8.5.2 Кичик габаритли юклагичлар қўл меҳнатини механизациялаштирувчи юқори самарадор воситаси ҳисобланади, айниқса тор шароитларда. Шунинг учун кейинги йилларда қурилишда кенг жорий қилинаяпти.
Мавжуд кичик габаритли юклагичлар ўхшаш тузилиш схемасига эга бўлиб (8.13-расм) унга рама, двигатель гидроҳажмли трансмиссия, ишчи жиҳозлар, бошқариш тизими ва машинистнинг иш ўрнидан иборат.
8.12-расм. Бир чўмичли юклагичларнинг алмашлаб ишлатиладиган иш жиҳозлари ва осма ускуналари: I − нормал чўмич; 2− катталаштирилган чўмич; 3 - кичрайтирилган чўмич;
4 − икки жағли чўмич;5 − скелетсимон чўмич; 6 − ёнидан ағдариладиган чўмич;
7 − ағдариш баландлиги оширилган чўмнч; 8 − мажбуран ағдарадиган чўмич;
9 − бульдозер оғдиргичи; 10− экскаватор; 11 − грейфер; 12 − юк вилкалари; 13 − кран;
14 −жарли қамрагич; 15 − устун ва устунқозиқлар учун қамрагич; 16 − плугсимон қор тозалагич; 17 − роторлн қор тозалагич; 18 − кундаков; 19 − кундаков- йиғишгиргич.
20− асфальт синдиргич.
8.5.3. Айрили юклагичлар – универсал машина бўлиб юклаш-тушириш, юкланган материални узоқ бўлмаган масофаларга ташиш, очиқ ва усти берк майдонларда ва қаттиқ қопламали йўлларда донали ва пакетланган юкларни тахлашда кенг қўлланади.
8.13-расм. Кичик габаритли юклагичлар.
Улар серияли автомобиль қисмларидан фойдаланиб тайёрланади, бир хил тузилишга эга, бир хиллаштирилган ва алмаштирилиб ишлатиладиган иш қисмлари: юклаш-тушириш, қузғатиш ва турли хил донали, идишларга солинган ва узун ўлчамли юкларни (қувурлар, ходалар, контейнерлар, қурилиш блоклари ва бошқалар) омборларга жойлаш ва тахлаш учун ишлатиладиган айрилар ва махсус қамрагичлари, сочилувчи ва бўлакли юклар учун чўмичлар; турли хил қурилиш конструкциялари ва ускуналарни катта бўлмаган баландликка кўтариш, монтаж қилиш ишларини бажариш учун мўлжалланган юк стрелалари (блокли ва блоксиз) бор. Алмаштириладиган иш қисмлари юклагичнинг олд ёки ён томонига жойлашган вертикал гидравлик юк кўтаргичларга осилади.
Узатманинг турига қараб айрили юклагичлар ички ёнув двигателидан ҳаракатга келувчи автоюклагичлар ва уч фазали ток ёки батареядан ҳаракатга келувчи электрюклагичларга бўлинади.
Автоюклагич (8.14-расм, а) олдинги етакловчи ғилдираклар 2, кетинги бошқарилувчи ғилдираклар 6, фронтал гидравлик юк кўтаргич 3, алмаштириладиган иш жиҳози 1, посанги 5, ички ёнув двигатели 4, юклагични ҳаракатга келтирувчи механик автомобиль трансмиссияси, юк кўтаргичнинг гидросистемаси ва бошқариш қисмларидан иборат. Посанги юклагичнинг хусусий ва юк билан ҳаракатланишида турғунлигини таъминлайди. Автоюклагичнинг асосий иш жиҳози — унинг айрилари ҳисобланади ва юк кўтаргичнинг кўтариш кареткаси 13 га маҳкамланади (4.26-расм, б).
8.14 -расм. Вилкали автоюклагич:
а − умумий кўриниши; б − юк кўтаргичнинг схемаси.
Юк кўтаргичнинг асосий рамаси иккита икки томонлама ҳаракатланувчи гидроцилиндрлар ёрдамида вертикал текислик бўйлаб ўз ҳолатини ўзгартириши мумкин: юкни яхшироқ юклаш учун олдинга “ўзидан” 3.. .5° гача ва юкланган юкни ташиш пайтида турғунлигини мустаҳкамлаш учун орқага “ўзига” турдаги ҳаракатлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |