4
бўлиш ва уларни фанга оид тестларни ечиш, масалаларни ишлаш қобилиятига эга бўлиш,
реферат ва докладлар тайёрлаш.
“Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фаннидан таълим
беришнинг мақсади ва вазифалари, унинг ўқув жараёнида тутган ўрни Ўзбекстон
Респуликасининг жаҳон майдони жадал қадамлар билан интеграциялашуви халқаро
алоқаларнинг замонвий кўриниши кундан кунга ўзгариш инобатга олган ҳолда, фанни
мукаммал ўрганиш замон талаблабидир. Жаҳон хўжалиги майдонида давлатлар ўртасидаги
халқаро савдонинг замонавий кўринишлари, АҚШ, Хитой, Россия Федерацияси ва Европа
Иттифоқи ўртасидаги зиддиятлар, минтақавий интеграцион уюшмалар, халқаро
ташкилотлар, трансмиллий корпорациялар, банклар ва халқаро молия марказлари ўрганиш,
фанни ўрганинишнинг яна бир муҳим омили ҳисоблади.
Маълумки, иқтисодий ривожланиш жаҳоннинг барча давлатлари учун умумий табиий
қонуниятлари асосида боради, яъни, айтмоқчимизки бозор муносабатларининг алоҳида
ажратиб олинган кўриниши ёки миллий либоси йўқ, аммо ривожланишнинг ўзига хос
хусусиятлари, йўллари мавжуд бўлиб, улар жаҳоннинг у ёки бу мамлакатларини жуғрофий
ўрни, табиий шароити, иқлими, табиий ресурслари, аҳолиси, иқтисодий ривожланиш
даражаси ва муносабатларининг кўпгина бошқа сабабларига кўра турлича бўлади. Шунинг
учун ҳам жаҳондаги баъзи бир давлатлар юқори даражада, айримлари ўртача ва паст (қолоқ)
ривожланган бўлади. Бу давлатларнинг (айниқса, АҚШ, Англия, Германия, Франция,
Япония, Голландия) иқтисодий ютуқларини атрофлича таҳлил этиш, уларнинг иқтисодий-
ижтимоий, сиёсий ва маданий ривожланиш йўлларидан ўрнак олиш ҳам назарий, ҳам амалий
аҳамият касб этади. Ўзбекистон сўнги йилларда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви
кучайганига қарамай асосий хамкорлар Марказий Осиё ва Мустақил давлатлар хамдўстлиги
ташкилотига кирувчи мамлакалар ташқи иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий алоқалари тобора
ортиб бориши бунинг яққол намоён бўлмоқда. “Марказий Осиё давлатлари билан яхши
қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш
натижасида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланди, ўзаро ишонч кучайди.
Давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият ва бошқа
соҳаларда алоқалар фаоллашди. Буларнинг барчаси хавфсизлик ва барқарорликни
мустаҳкамлашга, минтақани
изчил ривожлантириш, унинг инвестицион жозибадорлигини
ошириш, жаҳон иқтисодииётига кенг интеграция қилишга хизмат қилмоқда.”
1
- деган эди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
Хуллас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университет ва институтларини
иқтисодий йўналишидаги барча факультетларида “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий
муносабатлар” фанини ўқитиш муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки, Ўзбекистон
Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг жаҳоннинг кўплаб (160 дан
ортиқ) мамлакатлари билан савдо-иқтисодий, сиёсий-дипломатик ва маданий ҳамкорлик
қилмоқда. Шу сабабли жаҳон мамлакатлари билан халқаро иқтисодий муносабатларни тўғри
олиб бориши учун ҳам бошқа бир қатор давлатларнинг (айниқса, ривожланган етакчи
давлатлар билан бир қаторда ривожланаётган давлатларни ҳам) иқтисодий ривожланиш
йўлларини (моделларини) кенг, ҳар томонлама ўрганиши ва хулосалар чиқариш зарур
ҳисобланади.
Дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг профессор-ўқитувчилари, Олий
таълимнинг бизнес соҳасидаги барча иқтисодий йўналишлар
талабалари, илмий ходим ва
магистрантлари, шунингдек жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар билан
шуғулланувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
1
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Покистон Ислом
Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив
Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва
мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапира,
Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш ватидаги нутқидан.