Қаттиқ жисмлар структураси. Қаттиқ жисмдаги ион, ковалентва металлик боғланишлар. Кристалл панжаралар. Браве панжараси



Download 337 Kb.
bet6/7
Sana24.02.2022
Hajmi337 Kb.
#222469
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Qattiq jismlar strukturasi

энергетик соҳа ҳосил қилади (95 - расм).
Агарда, ажралган атомда энергетик сатҳ карралик айниган бўлса, унга тегишли энергетик соҳа, кристалл панжара ҳосил бўлганда, та ажралган сатҳларга эга бўлади. S – сатҳ N та ажралган сатҳлардан иборат S – соҳани ҳосил қилади ва бу соҳа 2N та электронларнинг ўз ичига жойлаштира олади.
Р – энергетик сатҳ 3N та ажралган сатҳлардан иборат Р – соҳани ҳосил қилади ва бу соҳа ўзига 6N та электронларни жойлаштира олади ва х.к.



95 – расм. Кристалл панжара шаклланишида энергетик соҳаларни хосил бўлиши

Маълум бир ўлчамли кристаллдаги энергетик соҳанинг ажралган энергетик сатҳлари орасидаги масофа жуда кичикдир.


Масалан, хажми 1 см3 бўлган кристалл тахминан 1022 та атомлардан ташкил топган бўлса, энергетик соҳанинг кенглиги 1эВ бўлганда, ажралган энергетик сатҳлар орасидаги энергетик масофа 10-22 эВ га тенг бўлади. Шунинг учун ажралган энергетик сатҳлардан ташкил топган соҳани деярли узлуксиз деб ҳисоблаш мумкин. Аммо, энергетик сатҳлар миқдори чегараланган бўлгани сабабли, ҳолатлар бўйича электронларнинг тақсимот характерини аниқлаш катта аҳамиятга эга бўлади.
Кристалл панжаранинг майдони атомларнинг ташқи валент электронларига кучли таъсир қилади. Кристаллдаги бу электронларнинг ҳолати энг кучли ўзгаради, уларнинг энергетик сатҳларидан ташкил топган энергетик соҳа жуда кенг бўлади. Ядро билан кучли боғланган ички электронлар қўшни атомларнинг кучсиз таъсирида бўлади, натижада уларнинг кристаллдаги энергетик сатҳлари деярли ажралган атомлардагига ўхшаш торлигича ўзгармай қолади.
95 – расмда дискрет атом сатҳларидан кристалл панжара шаклланганда энергетик соҳалар ҳосил бўлишнинг чизма тасвири келтирилган.
Шундай қилиб, алоҳида атомнинг ҳар бир энергетик сатҳига, кристаллда унга тегишли, мумкин бўлган энергетик соҳа тўғри келади: 1s энергетик сатҳга – 1s энергетик соҳа, 2p – энергетик сатҳга – 2p энергетик соҳа ва х.к.
Электронлар эгаллаши мумкин бўлган энергетик соҳалар Eg тақиқланган энергетик соҳалар билан ажратилган бўлади.
Атомдаги электроннинг энергияси ошиши билан мумкин бўлган энергетик соҳалар кенглиги катталаша боради, тақиқланган соҳалар кенглиги торая бошлайди.

96 - расм 97 - расм
Литий ва Бериллий элементларнинг энергетик соҳалари
96 – 98 расмларда мисол тариқасида литий, бериллий ва олмос тузилишига эга бўлган ҳимиявий элементларнинг (олмос, кремний, германий) энергетик соҳалари келтирилган.


98 – расм. Ярим ўтказгичларнинг энергетик соҳалари

Литий кристаллида (96 - расм) 1s – сатҳ тор энергетик соҳани, 2s – сатҳ кенг энергетик соҳани ҳосил қилади.


Бериллий кристаллида 2s ва 2p энергетик соҳалар бир-бирини тўсиб туради ва
Download 337 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish