189
Инсон саломатлигини, тана бақувватлигини, гўзаллигини, организмни функционал
ҳолатларини жисмоний тайёргарлик ва «Соғлом турмуш тарзи» белгилайди. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони жисмоний
тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, соғлом турмуш
тарзини юритишга интилишни рағбатлантиришга йўналтирилган. Шунингдек, спорт ва
жисмоний тарбияни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш,
жисмоний тарбия ва соғломлаштириш, иқтидорли ва истиболли спортчиларни саралаш,
тайёрлаш ва маҳоратини ошириш узлуксиз тизимини такомиллаштириш, спорт
тайёргарлиги жараёнида замонавий технологияларни жорий этиш хамда сифатли спорт
захирасини шакллантириш каби вазифалар белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси халқининг соғлигини саклаш, мустаҳкамлаш, инсон
умрини узайтириш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган барча шарт-шароитлар
яратилган ва яратилмоқда. Азал-азалдан жисмоний тарбия ва спорт ижтимоий ҳаётнинг
таркибий кисми саналган ва унинг ривожланиши ҳам ҳар бир даврнинг ўзига хос
ҳусусиятлари билан,албатта узвий боғлиқ бўлган . Одам организми ҳаёти давомида
узлуксиз турли ишларни бажариб туради. Бундай ишлар: 1) механик иш – мушак ҳаракати;
2) кимёвий иш - ҳужайраларда мураккаб бирикмаларни синтезланиши пайтида; 3) электр
иш - протоплазма ва ташқи муҳит ўртасида потенциалларнинг фарқини ҳосил қилиш
пайтида; 4) осмотик иш - ташқи муҳитдан ўзида кам бўлган моддаларни ҳужайра ичига, бу
ерда ўша моддалар кўп бўлса уларни ташқарига ўтказиш пайтида содир бўлади. Номлари
кўрсатилган асосий 4 тип ишдан атроф-муҳит ҳароратини пасайиши иссиқликни одам
органиидан ўтказиш, нурланиш ва парланиш йўли билан хам ташкарига чиқиб туради.
Организм энергияни атроф-муҳитдан ёғ, оқсил ва углевод молекулаларининг кимёвий
боғламлари таркибидаги потенциал энергия кўринишида қабул қилади. Мураккаб органик
молекулалар маълум бир муддатда оксидланади, бунда кимёвий боғламларнинг узилиши
пайтида энергия ажралиб чиқади. Энергиянинг йиғилиши асосан АТФнинг юқори
энергетик фосфатли боғламларида содир бўлади. Шу билан бирга, АТФ энергияли ташиш
воситаси сифатида ҳам ҳизмат қилади, чунки у, энергия талаб қилинадиган жойларга
диффузия йўли билан боради. Энергияга эҳтиёж пайдо бўлганда гидролиз йўли билан
охирги фосфат гуруҳининг боғи узилади ва ундаги кимёвий энергия ажралиб чиқади. Шу
шаклдаги энергияни ҳужайралар томонидан фойдаланиши тирикликни белгилайди. Бу
харорат куйидагича тақсимланган: Жигар 27%. мия 19%. мушаклар 18% .буйрак 10%,
юрак 7% ушбу энергияни тирик туришлари учун ишлатишадилар. Одамнинг мушаклари
машқ пайтида фақат 20% механик энергияга айланади холос, қолган 80% муакларини ўзига
кискариши учун сафланиб иссиқлик сифатида ташқарига чиқиб кетади. Танада маълум бир
вақтда (масалан, 20—24 соат ичида) ҳосил бўлувчи иссиқликнинг миқдорининг организм
қабул қилган озиқ моддаларнинг оксидланиш тўла цикли натижасида юзага келиши
мумкин бўлган иссиклик энергиясининг микдорига мутлақо тўғри келиши ушбу
жараёнларни бошқариш имконини берди. Спортчилар учун қувват сарфларини
хисоблаган пайтда спортчи организмини тириклигини ушлаб турувчи энергияни-асосий
алмашинув энергиясини хам хисобга олиш лозим. Булардан ташқари бу алмашинув
экологик шароитга, жинсга, ёш даврларига ва иқлим шароитларига хам боғлик .
Do'stlaringiz bilan baham: