Асосий воситалар



Download 33,49 Kb.
bet3/6
Sana17.07.2022
Hajmi33,49 Kb.
#814707
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ (1)

ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБЛАЙМИЗ
АВни таъмирлаш бўйича ҳақиқатдаги харажатларни ҳисобга олиш тартиби унинг ҳажмига, йил мобайнида таъмирлаш ишларини бир маромда ўтказиш ва уларни бажариш усулига боғлиқдир.
Одатда, бухгалтерия ҳисобида таъмирлаш харажатларини ҳисобга олишнинг 3 усулидан фойдаланилади:
1 – таъмирлашнинг ҳақиқатдаги харажатлари жорий давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади;
2 – маромсиз амалга ошириладиган ҳақиқатдаги харажатлар олдиндан келгуси давр харажатлари таркибида (3190-ҳисобварақ) жамланади ва кейинги харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади;
3 – ҳақиқатдаги харажатлар АВни таъмирлашга илгари барпо этилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилади.
Биринчи усулда таъмирлаш харажатлари таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳисобот даври харажатларига киритилади. Мазкур вариант мол-мулкида АВнинг салмоғи оз бўлган ва уларнинг эскириш даражаси арзимас бўлган кичик корхоналарда, шунингдек АВнинг жорий ва ўртача таъмирлашини ўтказиш чоғида энг кўп тарқалган.
Ҳақиқатдаги харажатлар объектдан фойдаланиш жойига (2010, 2510, 9420, 9430) ва таъмирлашни ўтказиш усулига – хўжалик ёки пудрат – боғлиқ ҳолда харажатларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари дебети бўйича ҳисобга олинади.
Хўжалик усулидан фойдаланилганида АВ объектини таъмирлаш харажатлари аввал 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебети бўйича харажатлар элементлари (моддий харажатлар, меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва ҳоказо) ҳисобварақлари билан корреспонденцияда ҳисобга олинади. Таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг барча харажатлар АВ объектидан фойдаланиш жойини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш чиқимларига киритилади:

Дебет
Кредит

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш».
1000-«Материаллар»;
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;
6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

Дебет
Кредит

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;
9420-«Маъмурий харажатлар»;
9430-«Бошқа операцион харажатлар».
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

Ишлаб чиқаришдаги АВни таъмирлашнинг барча турлари (жорий, ўртача, мукаммал) хўжалик усули билан бажарилганда барча харажатлар дарҳол, 2310-ҳисобварақдан фойдаланмасдан туриб, тегишли харажатлар элементлари бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилиши мумкин. Бу Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом). 1.5.1.2-бандида назарда тутилган.
Пудрат усулида ҳақиқатдаги харажатлар таъмирлаш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар учун харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда таъмирланаётган объектдан фойдаланиш жойига боғлиқ ҳолда харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида акс эттирилади:

Дебет
Кредит

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – пудратчига берилган бўнак суммасига

Дебет
Кредит

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
9420-«Маъмурий харажатлар»
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – бажарилган ишлар далолатномаси бўйича харажатлар суммасига

Дебет
Кредит
Дебет
Кредит

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» – бажарилган ишлар бўйича ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасига

Дебет
Кредит

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
4330-«Бошқа берилган бўнаклар» – ҳисобга олинган бўнак суммасига


Download 33,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish