга оширилади.
22. ЙҲХДХ органлари томонидан автомототранспорт воситасини давлат рўйхатига қўйиш ёзма шаклда қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:
а) мазкур Низомда белгиланган тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
б) автомототранспорт воситасини рул бошқаруви ўнг томонда жойлашган ҳолда тақдим этганда;
в) ЙҲХДХ органларида фойдаланувга яроқсизлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситасини тақдим этганда;
г) конструкцияси ёки конструкциясига киритилган ўзгартиришлар техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида белгиланган тартибда нормаларга жавоб бермайдиган ҳолатларда автомототранспорт воситасини тақдим этганда;
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан бериладиган рухсатсиз мустақил равишда эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрланган ва йиғилган автомототранспорт воситасини тақдим этганда;
е) автомототранспорт воситасига ташкилот — ишлаб чиқарувчилар томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга автомототранспорт воситаси ва рақам агрегатларининг номувофиқлиги аниқланганда;
ж) автомототранспорт воситасининг, рақам агрегатларининг қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
з) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситасининг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилиши мавжуд бўлганда.
Автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишга рад этиш асосларини бартараф этган тақдирда, автомототранспорт воситасини давлат рўйхатига қўйиш тўғрисида ариза билан қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.
23. Автомототранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг эгаларига ҳудудий ЙҲХДХ органлари томонидан РЎДРБ ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома берилади. Илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва РЎДРБ, шунингдек чет эл ҳужжатлари ва рўйхатдан ўтиш рақамли белгилари олиб қўйилади (улар мавжуд бўлганда).
Автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ўзгарганлиги муносабати билан автомототранспорт воситасининг давлат рўйхатини амалга оширган ҳудудий ЙҲХДХ органи мустақил равишда ушбу автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқаришни бу ҳақдаги тегишли маълумотни рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситаларининг Ягона маълумотлар базасига киритиш йўли билан амалга оширади.
24. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш мобайнида ЙҲХДХ органи белгиланган намунадаги автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш картасини очади, унга агрегат рақамлари, автомототранспорт воситасининг бошқа техник параметрлари, автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисида маълумотлар, унинг яшаш (турар) жойи ва бошқа зарур маълумотлар киритилади.
Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш картасига рўйхатдан ўтказишда қуйидаги маълумотлар ҳам киритилади:
автотранспорт воситасини 18 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига, мототранспорт воситасини эса 16 ёшга тўлмаган шахс ёки муомалага лаёқатсиз шахс номига рўйхатдан ўтказишда — автомототранспорт воситасининг эгаси қонуний вакиллари: ота онаси, ўгай ота-она, васий ва ҳомийлар тўғрисида;
ҳадя шартномасида ёки мерос гувоҳномасида автомототранспорт эгаси сифатида кўрсатилган шахслардан бирининг номига автомототранспортни рўйхатдан ўтказишда — автомототранспорт воситасининг бошқа эгалари тўғрисидаги маълумотлар;
юридик шахсларга тегишли бўлган юк автотранспорт воситалари, автобус ва микроавтобусларни рўйхатдан ўтказишда — автомототранспорт воситаси сақланиб турган жой тўғрисидаги маълумотлар.
25. Ушбу бўлим қоидалари транспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатга қўйиш, қайта рўйхатга олиш ва бошқа шахснинг ихтиёрига бериш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда транспорт воситалари билан битимларни ҳисобга олиш тартибига, мазкур Низомнинг тегишли бўлимларида кўрсатилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, қўлланилади.

Download 53,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish