Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


-расм. Жаҳон молия бозори тузилмаси



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

7.5.2-расм. Жаҳон молия бозори тузилмаси 
Ёки, давлатларнинг миллий ва халқаро молия институтлари фаолиятини 
мувофиқлаштирувчи махсус бозорлар мажмуасидир деб ҳам эътироф этиб, улар 
давлатлараро фондли бозорларни даромадларини ташкил этиш усуллари ва молиялаштириш 
турига кўра қуйидаги турлари орқали ёритиб беришга харакат қиладилар;
- 1 чи турига: молия кредит ташкилотларига давлатлараро ва халқаро фондлари киради;
- 2 чи турига: иштирокчиларнинг хар йиллик бадаллари эвазига ташкил этилган 
бюджетли ташкилотлар киради;
- 3чи турига: халқаро ташкилотларга вақтинчалик тусига эга бўлган илмий дастурлар ва 
конгресслар киради;
- 4чи турига: халқаро ташкилотлар – халқаро илмий лабораториялар, институтлар, 
иттифоқлар, яхлит ва соҳалар ассоциациялар, маълум илмий сохалар бўйича бюролар 
киради;
- 5чи турига: фаолиятнинг маълум соҳаларига кўмаклашиш ва тадбирларни 
молиялаштириш учун маблағларни йиғиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар 
киради. Жаҳон молия бозори иқтисодий (молиявий) ресурсларни бир мамлакатдан 
бошқасига кўчиб ўтиши ёки аксинча, ушбу жараён чегараланиши, жаҳон иқтисодиётдаги 
манфаатларга 
хизмат 
кўрсатувчи 
мухитни 
бозор 
иштирокчилари 
орқали 
мувофиқлаштирувчи бозорлар мажмуасиди деб эътироф этадилар. 
Жаҳон молия бозорида сотиш учун чиқарилган молиявий активлар жаҳондаги халқаро 
фонд бозорларда котировка қилинсада, улар дунёдаги йирик молия марказларида сотилади. 
Ўтказилаётган операцияларнинг хусусиятларини аниқлаштириш вазияти бошқа вариант 
ҳисобланади. Одатда хорижий бозорлардаги операциялар деганда маълум давлатлар 
бозорларида ўтказилаётган операциялардаги валюталарда ифодаланган молиявий активлар 
олди-сотдиси бўйича битимлар тушунилади. Агар молиявий активлар билан операциялар 
эмиссиялари мамлакат ташқарисидаги ҳисобрақамларда жойлаштирилган валюталарда 
амалга оширилса, у ҳолда халқаро молия бозорлари ёки Европа бозорларидаги операциялар 
сингари атамалардан фойдаланилади. Шунингдек, Европа бозорларидаги операциялар 
кўпинча оффшор операциялар дейилади. 
Глобал молиявий инқироз кучайиши натижасида иқтисодий муҳитда янги молия 
архитектурасини ҳосил қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар оммалаша бошлади. Бир неча 
йил ўтгач, бу масала муҳокама(тортишув)лар доирасидан четга чиқди, бироқ фикримизча, 
инқироз арафасида жаҳон молия бозорининг ҳолати бўйича хулосалар чиқариш, янада зарур 
молия воситалари, операция турлари ва бозордаги стратегиялар бўйича умумий тушунча 
бериш, инқирознинг кескин босқичидан ўтиш имконини берувчи ҳамда келгуси бозор 
истиқболларига эга восита ва стратегияларни ажратиш мақсадга мувофиқ. 
Жаҳон молия бозори сегментлари таркибига молиявий активларнинг турлари нуқтаи 
назаридан муаллиф муносабатини белгилаш муҳимдир. Ушбу изчиллик биринчи даражани 
ташкил этади. Фикримизча, молиявий активлар (ёки воситалар)нинг асосий турлари мезони 


103 
бўйича қуйидаги сегментларни ажратиш мумкин:

валюта бозори;

кредит бозори;

фонд бозори;

деривативлар (ҳосила воситалари) бозори;

инвестиция мақсадида харид қилинувчи қимматбаҳо металлар бозори. Қайд этиш 
жоизки, гарчи сўнгги йилларда бошқа молия воситаларига етакчи ўринларни берган ҳолда 
қимматбаҳо металлар ва улар бўйича якуний (ҳосилавий) шартномаларнинг аҳамияти 
сезиларлича камайган бўлса-да, анъанавий равишда улар жаҳон молия бозори тузилмасига 
киритилади. Суғурта бозорини жаҳон молия бозори таркибига киритмасликни асослаш 
борасидаги фикримизни аниқлаштириш зарур. Юқорида изоҳланганидек, профессор 
Красавинанинг фикрича, суғурта бозори жаҳон молия бозори таркибига киради. 
Фикримизча, суғурта молия бозоридаги фаолият тури ёки хизмат туридир. Суғурта 
компаниялари маблағларни молиявий воситаларга инвестициялайди, лекин бу ишни пенсия 
жамғармалари ва институционал инвесторларнинг бошқа турлари ҳам бажаради. Суғурта 
компаниялари ҳар бир давлат, бинобарин эса умуман жаҳон молия тизимининг таркибий 
қисми ҳисобланади. Лекин молия бозорининг бир қисми эмас. 
Жаҳон молия бозорининг муҳим жиҳати сифатида унинг иштирокчилари, яъни унда 
турли операцияларни амалга оширувчи иқтисодий агентлари намоён бўлади. Шу муносабат 
билан жаҳон молия бозори ҳақидаги тушунчани институционал нуқтаи назардан фикр 
билдириш мумкин. Тижорат банклари, суғурта ва инвеситиция компаниялари, пенсия ва 
инвестиция жамғармалари, турли давлат тузилмалари, корхона ва ташкилотлар, хусусий 
шахслар жаҳон молия бозорининг иштирокчилари сифатида намоён бўлади. 
Агар жаҳон молия бозори тушунчасига унинг иқтисодий моҳияти нуқтаи назаридан 
ёндашилса, у молия воситалари ёки институтларининг оддий йиғиндиси эмаслиги шубҳа 
туғдирмайди. Жаҳон молия бозори мамлакатлар, минтақалар, тармоқлар ва бошқа бозор 
иштирокчилари орасида молия ресурсларини рақобат асосида қайта тақсимлаш ва жамғариш 
механизми сифатида намоён бўлганда унинг иқтисодий моҳияти акс этади. 
Жаҳон молия бозори ривожланишининг географик тузилиши таҳлили ривожланган 
мамлакатларнинг устунлигини кўрсатади. Шимолий Америка мамлакатлари (АҚШ ва 
Канада), Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Япония умуманжаҳон бозорининг учдан бир 
қисмини эгаллайди. 
Молия сектори фаолияти, молия институтлари ҳажми, операцияларни молиялаштириш 
усуллари, хатарларни бошқариш сиёсати, алоҳида давлат (мамлакат)лар ва жаҳон молия 
бозорларидаги рақобат хусусиятларида миқёсли ўзгаришларнинг эҳтимоли мавжуд. 
Жаҳон иқтисодиётида фаолиятидаги капитал даврий обороти қонунияти молиявий 
бозор ривожланишининг объектив асосидир. Жаҳоннинг баъзи жойларида ортиқча эркин 
капитал пайдо бўлади, баъзи жойларда унга талаб пайдо бўлади. Жаҳон валюта молия-
кредит бозорлари бу қарама-қаршиликларни жаҳон хўжалиги даражасида ҳал қилади. Жаҳон 
валюта, кредит, қимматли қоғозлар бозорлари ташкил топишининг кўриниши қуйидагиларда 
намоён бўлади: 
- капиталнинг ишлаб чиқариш ва банк ишида концентрациясида; 
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашувида; 
- банклараро телекоммуникацияларининг ривожланишида. 
Жаҳон хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви, валюта савдоси амалга 
оширишда автоматик алоқа воситаларидан кенг фойдаланиш асосида валюта бозорларини 
байналминаллашуви; 
1.
Валюта операцияларининг номарказлашуви ва глобал миқёси; 
2.
Валюта операцияларининг унификацияси; 
3.
Чайқовчилик савдосининг кенг миқёсидалиги. 
Валюта бозорлари халқаро ҳисоб-китобларни оператив амалга ошириш, халқаро 
валюта бозорларининг кредит ва молия бозорлари билан ўзаро алоқасини таъминлайди. 


104 
Валюта бозорлари ёрдамида банклар, корхоналар, давлатларнинг валюта заҳиралари 
тўлдирилади. Бундан ташқари, валюта бозорлари механизмидан иқтисодиётни давлат 
томонидан бошарилишида, шу жумладан макродаражада давлатлар гуруҳи доирасида 
(масалан, ЕИ) фойдаланилади. Институцион нуқтаи назарида, валюта бозорлари - бу биржа, 
брокерлик фирмалари, банклар, корпорациялар ва шунингдек трансмиллий корпорациялар 
умумийлигидир. 80-йилларнинг охирида банклараро бозорда ўзаро бир-бирлари билан, 
шунингдек савдо-саноат мижозлари билан 85-90% атрофида валюта савдосини амалга 
оширилган бўлса, 90-йиллар ўрталарида савдо келишувларининг тобора кўпчилиги банклар 
эмас, инвестицион фондлар томонидан амалга оширилган эди. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish