Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида


биржа — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ; бошланғич нарх



Download 53,52 Kb.
bet11/13
Sana21.02.2022
Hajmi53,52 Kb.
#66080
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ВМҚ 683 31.08.2017 узб (1)

биржа — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;
бошланғич нарх — жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш учун тўловнинг дастлабки оширилган минимал ставкаси;
ахборот тизими — жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкалари бўйича беришни ва ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминлайдиган биржанинг дастурий мажмуаси;
талабгор — РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича харид қиладиган юридик ва жисмоний шахслар;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бўлинмалари;
ҲКП — биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси.
3. Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда аукцион ўтказиш ахборот тизими орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича олиш учун рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этилган талабгорнинг ҳуқуқи аукцион предмети ҳисобланади.
Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича I, Iа, III, IIIа типдаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилади.
4. Савдоларда ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан биржага тақдим қилинган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бўлинмалари (ИИВ ЙҲХББ) иштирок этади.
Ваколатли орган унга очилган шахсий кабинет орқали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ оширилган тўлов ставкаси бўйича қўйилишини мустақил равишда амалга оширади.
5. Лот қўйилиши ҳафтанинг иш кунларида соат 10-00 дан 17-00 гача амалга оширилади. Ваколатли орган лот қўйилишида мажбурий тартибда қуйидагиларни қайд этади:
талабгорлар тоифаси (юридик ёки жисмоний шахс);
автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуд;
оширилган тўлов ставкаси бўйича РЎДРБ;
бошланғич нарх;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тартиботи тугалланадиган муддат (ваколатли органнинг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб камида беш иш куни).
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 470-сонли қарори таҳририда)
6. Талабгор сифатида савдоларда иштирок этиш учун юридик ва жисмоний шахслар Интернет тармоғидаги биржанинг сайтида онлайн тартиботи бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
Рўйхатдан ўтишда талабгор — жисмоний шахс ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти серияси ва рақамини, солиқ тўловчини идентификациялаш рақами (СТИР)ни ва автомобиль транспорти рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган ҳудудни кўрсатади.
Рўйхатдан ўтишда талабгор — юридик шахс корхонанинг номини, солиқ тўловчини идентификациялаш рақами (СТИР)ни ва автомобиль транспорти рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган ҳудудни кўрсатади.
Талабгорларни рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра, уларга шахсий кабинет ва биржа ҲКПда шахсий ҳисобварақ очилади. Шахсий кабинетга киришни таъминлаш учун талабгор логин ва паролни белгилайди, уларнинг тегишлича сақланиши ва хавфсизлиги учун тўлиқ жавоб беради.
7. Автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш жараёнида қатнашишдан олдин талабгорлар биржа ҲКПда очилган ўз шахсий ҳисобварағига бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида закалат ва биржа хизматлари учун битим қийматининг 5 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига йўналтириладиган воситачилик йиғимларини ўз ичига олган тўловни ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига йўналтириладиган ва биржа томонидан олинадиган йиғимларнинг тақсимланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича биржа томонидан белгиланади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига ўтказиладиган воситачилик йиғимлари биржа учун даромад солиғи ҳисоблаб чиқишда айрилувчи харажатлар ҳисобланади.
8. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, биржа томонидан харидорнинг шахсий ҳисобварағи ҳолати ва шахсий ҳисобварақлардаги маблағларнинг қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
9. Талабгорларнинг шахсий ҳисобварақларидаги пул маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
воситачи органлар ва талабгорлар ўртасидаги ахборот тизимида тузилган битимлар шартлари ижроси билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шу жумладан ушбу битим бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун молиявий санкцияларни тўлаш;
агар битим тузилмаса ёки белгиланган тартибда бекор қилинса, талабгор топшириғи бўйича ҲКПдаги шахсий ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган банкдаги ҳисобварағига ёки пластик карточкасига қайтариш;
рақобат тартиботларида иштироки учун биржа билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
10. Талабгорлар тўланган закалатлари билан таъминланган ҳажмларда буюртма бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Савдолар босқичи Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда биржа томонидан белгиланади.
Ахборот тизими талабгорни айни пайтдаги энг яхши нарх тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини таъминлайди. Талабгор муайян тартибот амал қилиш муддатининг исталган пайтида чекланмаган миқдорда нарх бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга, бунда унинг нарх бўйича таклифи айни пайтда амалдаги энг яхши нархдан юқори бўлиши шарт. Нарх билан берилган буюртмани қайтариб олиш талабгор томонидан исталган пайтда амалга оширилиши мумкин, бунда унинг нархи айни пайтда энг юқори бўлмаслиги шарт.
11. Ваколатли орган томонидан белгиланган рақобат тартиботи муддатининг якунланиш пайтидан бошлаб, янги нарх таклифлари берилган тақдирда ахборот тизими тартиботни автоматик узайтириш режимида ишлайди. Ҳар сафар янада юқори нарх бўйича янги таклиф берилганда, рақобат тартиботи 10 дақиқага узайтирилади. Агар сўнгги таклиф киритилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида талабгорларнинг ҳеч бири томонидан янги, янада юқори нарх бўйича таклиф киритилмаса рақобат тартиботи якунланганлиги эълон қилинади.
12. Талабгорларнинг улар тўлаган закалатларга мувофиқ электрон савдода иштирок этишлари, улар томонидан нарх бўйича берилган таклифларини солиштириш ва рақобат тартиботи ғолибини аниқлаш жараёнлари биржа ахборот тизимининг дастурий мажмуаси томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
13. Рақобат тартиботи якунлангандан сўнг ахборот тизими ваколатли орган ва энг юқори нархни таклиф қилган талабгор ўртасида амалга оширилган битимни рўйхатдан ўтказади ҳамда биржанинг воситачилик йиғимини талабгор ҳисобидан битимнинг ҳақиқий суммаси бўйича олади.
Бунда, нарх бўйича ягона таклиф киритилган ҳолатда, бошланғич нархдан кам бўлмаган нархни таклиф қилган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
14. Талабгорларнинг рақобат тартиботида иштирок этишлари тўғрисидаги маълумотлар унинг якунлари эълон қилиниши пайтигача ваколатли орган ёки бошқа талабгорлар танишиб чиқиш имкониятига эга бўлмайдилар. Рақобат тартиботи ғолиби битимни рўйхатдан ўтказиш пайтида ахборот тизимида акс эттирилади.
Рақобат тартиботи ғолиби аниқланадиган кунда ахборот тизими унинг шахсий кабинетига беш иш куни мобайнида етишмаётган суммани тўлаш тўғрисида талабнома юборади.
15. Битим рўйхатдан ўтказилгандан сўнг беш иш куни мобайнида талабгор тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲКПдаги ўз шахсий ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказади.
Ахборот тизимида рақобат тартиботи якунлангандан сўнг, ғолибнинг закалатларидан ташқари, иштирокчиларнинг закалатлари озод қилинади ва улардан бошқа рақобат тартиботларида қатнашиш учун аванс тўлови сифатида фойдаланиш ёки уларнинг аризалари бўйича тижорат банкидаги ҳисобварағига ёки банк пластик карточкасига қайтарилиши мумкин.
16. Талабгор тўловни рад қилган, ундан бошқача тарзда бош тортган ёки битим бўйича тўлов тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ўтказилмаган ҳолатларда, ахборот тизими автоматик режимда қуйидагиларни амалга оширади:
ваколатли орган ва рақобат тартиботи ғолиби деб топилган талабгор ўртасидаги битимни бекор қилинган деб эътироф этади;
таклиф қилган нархи биринчи ғолиб таклиф қилган нархдан сўнг энг юқори бўлган талабгорни (иккинчи ғолибни) рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этади;
биринчи ғолибнинг закалатларини шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказади.
17. Иккинчи ғолиб рақобат тартиботи ғолиби деб топилгандан сўнг беш иш куни мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲКПдаги ўз шахсий ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт.
Иккинчи ғолиб рад этган ҳолатда, ахборот тизими рақобат тартиботи амалга ошмади деб эълон қилади.
18. Ваколатли орган, рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилган ҳолатда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаган ҳолатда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни қайтадан эълон қилиши шарт.
19. ҲКП талабгор маблағлари тўлиқ ҳажмда келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида ваколатли органга юқори тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ўтган кун учун рақобат тартиботи ғолиблари реестрини тақдим қилиши шарт.
20. Оширилган ставка бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш учун тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲКПдаги ўз шахсий ҳисобварағига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб 10 календарь кун мобайнида расмийлаштириш талабгорнинг айби билан таъминланмаган ҳолатда, ҲКП шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида битим суммасининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказади, қолган қисмини эса талабгорга қайтаради. Бунда ваколатли орган ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБ юқори тўлов ставкаси бўйича сотилишини қайтадан эълон қилиши шарт.
21. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича РЎДРБ расмийлаштирилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмалари ўз шахсий кабинетлари орқали битим бўйича мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида ахборот юборади, ҲКП эса битим суммасини ва биржа воситачилик йиғимидан ажратмани Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрсатиладиган тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисобварақларга ўтказади.
22. Талабгор, агар енгиб бўлмайдиган куч ёки бундай шароитларда олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) вазиятларига дуч келганлигини исботласа, тўлиқ тўлов бўйича мажбуриятлар ижросидан озод қилинади. Бундай ҳолатда, талабгор томонидан ариза закалат жарима сифатида ўтказилгунга қадар биржага юборилади, бу ерда унинг аризаси беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича биржа Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларига талабгордан жарима пуллари ундирилмай битимнинг бекор қилиниши тўғрисида ахборот юборади ва закалатини талабгорга қайтаради.
23. Ўтказилган рақобат тартиботи натижалари бўйича биржа ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББга ўтказилган рақобат тартиботлари тўғрисида, шу жумладан ҳудудлар бўйича қуйидаги маълумотларни тақдим қилади:
ўтказилган рақобат тартиботлари саналари;
рақобат тартиботлари иштирокчиларининг сони;
амалга оширилган лотлар сони;
амалга оширилган лотлар учун тегишли бюджетларга ўтказилган маблағлар суммаси;
тегишли бюджетларнинг бошланғич нархлардан ошиши ҳисобига ҳосил қилинган қўшимча даромадлари суммаси;
битта лотнинг амалга оширилгани учун ўртача нарх;
рақобат тартиботи ўтказилиши ҳисобига бошланғич нархни оширишнинг фоизларда ифодаланган ўртача миқдори.
24. Биржа ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ходимлари аукционни ўтказиш билан боғлиқ равишда лавозим ёки хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймасликлари керак.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органлари ходимлари бу тўғрида ўзларининг бевосита раҳбарига зудлик билан хабар қилишлари керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар уни Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бартараф этиш ёки ҳал қилиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ёки ҳал қилиш талаблари бузилишига йўл қўйган биржа ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
25. Рақобат тартиботларини ўтказиш масалалари бўйича низолар ва келишмовчиликлар белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
26. Биржа ҳар бир харидор учун унинг шахсий кабинети орқали биржа ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан электрон шаклда шикоят аризасини бериш имкониятини таъминлайди.
Берилган шикоятлар биржанинг ахборот тизими томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилади. Шикоят аризаларини кўриб чиқиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш
СХЕМАСИ

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Download 53,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish