17.2-мавзу. Махсус контейнер (рефрежератор, танк-контейнер)ларда юк ташиш технологиси
Режа:
Танк-контейнер(цистерна)лар
Танк-контейнерлардан фойдаланиш самараси
Танк-контейнерлар типи
Танк-контейнер(цистерна)лар суюқликларни, суюлтирилган газлар ва бир қанча сочилувчи юкларни ташишга мўлжалланган. Танк-контейнер контейнер ҳисобланиб қуювчи арматура ва оғирлик кучи остида шунингдек, босим ёрдамида юк туширишни амалга ошириш учун мўлжалланган қурилма билан жихозланган каркас(рама элементлари) ва цистернадан иборат бўлади.
Танк-контейнерларда юк ташишнинг темир йўл цистерналарида ташишга нисбатан афзалликлари қуйидагича:
Мустахкам конструкцияси юкларни зарарланишдан сақлайди;
Кўпгина кимёвий юкларни темир йўлда ташиш тарифи қиймати паст;
Юк партияси ўлчамини минималлаштиришга эришиш мумкин;
Транспортировканинг анча хавфсиз тури;
Танк-контейнер – мультмодал транспорт бирлиги ҳисобланиб, автомобиль, денгиз (дарё), темир йўл ташувларини йил давомида режелаштириш имконини беради
Комбинирлашган ташишларда юкни қуйиш ва сақлаш учун махсус ҳудуд талаб этмайди.
Танк-контейнерларда ташишга ва сақлашга тавсия қилинадиган маҳсулотлар:
Озиқ-овқат маҳсулотлари: алкоголли суюқликлар (пиво, вино, коньяк, ароқ), истеъмол мойлари, озиқ-овқат қўшимчалари, консентрланган мева шарбатлари, mineral сувлар, сут ва бошқалар.
Саноат маҳсулотлари: нефт ва нефт маҳсулотлари, мой ва сурков мойлари, суюлтирилган газлар, кимёвий моддалар, бўёқлар, туз эритмалари, ёг кислоталари, гранулали ва қуйма моддалар ва бошқалар.
Танк-контейнерлардан фойдаланиш самараси.
Танк-контейнерлар асосан бир нечта транспорт турларидан фойдаланган ҳолда мультмодал ташувлар (автомобил-темир йўл-сув транспорти)ни ташкил этишда қулай ҳисобланади. Базавий транспорт модули 20 футли контейнер (20'x8'x8'6") бўлганлиги сабабли танк-контейнерларни темир йўл ва автомобил цистерналаридан фарқли ўлароқ юкларни тараламасдан транспорт воситаларида алмаштириш мумкин. Танк-контейнерларнинг ушбу хусусиятлари юкларни транспортировкалашда уларнинг сақланганлигини ва хавфсизликни таъминлайди. Танк-контейнерлар махсус жихозланган худудларда (контейнер терминалларида), шунингдек, махсуслаштирилмаган жойларда ҳам суюқликларни сақлаш учун қулай, улар алоҳида жихозланган ҳудуд талаб қилмайди. Танк-контейнерлардан фойдаланиш ташиш харажатларини худди шу хажмдаги суюқликларни бочкаларда ташиш билан таққослаганда анчага камайтиради: танк-контейнерлар ташилаётган маҳсулотнинг 60% кўпроғини сиғдиради, бир хил жойни эгаллайди ва ташиш қиймати ҳам бир хил. Танк-контейнерларни бир неча марталаб ишлатиш мумкин, уларнинг конструкцияси фойдаланиш учун қулай ва тежамкорликни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |