Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+


Foydalanilgan adabiyotlar ro`yhati



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

Foydalanilgan adabiyotlar ro`yhati
1. Брехман И.И. Валеология – наука о здоровье. – М.: Физкультура и спорт, 1988. – С. 108. 
2. Вайнер Э.Н. Валеология. – Учебник для вузов. М. Флинта: Наука, 2002. - 416 с. 
3. B. M. Shaptrov, L. N. Bashmakova, G. U. qurmanova. Sog’lom turmush tarzi. o’rta maktablar 
uchun darslik, Bishkеk, 2000 y.
4.Mirzakarim Norbеkov, Abdukarim Usmonxo’jaеv. “Salomatlik va navqironlik sari yo’l” 
Toshkеnt, “Yangi asr avlodi”, 2000y. 
5. Sh. Otaboеv, Z. Xidoyatova. Ekologiya, gigiеna va sihat-salomatlik. Toshkеnt, 2007 y. o’zFAN 
nashriyoti. 
 
Соғлом овқатланиш сири 
А.Собиров
1
, М.Давидов
2
“Меҳригиё” шифобахш ўсимликлар етиштириш корхонаси
Ботаника боғи раҳбари, Турон ФА академиги
1
ФДУ, Экология кафедраси мудири

 
Annotasiya 
В данной статье указана необходимостьпроизводство изготовления новых 
биологических преператов и технологий против вредителей и болезней не содержащих 
вредоностных веществ. 
Annotation 
In this article diveted to institution elaborating a new technology of damajing, and contrary 
to illness and a little worse, or biological preparates.
Соғлом овқатланиш сирларидан бири – бу экологик тоза, пестицидсиз, кучли 
заҳарли кимёвий воситаларсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳисобланади. 
Республикамизнинг ҳар бир хонадонида, фермер хўжаликларида бир – биридан сифатли, 
мазали мева полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. 
Маълумки, ҳар бир экин турини етиштиришда ҳам бир қатор муаммолар мавжуд. 
Айниқса, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунанда ва касалликлари сифатли ва мўл ҳосил 
олишга жуда катта салбий таъсир этади. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунанда ва 


187
касалликларига қарши турли интенсив усуллар ишлаб чиқарилган. Асосан касаллик ва 
зараркунандаларга қарши турли кимёвий заҳарли пестицидлар билан курашилади. Бундай 
пестицидларнинг асосий қисми хориждан келтирилади, ниҳоятда кучли заҳар. Шундай 
кучли заҳарли кимёвий препаратлар сепилган мева ёки сабзавот маҳсулотлари аввало инсон 
саломатлигига, қоларверса иссиққонли ҳайвонларга, асалариларга ниҳоятда катта зарар 
келтиради. Турли ёмон касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Шундай экан, зараркунанда ва касалликларга қарши кам заҳарли ёки биологик 
препаратлар қўллашнинг янги технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш зарурдир. 
Шу мақсадда таркибида инсектицид ва фунгицидлик хусусиятига эга бўлган аччиқ 
шувоқ ўсимлигини мева, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандаларига, асосан сўрувчи 
зараркунандаларга қарши таъсирини кузатиб бордик. 
Аччиқ шувоқни олма ширасига, шира битига, олма қуртига, помидорда ва қовунда 
кўк шираларга қарши таъсирини ўрганиш бўйича кенгайтирилган дала тажрибалари олиб 
борилди. Айниқса, олма кўчатларига тушган кўк шираларга турли концентрацияда 
тайёрланган димламаларни турлича таъсир этганлиги кузатилди. Аччиқ шувоқ 
ўсимлигининг 1,0; 2,0 фоизли концентрацияда тайёрланган димламаси сепилганда 3 соатда 
барглардаги шираларнинг 80 фоизи қирилиб кетди, бир кунда олма кўчатларидаги барглар 
шираларидан тўла тозаланди. 
Тадқиқот натижаларидан кўриндики, аччиқ шувоқни юқори концентрациядаги 
димламалари олма кўчатларидаги шираларга таъсири кам бўлди, аммо аччиқ шувоқни паст 
(1,0; 2,0 фоизли) концентрациядаги димламалари олма кўчати баргидаги кўк шираларга 
тўла ва тез таъсир этди. 
Аччиқ шувоқни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида экиб ўстириш мумкин. 
Ўсимликнинг ҳамма қисми кулранг кумушсимон гуллар билан қопланган. Поялари кўп 
сонли, айрим ҳолларда биттадан, тик турувчи, юқори қисмидан шохланган, баландлиги 60–
100 см. Илдиз олди барглари узун бандли, уч бора қирқилган, узунлиги 20 см энликда, 40–
90 гулни ўз ичига олади. Гул ўрни ботиқ, урғочи гуллари ипсимон, найсимон, икки жинсли 
гуллари кенг найсимон сариқ. Уруғлари қўнғир рангда, 1 мм узунликда. Июн ойи 
охирларида гуллаб, октябрь ойларида уруғлари етилади. Тўқайларда, ариқлар қирғоғида, 
ташландиқ ерларда, тоғ ўрта қисмидаги ҳудудларда ўсади. Республикамизда кенг 
тарқалган. 
Ўсимликнинг ер устки қисми кучли фитонцидларга, интектицидларга бой. Унда 
турли гликозидлар (абсинтин, анабсинтин ва ҳк.), эфир мойи (икки фоизгача), туйол 
спиртининг эфири (энг кучлим фитонцид), сирка, изовалериан, пальмитин кислоталари, 
лактонлар, сапонинлар, артемезитин флафоноиди, альколоидлар, ошловчи моддалар ҳк. лар 
мавжуд. 
Қадимдан аччиқ шувоқдан тайёрланган димламалар ва қайнатмалардан қишлоқ 
хўжалиги экинлари касаллик ва зараркунандаларига қарши қўлланиб келинган. Аччиқ 
шувоқдан тайёрланган димлама ёки қайнатма боғ ва сабзавот экинларининг энг хавфли 
зараркунандалари бўлган қўнғиз, тунлам қуртлари, бит ва шираларга қарши самарали 
таъсир этади. Олиб борилган кузатиш натижалари кўрсатдики, аччиқ шувоқдан 
тайёрланган димлама олма кўчатларидаги шираларни 3 соатда қириб юборди, барглар 
тозаланиб кетди. 
Бунинг учун аччиқ шувоқни гуллаш даврида ер устки қисми йиғиб олиниб, қуритиб 
майдаланади, 10 л сувга 500 г майдаланган масса солиниб, 3 кун қуёш тиғида димлаб 
қўйилади. Ишлатиш олдидан унга яна икки баробар сув ҳамда 20 г хўжалик совуни 
(твёркадан ўтказилган)ни қўшиб шира босган баргларга опрыскиватель ёрдамида 
сепилади. Натижа ниҳоятда яхши бўлади. 
Аччиқ шувоқни барча фермер хўжаликларида, томорқаларда экиб ўстириш мумкин. 
Энг аввало боғингизда ёки томорқангизда дарахт ораларида ёки сабзавот экинлари орасида 
аччиқ шувоқ ўстирилса, унинг бадбўй ҳидидан заракунандаларни капалаклари қочиб 


188
кетади. Сизнинг экинингизга келиб тухум қўймайди. Иккинчидан зараркунанда тушган
ҳолатларда улардан дамлама сифатида фойдаланиб касаллик ва зараркунандаларга қарши 
курашишингиз мумкин. 
Аччиқ шувоқ ёруғсевар ўсимлик, ҳар қандай тупроқда ўстириш мумкин. Фақат шўр 
тупроқли ва ботқоқ ерларни ёқтирмайди. Боғ ораларида ўстириш мумкин. Бунинг учун 
аччиқ шувоқ ўсимлиги уруғлари йиғиб олинади. Кеч кузда ёки эрта баҳорда ерга уруғлар 1 
см чуқурликка қадалади. Агар ерлар чуқур ҳайдалган, ўғитланган бўлса, ўсимликнинг ўсиш 
ва ривожланиши кучли бўлиб, бўйи 1,5 метргача ўсади. Уруғдан кўпаяди. Экишдан олдин 
ишлов беришнинг ҳожати йўқ. Баҳорда март ойи охирларида экилганда, апрел охирларида 
униб чиқади. Ўсимлик ривожланишининг илк босқичларида тупроқнинг тоза бўлишини 
талаб қилади, чунки бегона ўтлар униб чиққан кўчатларга салбий таъсир этади. 
Ўсимликка ишлов бериш давомида 10–12 марта суғорилади, таги юмшатилади, ўтоқ 
ва 3–4 марта чопиқ қилинади. Ўзбекистон шароитида июл – август ойларида шоналайди, 
сентябр ойларида гуллайди. Октябр ойларида уруғлари пишиб етилади.
Зараркунандаларга қарши фойдаланиш учун асосан аччиқ шувоқнинг ер устки 
қисмини қисмини гуллаган даврида ўриб олиб, шабода эсиб турадиган стелажларда сояда 
қуритилади. Ўриб олиб қуритилган маҳсулотлар қопларга солиб, қуруқ жойда сақланади. 
Фойдаланиш учун икки йилгача сақлаш мумкин. 
Ҳар қандай томорқачи ёки фермер ўз хўжалигида аччиқ шувоқ етиштириб, 
зараркунанда ҳашаротларга қарши кучли заҳарли кимёвий дорилар ўрнига унинг 
дамламаларини ишлатиш мумкин.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish