3.2.Ковшли конвейернинг тузилиши ва ишлаш принципи.
Ковшли конвейерлар сочилувчан материалларни ташиш учун ишлатилади. Уларнинг иш унумдорлиги 5 дан 400 т/соат гача, ковш ҳажми 400 л гача ва ҳаракат тезлиги 0,16...0,4
м/с гача бўлади. Ковшли конвейерларнинг энг асосий параметри ковшнинг эни ҳисобланади ва у 400, 500, 650, 800 ва 1000 мм қилиб қабул қилинади. Эни 500, 650 ва 800 мм ли ковшлар кўпроқ ишлатилади.
8.4-расм Ковшли конвейер
Ковшли конвейерлар тарангловчи юлдузча 1, тортувчи орган 2, йўналтирувчи 3, ковш 4, етакловчи юлдузча 6, бўшатиш қурилмаси 5 дан иборат (8.5-расм). Конвеерлар юрувчи қисмидаги ковшларнинг ўзаро жойлашуви бўйича — жипс ва ажратиб жойлаштирилган ковшли конвейерларга бўлинади.
8.5-расм. Ковшли элеваторлар.
Ковшли элеватор юритма 1, ҳаракатлантирувчи барабан ёки юлдузча 2, устки қўқоқ 3, тушурилувчи орган 4, тортувчи иш органи 5, ковш 6, корпус 7 ва тарангловчи 8 ҳамда юкловчи 9 мосламалардан ташкил тўади.
Ковшли элеваторни афзаллиги: кўндаланг кесимининг кичиклиги, юкни анча баландга ташиши, иш унимдорлигининг катталиги киради.
Камчиликлари: юкни бир хил узатиб туриш кераклиги, юкламани ўзгариб туриши киради.
Ковшнинг конструкцияси тошилаётган юкнинг таркиби ва юклаш ҳамда бўшатиш тури бўйича аниқланади.
Элеваторларда асосан 3 хил ковш ўрнатилади; чуқур, саёз ва йўналтирувчи (73-расм).
Чуқур ковшлар (8.6-расм а) асосан қуруқ, осон бўшайдиган, чангсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни (қум, дон, майда кўмир) ташиш учун, саёз ковшлар нам, ёмон бўшайдиган, чангсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни ташиш учун, йўналтирувчи бортли ковш секин юрувчи лентали ва занжири элеваторларда яхши бўшалувчи қуруқ майда донали материалларни ташиш учун ишлатилади.
Тасмали ва занжирли элеваторлар. Элеваторларда тортувчи орган сифатида тасма ёки занжир ишлатилади. Тасманинг асосан резиналанган турлари ишлатилади, уларнинг эни кичик (300 мм) бўлади. Ковш тасмага махсус каллакли болт билан қотирилади. Сабаби тасма айланиб барабанга борганда болт халақит бермаслиги керак. Шунинг учун ковшнинг орқа девори оз эйилади. Тасманинг эни ковшнинг энидан 25-150 мм ортиқ қилиб олинади.
8.6-расм. Ковшлар.
Занжирлар бир пластинкали, втулкали, втулка-роликли, втулка-катокли ва пайвандланган бўлади (диаметри 16-28 мм) ли Пўлат симдан тайёрланиб, пайвандланади. Ковш занжирга бурчакли ёки фасонли звенолар ёрдамида болт ёкиъарчин михлар билан қотирилади. Занжирлар асосан иш унумдорлиги катта элеваторларда, кўтариш баландлиги катта, оғир донали, ва иссиқ юкларни ташишда, яъни резиналанган тасмада ташиш мумкин бўлмаган юкларни ташиш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |