77
2008 йилнинг биринчи чорагида Хитой Халқ Республикаси иқтисодиётининг ўсиши
10,6 фоизни ташкил этди. Умуман олганда 2010 йилга бориб Хитой Халқ
Республикаси
иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётига етиб олади деган тахминлартўғрилигига ишонч хосил
қилсак бўлади.
Охирги 10 йил ичида Хитой Халқ Республикаси ЯММсининг ўртача ўсиши 10,4
фоизни ташкил этган. Бу 1978 – 96 йилга қараганда 0,6 фоизга кўп, лекин 1991 – 95
йилга
қараганда 0,6 фоизга камдир. 1991 – 95 йилларда ЯИМнинг ўртача ўсиши 11 фоизни ташкил
этган, бу кўрсаткич жахон ўртача кўрсатгичидан (3,4%) анча юқори бўлган. Хитой Халқ
Республикаси хукумати иқтисодиётнинг “қизиб” кетмаслиги учун уни ривожланишини
сунъий 8 фоизгача туширишни ржалаштириб чора – тадбирлар кўра бошлади, лекин 10
фоиздан пастга тушира олмади. Бу ривожланиш айниқса аграр секторни қайти қуриш
срҳасида бўлиб, ташқи савдо балансининг мисли кўрилмаган даражада ўсишига олиб келди.
Бу савдо обороти 2007 йилда 2 трлн. 173,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Шу
билан
аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси ҳам юқорилиги қайд этилмоқда. 798,1 млн.
ишга яроқли аҳолининг деярли 96 фоизи иш билан таъминланган. Бундан ташқари миллий
валютанинг қадри ҳам ортиб бориши чет эл инвестициясини жалб қилиш борасида экспортга
мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларнинг кўплаб
қурилаётгани мамлакат иқтисодий фаолиятида кузатилмоқда. Шу билан Хитой Халқ
Республикасида иқтисодий ривожланиш модели барқарор бир кўринишга
эга эканлигини
ҳам кўриш мумкин. Лекин шуни қайд этиш лозимки, Хитой Халқ
Республикаси ва
Ўзбекистон Республикаларининг иқтисодий, социал – ижтимоий ривожланиш тамойиллари
бир – бирига ўхшаб кетади. Масалан ҳар иккала мамлакат ҳам бозор иқтисодиётига
ўтишнинг революцион йўлини эмас, балки бир неча босқичда ривожланишяъни эволюцион
йўлини танлаганлиги, ўтказилган ва ўтказиладиган иқтисодий реформаларда давлатларининг
асосий рефоматор эканлиги ва иқтисодий ривожланишнинг “эсакиратувчи муложа”
холатидан воз кечганлиги бу икки мамлакатни “Буюк ипак йўли”нинг 1000
йиллик тарихи
хам ўзаро боғлаб турганлиги билан ўхшаб кетади.
Ҳозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 5 та махсус эркин иқтисодий худудлар
фаолият кўрсатмоқда. Шулардан учтаси: Шеньчжень, Чжухай ва Шаньтоу Бутун Хитой Халқ
вакиллари йиғилишининг Доимий комиссияси қарори билан 1980
йилда ташкил этилган
бўлиб, Гуандун провинциясида фаолият кўрсатмоқда. Ўша йилнинг октябрь ойида Фуцзянь
провинциясида Самень эркин иқтисодий худудди ташкил этилди. Бешинчи иқтисодий худуд
бўлиб хисобланган Хайнань провицияси – Бутутн Хитойц Халқ Вакиллари йиғилишининг 7
– чақириқ 1 – сессияси қарорига асосан 1988 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: