Назорат учун саволлар:
1.
Саноати ривожланган давлатлар гуруҳига қайси мамлакатлар киритилади?
2.
Саноати ривожланган давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини қайси
кўрсаткичлар билан кўрсатиб бериш мумкин?
3.
Жаҳон иқтисодий ривожланишининг учта асосий марказини кўрсатиб беринг.
4.
“Катта еттилик” ёки “катта саккизлик”ка кирувчи давлатларни санаб беринг.
5.
Ривожланган давлатларнинг ташқи иқтисодий экспансиясини амалга оширишда ТМК
қандай ўрин тутади?
6.
Саноати ривожланган давлатлар иштирокидаги қандай интеграцион гуруҳларни
115
биласиз?
7.
Япония иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи асосий омилларни санаб ўтинг?
8.
Япония иқтисодиётининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги нималар ҳисобига
эришилган?
9-боб. Ривожланаётган мамлакатлар – халқаро иқтисодий
муносабатлар тизимида (Осиё минтақаси мамлакатлари)
§
9.1.
Ривожланаётган
мамлакатларнинг
асосий
ижтимоий-иқтисодий
хусусиятлари унда Хитой халқ республикасининг ўрни ва роли
Жаҳоннинг ривожланаётган етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланган ХХРси ҳам
бугунги кунда ўзининг ривожланиш модели бўйича гарчи социалистик хусусиятли давлат
тизими мавжуд бўлишига қарамай, бозор муносабатлари сари дадил қадамларни
ташламоқда.
Ма’лумки, ХХИ аср бошларига келиб, ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган
ва Осиё минтақасининг йирик давлатларидан бирига айланган Хитой Халқ Республикаси
ҳозирги даврда жаҳондаги қудратли давлатлар ҳисобланган АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи
мамлакатлари ва Россия билан иқтисодий, ижтимоий ва илмий техникавий ривожланиш
соҳалари бўйича рақобатлашиш даражасига чиқди. Чунки, Хитой бугунги кунда Халқаро
майдонда ўзининг олиб бораётган сиёсатида, халқаро муносабатларида, иқтисодий
ривожланишда ва ижтимоий ҳаётида, ўзига етарли бўлган ёқори замонавий салоҳиятга эга
бўлиб, шу нуқтаи назаридан, унинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ва рўли кундан – кунга
ортиб бормоқда.
Хитой иқтисодиёти фаннинг мақсади – талабаларда бозор иқтисодиёти шароитида
ХХРнинг “Бир давлат – икки тизим” тамойилларидан фойдаланиш оқибатида мамлакатни
юқори даражадаги иқтисодий ўсиш сур’атларига олиб келиш ё‘ллари ва усулларини
иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан, тажриба сифатида ўргатиш натижасида, мос
ҳолда, мавжуд йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантириш
ҳисобланади.
Фаннинг вазифалари – талабаларга Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
босқичларини, мамлакат иқтисодиётида юз бераётган барча макроиқтисодий жараёнларни,
йа’ни иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, уларнинг келиб чиқиш омиллари, сабаб ва
оқибатлари ҳамда хусусиятларини батафсил ва чуқур ўргатишдан иборатдир.
Таъкидлаш лозимки, охирги 37 йил оралиғида, яъни, (1979-2017 йиллар) мамлакатда
амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида, Хитойни ташқи иқтисодий фаолияти
ва ташқи дунёга очиқлик тизимлари шаклланди. ХХРси ўзининг салкам 70 йиллик тарихида,
ярим феодал ва ярим колониал давлатдан, дунёнинг кучли индустриал-агрардавлатига
айланди. Ишлаб чиқаришнинг муҳим кўрсаткичлари: кўмир қазиб чиқариш, пўлат қуйиш,
семент ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар, электроенергия, велосипед, музлатгич ва умуман,
маиший техника воситаларини ишлаб чиқариш бўйича, Хитой дунёда биринчи ўринларни
эгаллаб келмоқда.
Хитой саноати ютуқларидан қуйидагиларни белгилаш мумкин:
1.Кимё саноати ривожланиши натижасида, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш ортиб
бормоқда. Натижада, қишлоқ хўжалигини кимёвийлаштириш юқори сур’атлар билан олиб
борилмоқда. Ҳосилдорлик бўйича ўртача: гуруч- 60-63 с/га, жўхори- 50-52 с/га, бўғдой-37-41
с/га ларни ташкил этмоқда.Бу ё‘налишда,Хитой ривожланган мамлакатларнинг ҳосилдорлик
даражасига яқинлашмоқда. Ҳозирги вақтда, ялпи дон экинларини етиштириш йилига деярли,
500 млн. тоннани ташкил этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолини озиқ-овқат билан ва
ижтимоий ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга кафолат бўлиб, унинг исте’мол
даражасини оширмоқда.
2.Халқ турмуш даражасини осишига, аҳоли турмуш шароитини ўзгаришига, мамлакат
116
саноати ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Истеъмол бозори маиший товарлар билан
тўйинтирилмоқда. Аста-секин, мамлакатнинг тўлиқ электрлаштириш муаммоси ҳам ҳал
этилмоқда. Саноат ист’емол товарларини талаб даражасида кўплаб ишлаб чиқарилиши,
ишчиларнинг ойлик маошлари ва деҳқонларнинг даромадлари ошганлиги натижасида,
мамлакатда инфляция даражасини ошишига йўл қўйилмади.
3.Хитой саноатини улкан ютуқларидан бири, унинг саноат товарларини индустриал
ривожланган мамлакатлар бозорларига кириб боришидир. Масалан, бугунги кунда, Хитой
саноат да ишлаб чиқарилган товарлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, нафақат, дунёнинг
ривожланаётган мамлакатларида, балки, Япония, АҚШ, Канада, Европа иттифоқи
мамлакатлари бозорларида ҳам сотилмоқда. Хитой экспортида саноат товарлари 87%ни,
унинг импортида эса, 80%ни ташкил этмоқда.. Экспортдан тушган даромадга кўплаб энг
замонавий техника ва технологиялар импорт қилинмоқда. Мамлакатда халқ хўжалигини
илмий-техникавий жиҳатдан такомиллаштириш кенг ё‘лга қўйилган бўлиб, бунда хорижий
сармоя ва технологиялардан фойдаланиш ҳам самарали ё‘лга қўйилганлигини кўришимиз
мумкин. 1979 йилдан то 2017 йилга қадар, ХХРсида хорижий молиявий маблағларни,
тўғридан- тўғри хорижий инвестисиялар ташкил этади. Барча хорижий ресурслар бевосита
ишлаб чиқаришга ёки инфратузилмани яхшилашга сарфланди.
4.Стратегик ё‘налишда асосий фондларни янгиланиши, замонавий технологияларни
ўзлаштирилиши муҳим аҳамият касб этади. «Саноат корхоналарини 3-умумий рўйхатга
олиш» тадбири 1995 йил охирида ўтказилган бўлиб, унинг натижаларига кўра, 3200 асосий
ускуна турларидан, унинг 47,1%и импорт ускуналарига тўғри келди. Хитой корхоналаридаги
ускуналарининг хизмат қилиш муддати қуйидагича тақсимланган:
Хитой ҳукумати ва Хитой Коммунистик партияси томонидан белгиланган
мамлакатнинг келажак ривожланиш режаси бўйича, Хитой иқтисодиётини 2021 йилгача
қисман ва 2049 йилгача тўлиқ янгилаш (модернизациялаш) кўзда тутилди. Юқорида
та’кидланган жараёнларни мана шу Хитой иқтисодиёти фанида батавсил ўрганилиш кўзда
тутилмоқда.
Шунингдек, Осиё континентига жойлашган Хитой мамлакати учун қўшни ҳисобланган,
Жанубий Осиё, Жанубий Шарқий ва Шимолий Шарқий Осиё минтақаларини иқтисодий
жиҳатдан ривожланишларини бугунги кун нуқтайи назаридан ўрганиб чиқиш, улар
орасидаги фарқланишларга э’тиборни қаратиш, уларнинг иқтисодий салоҳиятларини, уларда
юз бераётган турли хил иқтисодий жараёнларни тахлил этиш, айниқса, Шимолий Шарқий
Осиё минтақасини чуқурроқ ўрганиб чиқишдан иборат бўлиб, мана шу мақсадга эришиш
учун эса, қуйидаги вазифаларни бажариш лозимдир:
- ҳар бир минтақанинг ўзига хос томонларини ўрганиб, улар орасидаги фарқларни
ажратиб кўрсата билиш:
- улар иқтисодий салоҳиятларини, аҳолининг яшаш даражаларини оширишдаги хатти-
харакатларини, иқтисодий ислиҳотларни амалга ошириш жараёнларини тахлил этиш:
- Шимолий Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари иқтисодий ривожланиш
хусусиятларини ўрганиб чиқиш:
- ушбу минтақадаги энг катта мамлакат – Хитой Халқ Республикаси иқтисодий
ривожланиш босқичлари, ундаги қўйилган хатолар “катта сакраш” ва “маданий инқилоб”
консепсиялари, “очиқ эшиклар сиёсати”, иқтисодий ислоҳотлар жараёнларини ўрганиш:
- мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларини риволаниш хусусиятларини тахлил
этиш:
- ХХР нинг ХХИ асрда ривожланиш тенденсияларини таҳлил қилиш:
- ХХРнинг ташқи иқтисодий фаолиятини чуқур ўрганиш лозим.
Мамлакатнинг
иқтисодий
ривожланиш
даражаси
улар
орасидаги
муҳим
дифференсиацияни мавжудлиги билан белгиланади. Халқаро амалиётда ялпи миллий
маҳсулоти ёки аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулоти кўрсаткичларига
асосланган дунё мамлакатлари типологиясидан кенг фойдаланилади. Жаҳон банки
ёндашувига мувофиқ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ривож¬ланиш даражаси
117
бўйича қуйидаги уч гуруҳга бўлинади
16
:
Юқори даромадли мамлакатлар. Бу мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи
ялпи миллий даромади 12616 доллардан ошади, уларга Саудия Арабис- тони (18030 долл.),
БАА (35040 долл.), Қувайт (44730 долл.), Қатар (78720 долл.) каби мамлакатлар киради.
Ўрта даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига тўғри келувчи ял¬пи
миллий даромади 1036-12615 долларга тенг бўлган мамлакатлар киради.
Паст даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи
миллий даромади 1035 долларгача боМган мамлакатлар киради. Паст даромадли
мамлакатлар гуруҳига Африканинг Саҳройи Кабиржанубидаги мамлакатларнинг деярли
барчаси, Осиёдан — Афғонистон (570 долл.), Непал (700 долл.), Банг¬ладеш (840 долл.),
Тожикистон (850 долл.), Қирғизистон (990 долл.) Лотин Америкасидан — Гайяна (460 долл.)
каби мамлакатлар киради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар гуруҳи
иқти¬содий ривожланиш даражаси бўйича бир-биридан фарқланувчи уч турдаги
мамлакат¬лар гуруҳидан иборат:
• янги индустриал мамлакатлар;
• ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари;
• қолоқ мамлакатлар.
Ушбу гуруҳлар ўртасида аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи миллий маҳсу¬лот
миқдоридаги фарқ ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар окртасидаги кескин
фарқдан юқори ҳисобланади. Мисол учун, Лотин Америкаси мамлакатларида ушбу фарқ
27,4 мартага тенг. Шу сабабли ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти бир-би¬ридан
ижтимоий-иқтисодий таркиби ва иқтисодий ривожланиш даражасига кўра фарқланади.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ўз навбатида, мамлакатларни қуйидагича ажратади:
• Иқтисодиёти ривожланган мамлакат (27 мамлакат ва 2 та худуд: Тайван, Гонконг).
Мана шу мамлакатлар ҳиссасига жаҳон Ялпи ички маҳсулотининг 52%и, жаҳон товарлар ва
хизматлар экспотининг 69%и ва жаҳон аҳолисининг фақат 15% и тўғри келади;
• Бозор иқтисодиёти шаклланаётган ривожланаётган мамлакатлат (ўтиш даври
иқтисодиётли) (145 та мамлакат) жаҳон Ялпи ички маҳсулотининг 47,7%и, жаҳон товарлар
ва хизматлар экспотининг 30,8%и ва жаҳон аҳолисининг деярли 85%и уларга тўғри келади.
Бу эса, ўз навбатида уларни 3 гуруҳ мамлакатларига тақсимлашга олиб келдади: риёжланган,
ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётли мамлакатларга: улар орасидан ривожланаётган гурух
мамлакатларини бир нечтага ажратиш мумкин: камроқ ривожланган мамлакатлар ( дунёнинг
тнг камбағал мамлакатлари, уларнинг ривожланиши ноқулай шароитлар натижасида
мураккаблашган, масалан: оролда ёки континент ичкарисида жойлашганлиги); янги
индустриал мамлакатлар; нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ва бошқалар. Уларнинг
барчаси нобарқарор таркибга эга.
Мана шундай худудий тақсимланиш тамоили қуйидаги мезонларни қўллаган ҳолда,
дунё мамлакатларини алоҳида минтақаларга, субминтақаларга бирлашишига ёрдамлашади:
• Физик-географик. Бу мезонга мос ҳолда қуйидаги минтақаларни ажратиш мумкин:
Осиё (Жанубий, Шарқий, Шимолий-Шарқий, Ғарбий, Жанубий-Шарқий, Марказий);
• Социё маданий (АСEАН, Ўрта Осиё).
Та’кидлаш жоизки, биз ўрганишимиз лозим бўлган минтақаларда учта гуруҳга мансуб
бўлган мамлакатлар жойлашган ва уларнинг ҳар бирининг ўз иқтисодий ривожланиш йўли
(модели), хусусиятлари ҳамда бир-бирига ўхшаш томонлари мавжуддир.
16
World development report 2014. Risk and Opportunity Managing Risk for Development.The World Bank.
Washington. 2014. R 296, 297, 298
118
Do'stlaringiz bilan baham: |