Қадрдон дўстим!
Нацистлар қаршилик кўрсатиш кунларида катта ма-
тонат кўрсатган папа саройининг бутун жаҳонда инсо-
ният учун зарур бўлган тинчликка эришиш йўлида қи-
лаётган хатти-ҳаракатларини мен жуда яхши тушуна-
ман ва ниҳоятда қадрлайман...
Ўз ҳаётини гитлерчи ваҳшийларга қарши курашда
қурбон қилган бебахт адмирал Канарис ва бошқа қаҳ-
рамон генералларнинг
вакили бўлган Мюллер билан
Британия
кабинетининг расмий
вакиллари ўртасида
алоқа боғлашни уюштиришни нега Ватикан марҳамат
қилиб ўз зиммасига олганлигини ҳам тўғри тушунган
эдим.
Фалсафа доктори Мюллер орқасида турган кишилар
олий хислат эгалари эдики, бу нарса Сизга оқилона ва
олижаноб тинчликни излаш йўлида Британия кабинети-
га таъсир кўрсатишингиз учун имкон берди. Аммо ўт-
ган йил ёзида бу ватанпарварлар ҳалок бўлганларидан
кейин тинчлик излаш йўлида машъум танаффус бош-
ланди.
Кўриб чиқиш учун Сиэнинг эътиборингизга генерал
Карл Вольф томонидан ҳавола қилинган эҳтиёткорона
таклифларга нохуш муносабат билдирганлигингизнинг
сабаблари ҳам мен учун тушунарли. Сиз нацистлар ок-
купациясини бошдан кечирдингиз, Сиз сулҳ қидираёт-
ган кишига — генерал Вольфга бевосита бўйсунган СС
кишилари қонунга хилоф қандай ишлар қилганликлари-
ни ўз кўзингиз билан кўргансиэ. Шунинг учун мен Сиз
тутган йўлни фурсат пойлаш деб эмас, кўпроқ салбий
муносабат билдириш усули деб баҳоладим; бир қўли
231
www.ziyouz.com kutubxonasi
билан ёмонлик, иккинчи қўли 6илан яхшилик қилаёт-
ган одамларга ишониб бўлмайди. Оллоҳнинг қули бўл-
ган пнсонга хос пала-нартиш ва иккиланишни кечириб
бўлса, сиёсатни белгиловчи кишилар, ҳокимиятни қў-
лида ушлаб турган армия ёки давлат арбобларида бу
нарсани кечириб бўлмайди.
Аммо, Ватикандан
рад жавобини
олган
генерал
Вольф бу ерда, Бернда қимматли преэидент Руэвельт-
нинг вакили мистер Даллес билан учрашиб бу борада
анча муваффақиятларга эришган. Бизга келиб турган
маълумотлардан Вольф билан Даллеснинг музокарала-
ри муваффақиятли давом этмоқда деган хулоса чиқариш
мумкин.
Менинг вазиятимни тушунмоқ лозим: агар мен Даллес
жанобларини Вольф билан бундан буён қам учрашмас-
лик лозимлиги қақида яна огоқлантирсам, америкалик
дўстларимизда бизни бундай иш тутишга ундаётган са-
баблар ҳақида нотўғри тасаввур пайдо бўлиши мумкин,
зотан даелат сиёсатини юргизувчи кишилар оллоҳ хиз-
маткорлари сиёсатини ҳар вақт ҳам тушунавермайди-
лар.
Генерал Вольфнинг маккорлиги ва унинг
буйруғи
билан нацистлар
ажойиб ўлкамиэ
Италияда қандай
зулм ўтказганликлари ҳақида Даллес жанобларига ҳи-
коя қилишдан фойда чиқмаса керак. Биринчидан, кўзи
бор одам буни ўзи кўриши керак, иккинчидан, оллоҳ
хизматида бўлган биэдақа кишиларга ўз изтироблари-
миэни намойиш этиш ярашмаса керак Биз нимага қа-
дам қўяётганимизни
кўра била туриб танлаганмиэ ўз
йўлимизни.
Б у ерга, Бернга пастор Ш лаг келгунига қадар аҳ-
вол оғир ва чорасиз эди Б у олижаноб одам ёдингизда
бўлса керак. У 1933 йилга қадар, Гитлер ҳокимият те-
пасига чиқиб олгандан кейин Германиядан ҳеч кимни
Do'stlaringiz bilan baham: |