аралашган, гибрид соҳа деб аталувчи соҳани ҳосил қилади (97 - расм).
Худди шундай тасвир Менделеев жадвали 2 - гуруҳининг асосий элементларида ҳам ҳосил бўлади.
Олмос тузилишли химиявий элементларда энергетик соҳалар ҳосил бўлиши бошқача кечади (98 - расм). Бу ерда s – ва p – энергетик сатҳлардан ҳосил бўлган соҳалар бир-бири билан тўсишиб, 2 га ажралади, уларнинг ҳар бирида битта s ва учта p – ҳолат мавжуддир (sр3 – гибрид боғланиш). Бу соҳалар тақиқланган соҳа билан ажралиб туради. Пастдаги электронлар жойлашиши мумкин бўлган соҳа валент соҳа, юқоридагиси ўтказувчан соҳа деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |