учинчи усулидан асосан иқтисодиётнинг таъмирлаш каттагина молиявий харажатларни (тармоқ миқёсида) ва узоқ вақтни талаб этадиган йирик саноат тармоқларида фойдаланилади. Фақат айрим тармоқларнинг корхоналари Молия вазирлигининг рухсати билан мукаммал таъмирлаш ишларини ўтказиш учун маблағлар захирасини ташкил қилишлари мумкин (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.5.1.2-банди). Таъмирлаш фонди (захира) ажратмалар ҳисобига барпо этилади ва улар харажатлар таркибида «Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар» сифатида акс эттирилади (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.5-банди) ва кўзда тутилаётган харажатлар смета қиймати ҳамда уларни ўтказишнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ажратмалар нормаси ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва янги молия йилида ўзгартирилиши мумкин.
Корхоналар фавқулодда ҳолларда таъмирлаш фондини барпо этиш тўғрисида қарорни мустақил равишда қабул қилиб, буни ҳисоб сиёсатида назарда тутишлари ҳам мумкин. Бироқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари учун Солиқ кодекси 145-моддасининг 2-бандида белгиланган тартибда АВнинг бўлғуси таъмирлари учун захиралар барпо этиш ҳуқуқи назарда тутилган. Яъни бунга Молия вазирлигининг рухсати олиниши керак. Фақат ушбу ҳолдагина таъмирлаш фондига ажратмалар солиқ солинадиган фойдани белгилаш чоғида чегирилади. Акс ҳолда уларни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чегирилмайдиган харажатлар сифатида квалификациялаш мумкин.
Агар мукаммал таъмирлашга захираланган маблағлар суммалари мазкур объектни таъмирлашнинг ҳақиқатдаги харажатларидан ошса, ошиш суммаси:
агар таъмирлаш фонди Молия вазирлигининг рухсати билан барпо этилган бўлса – сторноланади;
корхона таъмирлаш фондини барпо этиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилганда – солиқ солиш мақсадида корхонанинг бошқа даромадларига киритилади.
Ва аксинча, агар ҳақиқатдаги харажатлар захирага олинган харажатлардан юқори бўлса, ошган суммани «Ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа харажатлар» моддаси бўйича харажатлар таркибида акс эттириш керак. ҳисобида таъмирлаш фондини барпо этиш 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағи кредити бўйича, харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда маблағларни ҳар ойда бир маромда захиралаш йўли билан акс эттирилади:
Дебет
Кредит
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;
8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» – ойлик ажратмалар суммасига
|
Дебет
Кредит
|
8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари».
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» – таъмирлаш харажатлари суммасига (хўжалик усулида)
|
Дебет
Кредит
|
8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари».
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – пудратчи бажарган таъмирлаш ишлари суммасига (пудрат усулида)
|
Дебет
Кредит
сторно
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ва бошқалар
8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» – Молия вазирлигининг рухсати билан таъмирлаш фондини барпо этиш чоғида фойдаланилмаган қолдиқ суммасига
|
Дебет
Кредит
|
8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари».
9390-«Бошқа операцион даромадлар» – таъмирлаш фондини мустақил равишда барпо этишда фойдаланилмаган қолдиқ суммасига
|
Дебет
Кредит
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» – ҳақиқатдаги харажатларнинг захираланган харажатлардан ошиш суммасига (хўжалик усулида)
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – ҳақиқатдаги харажатларнинг захираланган харажатлардан ошиш суммасига (пудрат усулида)
|
Капитал таъмирлаш давомида АВ объектини қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари ҳам амалга оширилиши мумкин, улар натижасида фаолият юритиш дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичларнинг (унумли фойдаланиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳоказо яхшиланишига (юксалишига) олиб келади. Бироқ бундай ишлар (шу жумладан мукаммал таъмирлаш вақтида амалга ошириладиган) бўйича харажатлар ҳисоби капитал қўйилмалар ҳисоби учун белгиланган тартибда юритилади. Харажатларнинг ўзи АВ қийматини кўпайтиришга киритилади.
Шу тариқа, таъмирлаш билан АВ объектларини тиклашнинг бошқа турлари ўртасидаги фарқ шундан иборатки, таъмирлашнинг барча турлари жорий харажатларга, реконструкция қилиш ва модернизациялаш эса капитал харажатларга киради. Шу сабабли ушбу ишларнинг ҳаммасини бухгалтерия ҳисобида ҳам, солиқ ҳисобида ҳам фарқлаш жуда муҳимдир. Қилинган харажатларни нотўғри классификациялаш солиқ солинадиган фойдани қасддан камайтириш ва, тегишинча, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Asosiy vositalar obyektlarini ishchi holatda ushlab turish ularni tamirlash yo’li bilan amalga oshirilishi mumkin.
Joriy tamir — asosiy vositalar obyektini ishchi holatida ushlab turish maqsadida amalga oshiriladigan tamirlashdir. O’rta ta’mirda tamirlanadigan agregatni qisman ajratib yig’ish yoki detallar qismlarini qayta tiklash yoki almashtirish amalga oshiriladi.
Uskuna va transport vositalarini kapital tamirlash agregatni to’liq ajratib yig’ish, bazaviy va korpus detallari va uzellarni ta’mirlash, barcha eskirgan detallar va uzellarni almashtirish yoki tiklash hamda agregatni yig’ish, sozlash va sinash amalga oshiriladigan tamirlashdir.
Bino va inshootlarni kapital tamirlash — bazaviy va korpus detallari va uzellarini tamirlash, barcha eskirgan konstruksiyalarning detallari va uzellarini almashtirish yoki tiklash ishlari amalga oshiriladigan ta’mirlashdir.
Obyektni ishchi holatida ushlab turish va undan foydalanishda kelgusidagi iqtisodiy manfaatning dastlab aniqlangan malum summasini olish maqsadida amalga oshirilgan xarajatlar ular tegishli bo’lgan hisobot davri xarajatlari tarkibiga olib boriladi. Ishlab chiqarish asosiy vositalarini ishchi holatida saqlab turish xarajatlari va ishlab chiqarish asosiy vositalarning barcha turdagi ta’mirlashini o’tkazish bilan bog’liq xarajatlar mahsulotlar (ishlar, xizmatlar)ning ishlab chiqarish tannarxiga, mamuriy va ijtimoiy, madaniy vazifalarni amalga oshirish uchun mo’ljallangan asosiy vositalar obyektlari bo’yicha esa davr xarajatlari tarkibiga olib borilali.
Zarur holatlarda, alohida sohalarning xo’jalik yurituvchi subyektlari O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligining ruxsati bilan kapital tamirlash ishlarini o’tkazish uchun mablag’lar zaxiraini tashkil etishlari mumkin. Mazkur zaxira bo’yicha ajratmalar "Ishlab chiqarish tusidagi boshqa xarajatlar" elementi tarkibida aks ettiriladi, u asosiy vositalarning har bir obyektini kapital ta’mirlanishdan o’tkazishning davriyligi va unga ketadigan xarajatlarning taxminiy baholangan qiymatidan kelib chiqib belgilanadi. Zaxira bo’yicha ajratmalar meyori har bir hisobot davri oxirida qayta ko’rib chiqiladi va zarur hollarda yangi moliyaviy yil uchun ajratmalar hajmi ko’paytirilishi yoki kamaytirilishi mumkin. Agar kapital tamirlash uchun zaxira qilingan mablag’lar summasi mazkur obektning tamirlashiga ketgan haqiqiy xarajatlardan oshib ketsa, ortiqcha summa tuzatib qo’yilishi kerak; agarda haqiqiy xarajatlar zaxira qilingan mablag’lar summasidan oshib ketsa, unda ortiqcha summa "Ishlab chiqarish tusidagi boshqa xarajatlari" elementi tarkibida aks ettiriladi.
Zaxiralarni hisoblash bo’yicha operatsiyalar 8910 - «Kelgusidagi xarajatlar va to’lovlar zaxiralari" schyoti krediti va harajatlarni hisobga oluvchi schyotlar debeti bo’yicha aks ettiriladi.
Zaxira qilingan mablag’lar summasi hisobiga amalga oshirilgan haqiqiy xarajat va to’lovlar, 8910 - «Kelgusilagi xarajatlar va to’lovlar zaxiralari" schyotining debeti hamda xarajatlarni hisobga oluvchi schyotlarning krediti yozuvi orqali, zaxiralarning kamayishiga olib boriladi.
Asosiy vositalarni inventarizasiya qilish
MahsulotlarUskunalarBank uskunalariBank qo'shimcha jihozlarining boshqa turlariAsosiy vositalarni inventarizatsiya qilish va hisobga olish uchun uskunalar
Ko'p sotilgan
Noto'g'ri ma'lumot haqida xabar bering
Do'stlaringiz bilan baham: |