Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

 
6.3.4 – жадвал 
Хитой Халқ Республикаси Техник – иқтисодий
ривожлантириш худудлари 
№ 
Худудлар номланиши 
Жойлашган жойи 

Янги тажрибали технологияларни ривожлантириш худуди 
Пекин ш. 

Экспортга мўлжалланган юқори технологияларни 
ривожлантириш худуди 
Ухань ш. 

Янги саноат – технологияларини ривожлантириш худуди 
Нанкин ш. 
Цукоу райони 

Фан ва технологияларни ривожлантириш худуди 
Шеньянь ш. Наньху 
райони 

Янги саноат технологиялари худуди 
Тяньцзинь ш. 

Экспортга мўлжалланган юқори технологияларни 
ривожлантириш худуди 
Сиань ш. 

Юқори индустриал – технологияларини ривожлантириш 
зонаси
Чэнду ш. 
8 “ВЭЙХАЙ” юқори индустриал технологияларни 
ривожлантириш худуди 
Вэйхай ш. 
9 “Чжуншань” юқори индустриал – технологияларни 
ривожлантириш худуди 
Чжуньшань ш. 
10 Янги саноат технологиялари худуди 
Чаньчунь ш. 


80 
11 Юқори технологияларни ривожлантириш худуди 
Харбин ш. 
12 Фан-техника ютуқларини тажрибадан ўтказиш худуди 
Чанша ш. 
13 Фан – техника худуди 
Фучжоу ш. 
14 Юқори индустриал – технологияларни ривожлантириш 
худуди
Гуаньчжоу ш. 
15 Фан ва техникани ривожлантириш худуди 
Хэйфэй ш. 
16 Юқори индустриал технологияларни ривожлантириш худуди 
Чунцин ш. 
17 Юқори индустриал технологияларни ривожлантириш худуди 
Чанчжоу ш. 
18 Янги технологияларни ривожлантириш худуди 
Гуйлинь ш. 
19 Юқори технологияларни ривожлантириш худуди 
Чженжоу ш. 
20 Янги технологиялар тажрибасини ривожлантириш зонаси 
Ланьчжоу ш. 
21 Юқори индустриал технологияларни ривожлантириш худуди 
Шицзячжуан ш. 
22 Юқори индустриал технологияларни ривожлантириш худуди 
Цзинань ш. 
23 Янги технологияларни ривожлантириш худуди 
Шанхай ш. 
24 Юқори технологиялар саноат худуди 
Далянь ш. 
25 Фан ва тнехникани ривожлантириш худуди 
Шеньчжень
ЭИХ 
26 Юқори индустриал технологияларни ривожлантириш худуди 
“Сяминь”
ЭИХ
27 Халқаро фан – техника ривожлантириш худуди 
Хайнань 
ЭИХ 
Манба: Capital Access Index. Milken Institute, Policy Brief. Santa Monica, USA, May 2006. 
 
Хитойда ташкил этилган техник иқтисодий ривожланиш зоналарида эса чет эл 
инвестициялари билан биргаликда ташкил этилган корхоналар сони 30 мингни ташкил этган 
(шулардан 4 мингтаси Пудунда ташкил этилган), жалб қилинган чет эл инвестициялари эса 
қариб 25 млрд. АҚШ долларини ташкил этган (шу жумладан 2 млрддан ошиқроғи – Пудун 
махсус худудига тўғри келади). Экспорт миқдори бу худудларда 90 млрд. АҚШ долларини 
ташкил этиб бутун Хитой Халқ Республикаси экспортининг 7 фоизини ташкил этади. 
Шундан 36 млрд. АҚШ доллари Пудун махсус худудидан экспорт қилинган, демак 3 фоиз 
экспорт қилинган товар ва хизматлар Пудун эркин иқтисодий худуддига тўғри келмоқда. 
Хитой Халқ Республикаси иқтисодий ривожланишининг асоси бўлиб 1979 йилда 
хукумат томонидан ўтказилган ва иқтисодиётни интеграциялаш, ташқи иқтисодий 
алоқаларни юксалтириш ва чет эл инвестициясини жалб этиш борасида “очиқ эшиклар” 
сиёсатининг ўтказилиши бўлиб хизмат қилади. Бу сиёсат ўз ўрнида бир неча даврлардан 
ташкил топган.
4
Ташкил этилган эркин иқтисодий худудлар асосан мамлакатнинг жанубий – шарқида 
жойлашганлиги учун бу худудда саноат ишлаб чиқариш ва савдо фаолияти, ташқи савдони 
ривожлантириш халқаро иқтисодий ва технологик кооперация жараёнларида қатнашишни 
йўлга қўйиш учун хизмат қилади. Биз юқорида Хитой Халқ Республикасига жалб қилинган 
инвестициялар фаолияти ва уларнинг иқтисодиётга таъсирини кўриб ўтган бўлсак, энди ўша 
инвестицияларнинг эркин иқтисодий худудларга қанчалик таъсир этишини кўрамиз. 
Бу эркин иқтисодий худудларга иқтисодий бошқарув тизимидан қатий назар хуқуқлар 
берилган. Инвесторлар учун бу ерда камайтирилган солиқ ставкалари, кириш ва чиқиш учун 
махсус қоидалар амал қилади. Бу худудлардаги барча саноат ишлаб чиқариш ва савдо 
кохоналари чет эл инвестицияси хисобига, бир қисми эса Хитой Халқ Республикаси меҳнат 
ресурслари хисобига ташкил этилган. Бу худудларда ишлаб чмқарилган маҳсулотнинг тенг 
ярми халқаро бозорларда реализация қилинади. Эркин иқтисодий худудларда меҳнатни 
ташкил қилиш ва мухофазаси масалаларида мамлакатнинг бошқа корхоналарига қарагнда 
бир мунча фарқланади. Чет эл техникаси ва технологиясини ишлаб чиқаришга жалб этиш 
4
Богомолов О.Т. Мировая экономика в век глобализации: Учебник. — М.: ЗАО «Экономика», 2007 


81 
борасида Шеньжень иқтисодий худуди қўшма корхоналарида меҳнат унумдорлиги 5-6 
баробар, капитал қўйилмаларининг самарадорлиги эса давлат секторига қарагнда икки 
баробар юқоридир. Ишчиларнинг яшаш шароити ва хизмат кўрсатиш даражаси юқорилиги 
ва янги хўжалик усулларининг қўлланилиши учун барча шароитлар яратилгандир. Чет эл 
инвесторлари учун меҳнат унумдорлигини ошириш – фойда нормасининг ошиши учун 
хизмат қилганлиги боис кучли хуқуқий ва иқтисодий асосланган бўлиши лозим. Эркин 
иқтисодий худудлар иқтисодиётининг ривожланиш динамикаси шуни кўратмоқдаки 2006 
йил маълумотларига кўра – ЯММ нинг ўсиши Пекинда 11,3 фоизга, Шанхайда 21,4 фоизга, 
Гуандунда 31,5 физга ва Шандунда 33,4 фоизга ўсган. Ички ялпи маҳсулот эса бу 5 эркин 
иқтисодий худудларда 180 млрд. юанни ташкил этган бўлиб, экспорт ва импорт хажми 
охирги беш йилликда 3 баробар ўсган. Унинг хажми эса 55 млрд. АҚШ долларини ташкил 
этди. Қолган 30 та эркин иқтисодий ва технологик ривожланиш худудларида ишлаб 
чиқарилган ЯИМ эса 76 млрд. юанга тенг бўлиб, уларнинг экспорти эса 3,8 млрд. АҚШ 
долларига тенгдир. Жами эркин иқтисодий худудлар ва эркин ривожланиш худудларига 
жалб қилинган чет эл капитали – саноатда 60 фоиз қўшма қиймат ва нодавлат секторларида 
саноатдаги қўшимча мулк асосида 61 фоиз қайта ишлаб чиқарилган қўшимча қийматнинг 
ташкил топишига олиб келди. Қўшимча қиймат чет капитали билан ташкил этилган 
корхоналарда 48,8 фоизга ўсган бўлса, чет эл инвесторлари жалб қилинмаган жамоа 
корхоналарида 28,5 фоизга, давлат корхоналарида эса 14,4 фоизга ўсди холос.
Эркин иқтисодий худудлар ривожланиш динамикасини тахлилидан кўриниб турибдики 
бу худудларнинг ташкил этилиши хақиқатдан ҳам иқтисодиёт учун муҳим аҳамият касб 
этади. Буни Пудун иқтисодий худуди мисолида исботлаш мумкин. 
Пудун иқтисодий худудининг ривожланиш асосларини юқорида айтиб ўтдик. Қўшимча 
сифатида шуни такидлаш жоиз – ки, 1996 йилдан бошлаб бу иқтисодий худуд учун янги 
имтиёзлар белгиланган меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилди. Бу меъёрий хужжатлар асосида 
худудларда корхоналарнинг фаолият кўрсатиши учун лицензиялар бериш Пудун райони 
маъмуриятининг ўзида амалга ошириладиган бўлди. Район маъмуриятига шу билан бирга 30 
млн. АҚШ долларигача бўлган лойихалар тақдирини мустақил хал этиш хуқуқи ҳам 
берилди. Шу билан бир қаторда бу районда чет эллик тадбирколар кўчмас мулкларни, ерни 
ижарага олиш хуқуқига эгадирлар.Бу ерда ўзлари учун офислар ва бошқа қурилиш ишларини 
амалга оширишлари мумкин. Қишлоқ хўжалиги учун керакли бўлган ишлаб чиқариш 
воситалари, кўмир, металлар ва қиммат баҳо қоғозлар савдоси учун 10 млрд. АҚШ доллари 
хажмигача бўладиган жараёнлар учун умумий асосдаги форврд биржалари ташкил этилди. 
Бир йил давомида 4 млрд. АҚШ доллари хажмидаги жараёнлар учун валюта маркази ва 
валюта жараёнларини суғурта қилиш компаниялари, чет эллик тадбирколар учун Хитой 
Халқ Республикасидаги компаниялар акцияларини тарқатувчи қўшма банклар фаолият 
кўрсатмоқда. Ташкил этилган кўпчилик корхоналар экспорт махсулотлари ишлаб чиқариш 
учун мўлжалланган бўлиб, чет эллик инвесторларни хизмат кўрсатиш соҳасига, илмий 
ишлаб чиқариш бирлашмаларини ва унинг инфраструктураларини ташкил этиш учун 
сарфламоқдалар. 
Пудун иқтисодий худудининг фаолият кўрсатаётгалиги сабабли Шанхай райони 
халқаро иқтисодий - савдо ва банк марказига айланиб, йирик компанияларнинг 130 таси 
фаолият кўрсатмоқда. ЯИМнинг ўсиш суръатлари эса 1980 йилдагига нисбатан 1990 йилда 
15 фиозга ўсган бўлса, чет эл инвестицияларининг салмоғи 2 баробарга ўсиб 3.5 млрд. АҚШ 
долларин ташкил этди. 1995 йилда бу районда ЯИМ 41.2 млрд юанни ташкил этиб, 1994 
йилга нисбатан 22 фоизга ўсган. Шу билан бирга 3.5 минг дона чет эл инвестицияси билан 
ишлайдиган корхоналар ташкил этилган бўлиб, жалб этилган инвестициялар салмоғи 1995 
йилда 14.2 млрд.АҚШ долларни ташкил этди. Бу корхоналардан экспорт қилинган маҳсулот 
хажми эса 2.5 млрд. АҚШ доллари миқдоридадир. 
Эркин иқтисодий худудлар билан бир қаторда Хитой Халқ Республикасида юқори 
технологиялар зонаси ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.Бундай зоналарнинг ташкил 
этилиши, фан – техника ютуқларини саноат ишлаб чиқаришга тезроқ жалб этиш учун муҳим 


82 
аҳамиятга эга омиллардан биридир. Бундай зоналарнинг ташкил этилиши 1985 йилда Хитой 
Халқ Республикаси Фанлар Академияси раёсати томонидан Пекин шаҳрига яқин бўлган 
Чжунгуанцунда “Электрон кўчалар” деб аталган зона ва Шеньчженда илмий – техник саноат 
зонасининг ташкил этилиши билан асос солинди. 
Эркин юқори технологияли ривожланиш зонаси мамалакат худудида бир текисда 
тақсимланмаган. Бу тақсимланиш мамлакатда фан – техника ютуқларини барча эркин 
иқтисодий ривожланиш худудларида тажрибадан ўтказиш имконини беради. Бу 
худудларнинг барчаси ўз – ўзини маблағ билан таъминлаш, иқтисодий мустақиллик 
тамойиллари асосида ташкил этилган. Бу зоналарга чет эл инвестицияларининг киритилиши 
ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бир қаторда бу зоналарда жойлашган корхоналар 
солиқ ва божхона имтиёзларига эгадир. Бу корхоналарда бошқарув аппаратининг рационал 
формаларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришнинг турли хил усулларидан барча мулк 
кўринишларида фойдаланиш лойихалари синовдан ўтказилади. Давлат томонидан 
молиялаштириш миқдори кўп эмас, шунинг учун бу корхоналар кўпчилик холларда банк 
кредитларидан фойдаланилади. Албатта бу ташкил этилган зоналарда ўзига хос муаммолар 
мавжуд. Бу муаммолар мажмуасини 1997 йилда Хитой Халқ Республикасига қайтариб 
берилган – Гонконг иқтисодий оффшор худуди фаолиятини тахлил қилиш орқали олиш 
мумкин.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish