Асосий воситалар



Download 33,49 Kb.
bet2/6
Sana17.07.2022
Hajmi33,49 Kb.
#814707
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ (1)

Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган объектни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади, узелларнинг техник ҳолати текширилади, баъзан унинг айрим қисмлари мукаммал таъмирланади ҳам. Ўртача таъмирлашни кўчма ёки турғун таъмирлаш хизматлари амалга оширади. Асосан мазкур таъмирлаш тури жорий ва мукаммал таъмирлашлар оралиғидаги 1 йилдан ошиқ даврийликда амалга оширилади.
Капитал таъмирлашда базавий ва корпус деталлари ва узелларини тўлиқ ажратиб йиғиш ва таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни янги, янада замонавийроқларига алмаштириш ёки тиклаш ҳамда зарурат бўлганда объектни йиғиш, созлаш ва синаб кўриш амалга оширилади. Бинолар ва иншоотлар учун мукаммал таъмирлаш бўлиб, масалан, эскирган конструкциялар ва деталларни объектнинг фойдаланиш имкониятларини яхшилайдиган янада мустаҳкам ва тежамлиларига алмаштириш ёки тиклаш амалга оширилиши ҳисобланиши мумкин. Капитал таъмирлаш таъмирлашнинг энг тўлиқ ва сермеҳнат тури бўлиб, ўз ишчи ходимлари ёки таъмирлаш корхоналари томонидан бажарилади.
Ҳисобда таъмирлашнинг учала тури бирлаштирилади, чунки уларни қоплаш манбалари бир хилдир.
Таъмирлаш чоғида қилинадиган харажатлар моддий бойликларни бериш (сарфлаш) операцияларини, меҳнат ҳақини ҳисоблаб ёзиш, таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун етказиб берувчилардан қарздорлик ва бошқа харажатларни ҳисобга олиш бўйича тегишли бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
ЎЗИМИЗ ТАЪМИРЛАЙМИЗМИ ЁКИ ИШЧИЛАРНИ ЁЛЛАЙМИЗМИ?
Корхона АВни пудрат ёки хўжалик усулида таъмирлаши мумкин.
Пудрат усулида корхона таъмирлаш ёки таъмирлаш-қурилиш ташкилоти билан пудрат шартномаси тузади.
Хўжалик усулида таъмирлаш ўз куч ва воситалари ёрдамида (АВ объектидан фойдаланиш жойидаги ўз ишчилари ёки ихтисослаштирилган таъмирлаш бригадаси, участкаси) бажарилади.
Таъмирлаш ишлари бошланишигача АВнинг ҳар бир объекти бўйича уларни таъмирдан ўтказишнинг зарурлигини асослаш учун объектни (ёки унинг айрим қисмларини) кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича нуқсонлар далолатномаси тузилади. Унда объект (ёки унинг қисмлари) техник ҳолатининг тавсифи, шунингдек носозликлар, нуқсонларни бартараф этиш бўйича тавсия қилинадиган тадбирлар ва зарур таъмирлаш ишларининг ҳажми бўйича таклифлар келтирилади. Нуқсонлар далолатномаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланади, таъмирлаш пудрат усулида ўтказилганида эса пудратчи таъмирлаш ташкилоти билан келишилади. Нуқсонлар далолатномаси асосида смета молия ҳисоб-китоби тузилади, у таъмирлаш ишларининг режали (меъёрий) таннархини белгилайди. Сметада харажатлар таъмирлаш ишларининг муайян тури бирлигига меҳнат ва материал сарфлаш меъёрлари бўйича ҳисобланди.
Таъмирлаш тугагач (шунингдек объектни реконструкция қилиш ва модернизациялаш чоғида) асосий воситаларнинг таъмирланган, реконструкция қилинган, модернизацияланган объектларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-3 шакли) тузилади. Пудрат усулида таъмирлаш ташкилоти – пудратчи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Бажарилган ишлар далолатномаси бирхиллаштирилган (намунавий) ҳужжат тарзида ҳам, эркин шаклда ҳам тузилиши мумкин. Объектни мукаммал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш чоғида таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилган тақдирда далолатнома Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тарзида расмийлаштирилади. У Объектлар қурилишида бирламчи ҳисоб шакли – Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура»ни тўлдириш бўйича кўрсатмаларга (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова) биноан бирламчи ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари мавжудлиги қисмида амалдаги ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ келиши керак.

Download 33,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish