8.5.4. Кўп чўмичли юклагичлар – узлуксиз ишлайдиган машина бўлиб катта ҳажмдаги ортиш-тушириш ёки сочилувчан ва майда бўлакли материалларни (қум, шағал, чақиқ тош, муз, қор) ишларни бажариш учун мўлжалланган (8.15-расм). Юриш қисмларига кўра, ғилдиракли ва занжирли юклагичлар бўлиши мумкин. Ғилдиракли юклагичлар юқори маневрчанлиги ва транспорт тезлиги билан фарқ қилади.
Кўп чўмичли юклагичларнинг иш унумдорлиги бир чўмичлиларга нисбатан 40−60 фоиз кўп. Уларни юклаш-тушириш керак бўлган сочилувчан материаллар ҳажми кўп ғишт заводларида ва қурилиш деталлари заводларида ҳамда темир йўл станцияларида қўллаш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, узлуксиз ишлайдиган юклагичлар сочилувчан материалларни фракцияларга ажратишда ҳам кенг ишлатилади. Унинг учун махсус титровчи ғалвирлар ўрнатилади. Кўп чўмичли юклагичлардан темир йўл платформаларини бўшатишда фойдаланиш самаралидир. Бунда юклагич платформаси буйлаб ҳаракатланиб, материални атрофга ташлаб ёки транспорт воситасига юклаб бериши мумкин.
8.15-расм. Узлуксиз ишловчи юклагичлар.
Уни иш органи спирали унг ва чапга йўналган икки шнекли таъминлагичдан иборат. Шнеклар чўмичли экскаваторларнинг икки томонига жойлашган. Таъминлагич айланганда ашёга ботиб кириб, уни чўмич томон суриб беради. Шнекли таъминлагични остига курак ўрнатилган.
Одатда ашё элеватордан тасмали конвейерга ташлаб берилади, улар эса транспорт воситалари ёки тахлаш жойларига етказиб беради.
Кўп чўмичли юклагичлар унумдорлиги 40, 80, 160 ва 160 м3, ортиш баландлиги 2,4...4,2 м бўлган ҳолларда ишлаб чиқарилади.
Туширгичлар темир йўл вагонларидан ва бошқа платформалардан қум шағал, чақиқтош, цемент ва шунга ўхшашларни туширишда ишлатилади. Юк тушириш учун механик ва пневматик туширгичлар қўлланилади.
Механик машиналар туширгичлар - платформа ёки ярим вагонларни бўшатиш учун, пневматиклари эса, цементларни тушириб олишда қўлланилади.
Назорат учун саволлар.
Автомобилларнинг қандай турларини биласиз?
Махсус транспорт машиналари нима мақсадда ишлатилади?
Конвеерларнинг қандай турларини биласиз? Конвеерлардан нима мақсадда фойдаланамиз?
Пневматик транспортерларнинг иш жараёнини тушунтириб беринг .
Юклаш тушуриш машиналари нима мақсадда ишлатилади?
Конвейерларнинг иш унумдорлиги қандай ҳисобланади?
Юк ташиш машиналарини ўтағонлиги деганда нимани тушунасиз?
Юк автомобилларини турлари ва тракторлар, тиркама ва шатакчилар
тўғрисида тушунча ва ишлатилиш соҳаси.
9. Махсус транспорт воситалари тўғрисида нимани биласиз?
10. Даврий юклагичлар тўғрисида гапиринг.
11. Узлуксиз ишлайдиган юклагич ва туширгичларни ишлатилиш соҳаси ва
вазифаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |