Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти


Ўргатишда тарбиячи қуйидаги услубий ёндашув турлари



Download 107,9 Kb.
bet5/20
Sana21.02.2022
Hajmi107,9 Kb.
#23786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
01.ДИПЛОМ МАЪРУЗА

Ўргатишда тарбиячи қуйидаги услубий ёндашув турлари
Бўлажак тарбиячиларда талабалик йиллариданоқ дарсни қандай услубда ўтиши ҳақида тасавурлар пайдо бўлади. Қандай услубда дарс ўтишни ҳар қайси педагог индивидуал танлайди. Дарс ўтиш услубида педагогнинг ўз ишига ва талабаларга бўлган муносабати акс этади. Ҳозирги кунда психологияда бошқариш, шу жумладан, дарс жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг уч услуби ажратилади. Қуйида ушбу уч услуб ва уларга хос хусусиятлар келтирилади:
1.Авторитар услуб:машғулотларнинг мақсади талабаларга ҳар доим ҳам тушунарли бўлавермайди; тарбиячи озчилик талабаларнинг исм-фамилиясини билади; тарбиячи кўпроқ “кучли талабалар” билан мулоқотга киришади; тарбиячи талабаларнинг баҳосини пасайтиришга мойил бўлади; тарбиячи унинг фаолиятига берилган баҳони жаҳли чиқиб қабул қилади.
2.Демократик услуб: машғулотларнинг мақсади талабаларга доим тушунарли бўлади: тарбиячи кўпчилик талабаларнинг исм-фамилиясини билади; тарбиячи талабалар билан мулоқотга танловчан эмас; тарбиячи талабаларнинг билимини фаолиятини баҳолашда объектив ёндашади; тарбиячи унинг фаолиятига берилган баҳони қизиқувчанлик билан қабул қилади.
3.Либерал услуб: машғулотларнинг мақсади талабаларга кўпинча тушунарли бўлмайди; тарбиячи талабаларни одатда умуман билмайди; тарбиячи “кучли талабалар” билан юмшоқ, “кучсиз талабалар” билан қаттиқ муомалада бўлади; тарбиячи “кучли талабалар” баҳосини оширишга, “кучсиз талабалар” баҳосини пасайтириб юришга мойил бўлади; тарбиячи унинг фаолиятига берилган баҳога бефарқ бўлади. Ҳар бир услуб ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Масалан,демократик услубда дарс ўтилганда, талабаларнинг ўз фаолиятидан қониқиши юқори бўлади. Қисқа вақт ичида қатъий қарор қабул қилиш талаб этилган шароитда авторитар услуб маъқулроқ. Аммо авторитар услубда жазолаш усуллари ҳаддан ташқари кўп қўлланади. Шунинг учун вазият аудитория, дарс тури хусусиятларидан келиб чиқиб тарбиячи у ёки бу услубнинг устун томонидан фойдаланиш, заиф томонларини бартараф этиши лозим.
1.2. Тарбия жараёнида хулқ-атвордаги “салбий оғиш”лар типологияси
Бу муаммонинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилар эканмиз, энг аввало, туғилган боланинг уни дунёга келтирган шахсларнинг кимлиги, иккинчидан, у қандай ижтимоий муҳитда туғилиб вояга етиб, улғаётганлигига эътиборни қаратишимиз лозимдир. Собиқ Иттифоқ даврида шахс хулқ-атворига ирсий омиллар ва унинг табиий хусусиятларини таъсир қилиши ҳақидаги қарашлар инкор этилар эди. Бироқ Н.П.Дубинин, В.П.Эфроимсон, Н.С.Канстонистов, Б.Ф.Сергеев ва бошқа генетикларнинг билдиришича, шахснинг генетик хусусиятлари, ундаги баъзи туғма касалликлар ва хусусиятлар ҳам шахс хулқ-атворининг шаклланишига бевосита ва билвосита таъсир этилишини эътироф этганлар.
Кўпчиликнинг фикрига қараганда охирги пайтларда тарбияси оғир болалар билан боғлиқ муаммоларнинг тез-тез учраб туриши ва улар сонининг кескин ошганлиги таъкидланади. Шунингдек, бу муаммони бир қанча ташқи сабабларга боғлаш мумкин, яъни, ҳозирги вақтда ахборот оқимининг юқорилиги (узлуксиз телевизор кўриш, компьютердаги ҳар хил ўйинлар эпизодларига тақлид қилиш, Internet тизимидаги норасмий сайтлар орқали ҳар хил номақбул ахборотларни ўзлаштириши) ёки катталарнинг эътиборидан четда бўлиши, оиладаги кризис ва ҳоказолар. Бу омилларни инкор этмаган ҳолда, мазкур муаммонинг туб сабабларини боланинг психик тараққиётидан қидириш лозим.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кун болалари ўзларининг йигирма йил олдинги тенгдошларидан фарқ қилишади. Ҳозирги ёшлар тез таъсирланувчан, мустақилликка мойиллиги юқорилиги ва шу билан бирга нисбатан бефарқ, ўз вақтларини мазмунли ижтимоий фойдали фаолиятга сарфлагилари келмайди. Ваҳоланки инсон табитан ўзига хос осон ва кўнгилочар машғулотларга мойил бўлади. Инсон хулқ-атвори таркибининг аксарияти табиий инстинктлари тазйиқи остида бўлишини инобатга олиниши керак. Ушбу тазйиқларни тўғри мувофиқлаштириш инсондан иродавийликни талаб қилади. Бу ҳолатни замонавий техниканинг ривожланганлиги таъсири деб ҳам изоҳлаш мумкиндир. Кўпчилик ҳолларда болалардаги бу ўзгаришларга эътиборсизлик ва бефарқлик уларнинг хулқ-атворида салбий оғишларининг бошланғич сабаби ва асоси бўлиши мумкин.
Америкалик амалиётчи психологлар томонидан психологик хизмат доирасида болани тарбиясидаги салбий ўзгаришларни олдини олишда энг аввало болага таъсир кўрсатиш зарурлиги таъкидланади. Бунинг учун болани ўзини ўзгартиришга тайёрлаш, яъни:
-ташқи муҳит таъсиридан саросимага тушмасликка;
-турли хил қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатиш лозим.
Демак, олимларнинг фикрича болада мавжуд нотўғри салбий ўзгаришларни руҳий ривожланишнинг меъёр даражасига етказиш орқали бола тарбиясидаги қийинчиликларни йўқотишга эришиш мумкин экан.
Шу ўринда психология фанига мурожаат этиб, инсон психикасида онгнинг таркиб топиши хусусида қисқача тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
Маълумки, инсон онгининг юксак белгиларидан бири унинг ўзини англашидир. Унинг ўзини англаши ўз навбатида шахснинг муҳим белгиси ҳисобланади. Инсон ўз теварак-атрофидаги оламни билувчи ва шу оламга таъсир этувчи субъектдир. Инсоннинг идрок этадиган, тасаввур қиладиган нарсалари унинг учун объектдир. Ана шу нуқтаи-назардан олганда, инсоннинг ўзини англаши субъектив равишда ўзини «мен» деб ҳис қилишида ифодаланади.
Инсон ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзлигини англаш қобилияти хосдир. Фақат ижтимоий ҳаётда, ўзга кишилар билан қиладиган ҳар турли муносабатларда одамнинг ўзини англаши, ўзини «мен» деб билиши вужудга келади ва тараққий этади. Одам ўзини алоҳида шахс сифатида ким деб билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини, ўз хуқуқ ва бурчини, ниҳоят ўзининг фазилат ҳамда камчиликларини адекват баҳолаши ўзини англашига киради.
Инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошқачароқ қилиб айтганда, жамият ишлаб чиқариш кучлари, ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг ўсиши ва ўзгаришидир. Бундан ташқари яна инсон шахсининг таркиб топишига таъсир қилувчи кучли омил - инсон орттирган тажрибаларнинг тарбия воситаси орқали болаларга берилишидир. Шундай қилиб, инсон шахси жуда мураккаб психологик категория бўлиб, у кишининг индивидуал ҳаёти давомида маълум конкрет омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади. Илмий манбаларга қараганда,инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб топади. Улардан биринчиси одам туғилиб ўсадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири бўлса, иккинчиси одамга узоқ муддат давомида тизимли бериладиган ижтимоий таълим-тарбиянинг таъсиридир ва ниҳоят, учинчиси одамга наслий йўл билан берадиган ирсий омилларнинг таъсиридир.
Шундай қилиб, инсоннинг психик тарақкиётида ва шахсий сифатларининг таркиб топишида ташқи ижтимоий муҳит ва тарбиянинг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юқорида айтиб ўтганимиздек, фақат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга ҳам боғлиқдир. Бу фактор наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятларнинг таъсиридир. Одамга наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлари берилади. Масалан, танасининг тузилиши, сочи ва кўзларининг рангиг овози, гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма равишда берилиши мумкин. Маълумки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилмайди, деб изоҳланади. Лекин, шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, реал ҳаётда кўпинча инсоннинг характер хусусиятидаги салбий оғишлар унинг наслий таркиби билан боғлиқ эканлигига амин бўламиз. Шу ўринда 1-жадвалга эътиборингизни қаратинг.
(1-жадвал)


Download 107,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish