7. Сув ўсимликларининг токсинлари
Балиқ ва бошқа сув ҳайвонотларининг (сув ўсимликлари билан озиқланадиган ва тузсиз ҳамда денгиз сувларида ҳаёт кечирадиган) истеъмол қилиниши интоксикацияларга олиб келиши мумкин, чунки улар ичида паралитик токсинлар, нейротоксинлар, амнезия ва диарея - заҳарловчи моддалар мавжуд. Сув ўсимликлари токсин лари 400 хил атрофида бўлиши мумкин.
8. Сақлаш жараёнининг моғорлари.
Ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларини 70ғ90%- ли намликда сақлаш жараёнида асосан 2 хил моғорлар учрайди. Бу 2 гуруҳ донни сақлашда унинг ҳолатини ёмонлаштиради. Бу 2 гуруҳ донга 78-80% дан кам намликда махсус киритилган ва улар шунингдек какао ва соя бошоғида, қуритилган балиқда ҳам учрайди. Шунга қарамасдан қуритилган маҳсулотларда, (уларда CRH 80% дан кўп) бу 2 тур ҳар доим кўриниб туради.
Моғорларнинг бўлиши оз-ми, кўп-ми иқтисодий зарарларга олиб келади. (қуритилган маҳсулотларда). Овқатнинг ҳазм бўлиши моғорларнинг мавжуд бўлишига боғлиқ. Моғорлар маҳсулотларда споралар орқали кўпаяди ва узоқ вақт ичида ўзини билинтирмаслиги мумкин. Спораларнинг униб ўсиши учун намлик талаб қилинади, субстратлар ва қулай шароит керак бўлади. Улар асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларида, яъни нон донларининг ўсиши даврида ва донларни сақлаш жараёнида ўтади. Агросаноат маҳсулотларида 2 хил моғор учрайди ва улар донга ўсишдан аввал киритилган бўлади ва унинг ўсиши даврида сув лозим, яъни намликнинг 0,93 эквиваленти нам оғирликнинг 20-25 % дан иборат. Бу моғорлар намлик кичик бўлган шароитда ўсмайди.ва улар донга қуритиш ва сақлаш жараёнида кириб олади. Уларнинг асосий турлари (моғорлар) намлик кам бўлганда ҳам ўса олади (0,70).
Моғорларнинг қиритилиши қуйидагилар натижасида содир бўлиши мумкин:
ўтказувчанликнинг ошиши уруғ ўсишини камайишига мойиллик қилиши мумкин;
овқатланиш қийматининг йўқотилиши ва бу дон ва дон маҳсулотларининг қийматини камайишига олиб келади;
микотоксинларнинг кўпайиши: бир неча тури билан ер ёнғоғи, бразилия ёнғоғи, дон ва шоли донлари; каун ва афлатоксинлар билан дон, жавдар ва Бразилия ёнғоғи зарарланади;
унинг бузилиши натижасида маҳсулотнинг хушбўйлиги ва тўйимлилиги камаяди ва кам калорияли ҳамда физикавий параметрлар жиҳатдан бузилган озиқ-овқат моддаси ҳосил бўлади;
бошқа биокимёвий ўзгаришлар, юқори даражадаги мой миқдори ёки аччиқлик;
сақланаётган маҳсулотларнинг исиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |