Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+


АДТИ Госпитал Педиатрия кафедрасида янги педагогик технологияларни қўллаш



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

АДТИ Госпитал Педиатрия кафедрасида янги педагогик технологияларни қўллаш 
самарадорлиги 
 
М.Ш.Ганиева – Госпитал педиатрия 
кафедраси мудири, доцент, 
С.Ф.Убайдуллаева – Госпитал педиатрия 
кафедраси доценти 
М.М.Болтабоева – Госпитал педиатрия 
кафедраси ассистенти 
Р.М.Абдулхакова – Госпитал педиатрия 
кафедраси катта ўқитувчиси 
Андижон давлат тиббиёт институти
ganieva.marifat@mail.ru  
+998934431853 
 
 
 
 


195
Аннотация 
Умумий амалиет педиатрини тайёрлашнинг босқичлари бемор болага ташхис 
қўйиш ва даволаш, касалликни биринчи куниданок реабилитация ва профилактика ўтказиш 
кўникмасига эга бўлишидир. Бу жараёнда янги технологиялар ўрни катта. 
 
Аннотация 
Этапы подготовки Педиатра общей практики заключаются в приобретении им 
навыков выставления диагноза больному ребенку и определении лечения, с первых дней 
заболевания проведении реабилитации и профилактики. В этом важное место занимают 
новые технологии.
 
Annotation 
The stages of preparation of the Pediatrician of general practice consist in acquiring the 
skills of diagnosing the sick child and determining the treatment, from the first days of the disease, 
carrying out rehabilitation and prevention. In this important place is occupied by new 
technologies. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурни амалга ошириш нуқтаи назаридан соғликни 
сақлаш ва тиббий таълимни қайта ислох қилиш давлат дастури педагогик фаолият тизимида 
жиддий ўзгаришларни талаб этади. Дунё таълим тизимида тан олинган ўқув жараёнининг 
прогрессив моделларидан бири бўлиб интерфаол ўқитиш усули хисобланади. Мазкур усул 
кўплаб ижобий хусусиятларга эга, айнан илм ва кўникмаларни ўзлаштириш учун қисқа 
вақтни талаб қилади. 
Госпитал педиатрия кафедрасида уларнинг айримлари тадбиқ этилган ва биз 
уларнинг тажрибаси билан кенгашмоқчимиз. Талабаларнинг уй вазифасини тайёргарлиги 
даражасини текшириш ва мустахкамлаш учун Тестлардан фойдаланамиз. Тестлар хозирги 
куннинг талабига биноан 3 та турда - ёпиқ, мезонли ва мутаносиб – қўлланилиши, 
талабаларни логик фикрлаш, қиёсий ташхислаш кўникмаларини ривожлантириш, ва 
мустақил равишда қарор қабул қилишга имкон яратади.
Амалий машгулотларимиз 2 та асосий қисмдан ташкил топиб, у назарий ва амалий 
қисмдан иборат. Демак қисқа вақт ичида талабаларнинг билим даражасини назорат қила 
олиш керак. Госпитал педиатрия фанининг нефрология ва гематология циклларида 
«Кластер» усули кенг тадбиқ этилган. Бу усулда педагог гурухни 2 та кичик гурухларга 
ажратади ва уларга алохида муаммо таклиф этилади. Масалан бирорта касаллик хақида 
маълумот яратиш. Доска ёки плакатга халқа чизилади, унинг ичига эса бериладиган вазифа 
ёзилади. Хар бир кичик гурух халқа атрофига ўз жавобларини ёзадилар. Вазифа 
бажарилгандан сўнг ўқитувчи хар бир гурухга жавобларни исботлаш, иккинчи гурухга эса 
жавобни тўлдиришга имкон беради. Натижада тўғри жавоблар қолдириб, нотўғрилари 
ўчирилади. Янада объектив бахолаш учун хар бир талабага алохида вазифа берилиши хам 
мумкин. Жавоблар 100 балли тизимда бахоланади. Бу усулнинг қулайлиги нафақат сўров 
учун керакли вақтни сезиларли тежалишида, балки талаба дарсга тайёр бўлмаса хам бошқа 
талабалар жавобини мухокамаси мобайинида мавзу бўйича маълумот олишига имкон 
беради. Лекин мазкур холат баъзи талабаларни мунтазам уй вазифасини бажармай 
келишига хам олиб келиши мумкин. Талабада мотивацияни пасайтиради. 
Кафедрамизда юқори курс талабалари таълим оладилар. Таълим жараёнининг 
асосий максади умумий амалиет педиатрини тайёрлаш. Бу мутахассис бирламчи соғликни 
сақлаш звеносини мустахкамлаш учун зарур. У бемор болани мустақил қабул қила олиши, 
эрта ташхислаш ва даволаш, касалликни биринчи куниданок реабилитация ва 
профилактика ўтказиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Юқори курслардаги амалий 
машғулотлар – бу мураккаб боскичли назарий ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш 
тизимидир. Педиатрия факультетининг 6 курсларида амалий машгулотларнинг ўзига 


196
хослиги касалликлар боланинг анатомо-физиологик хусусиятларига боғлиқлиги 
(мавсумийлик, эпидемиологияси ва ташкилий томонлари – ихтисослашган шифохона ва 
бўлим мавжудлиги). Умуман олганда дарс кунида мавзу бўйича бемор бўлмай қолиши хам 
мумкин. Бундай холатда кафедрамизда янги услуб бўлмиш ходимлар томонидан яратилган 
видеофильмлар, вазиятли масалалар, сценарий асосида ролли ўйинлар такдим этилади. 
Талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштириши – анамнез йиғиш, пальпация, 
перкуссия, аускультация, лаборатор тахлилларни интерпретация қилиш - учун талабанинг 
клиник фикрлашини бахолаш варақасидан фойдаланамиз. Бу варақа талабалар томонидан 
уй вазифаси сифатида олдиндан тайёрлаб келинади. Машғулотнинг амалий қисмини 
ўтказиш вақтида талаба беморни курация қилиши, касаллик тарихи билан ишлаш, 
текшириш ва даволаш режасини тузиш, амалий кўникмаларни ўзлаштиришдан иборат. 
2009 йил апрел ойидан бошлаб амалий кўникмаларни ўзлаштирилишини яхшилаш 
максадида қадама-қадам усули ўқиш жараёнига тадбиқ этилди. Бу усул талабаларга амалий 
кўникмани аниқ мақсадини, бажариш техникасини ва босқичларини батафсил ўрганишга 
ёрдам беради.
Хар бир педагог ўзига нисбатан танқидий қараши, ўз устида мунтазам ишлашга, 
камчиликларни аниқлашга харакат қилишга ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб 
чиқишдан иборатдир. Дарснинг якунида хулоса чиқариш учун SWOT тахлил технологияси 
жуда ыщлайдир деб ўйлаймиз. Чекланган катаклар ичида муаммо ёритилади, унинг устувор 
ва зайиф томонлари аниқланади ва муаммони ечиш йўллари таклиф этилади. Бу усул 
кейинчалик амалиётда хам жуда фойдали деб ўйлаймиз.
Юқоридагиларга асосан шуни хулоса қилиш мумкинки, бизнинг амалиётимизда 
педагогиканинг асосий принциплари бўлмиш билим олиш, қила билиш ва кўникма хосил 
қилиш каби босқичлари ўз аксини топмоқда.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish