Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


§ 9.2. Ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодиёти Шимолий Шарқий Осиё



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

§ 9.2. Ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодиёти Шимолий Шарқий Осиё, 
Жанубий Шарқий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаси. 
 
Жанубий Осиё, Жанубий Шарқий ва Шимолий Шарқий Осиё минтақаларини 
иқтисодий жиҳатдан ривожланишларини бугунги кун нуқтайи назаридан ўрганиб чиқиш, 
улар орасидаги фарқланишларга э’тиборни қаратиш, уларнинг иқтисодий салоҳиятларини, 
уларда юз бераётган турли хил иқтисодий жараёнларни тахлил этиш, айниқса, Шимолий 
Шарқий Осиё минтақасини чуқурроқ ўрганиб чиқишдан иборат бўлиб, мана шу мақсадга 
эришиш учун эса, қуйидаги вазифаларни бажариш лозимдир: 
- ҳар бир минтақанинг ўзига хос томонларини ўрганиб, улар орасидаги фарқларни 
ажратиб кўрсата билиш: 
- улар иқтисодий салоҳиятларини, аҳолининг яшаш даражаларини оширишдаги хатти-
харакатларини, иқтисодий ислиҳотларни амалга ошириш жараёнларини тахлил этиш: 
- Шимолий Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари иқтисодий ривожланиш 
хусусиятларини ўрганиб чиқиш: 
- ушбу минтақадаги энг катта мамлакат – Хитой Халқ Республикаси иқтисодий 
ривожланиш босқичлари, ундаги қўйилган хатолар “катта сакраш” ва “маданий инқилоб” 
консепсиялари, “очиқ эшиклар сиёсати”, иқтисодий ислоҳотлар жараёнларини ўрганиш: 
- мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларини риволаниш хусусиятларини тахлил 
этиш: 
- ХХР нинг ХХИ асрда ривожланиш тенденсияларини таҳлил қилиш: 
- ХХРнинг ташқи иқтисодий фаолиятини чуқур ўрганиш лозим. 
Мамлакатнинг 
иқтисодий 
ривожланиш 
даражаси 
улар 
орасидаги 
муҳим 
дифференсиацияни мавжудлиги билан белгиланади. Халқаро амалиётда ялпи миллий 
маҳсулоти ёки аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулоти кўрсаткичларига 
асосланган дунё мамлакатлари типологиясидан кенг фойдаланилади. Жаҳон банки 
ёндашувига мувофиқ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ривож¬ланиш даражаси бйича 
қуйидаги уч гуруҳга бўлинади
17


Юқори даромадли мамлакатлар. Бу мамлакатларда аҳоли жон бошига три келувчи 
ялпи миллий даромади 12616 доллардан ошади, уларга Саудия Арабис- тони (18030 
долл.), БАА (35040 долл.), Қувайт (44730 долл.), Қатар (78720 долл.) каби 
мамлакатлар киради. 

Ўрта даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига три келувчи ял¬пи 
миллий даромади 1036-12615 долларга тенг бўлган мамлакатлар киради. 

Паст даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига три келувчи ялпи миллий 
даромади 1035 долларгача боМган мамлакатлар киради. Паст даромадли мамлакатлар 
гуруҳига Африканинг Саҳройи Кабиржанубидаги мамлакатларнинг деярли барчаси, 
Осиёдан — Афонистон (570 долл.), Непал (700 долл.), Банг¬ладеш (840 долл.), 
Тожикистон (850 долл.), Қирғизистон (990 долл.) Лотин Америкасидан — Гайяна (460 
долл.) каби мамлакатлар киради. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар гуруҳи иқтисодий 
ривожланиш даражаси бйича бир-биридан фарқланувчи уч турдаги мамлакатлар гуруҳидан 
иборат: 
• янги индустриал мамлакатлар; 
• тиш иқтисодиёти мамлакатлари; 
• қолоқ мамлакатлар. 
Ушбу гуруҳлар ртасида аҳоли жон бошига туғри келувчи ялпи миллий маҳсулот 
миқдоридаги фарқ ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар окртасидаги кескин 
17
World development report 2014. Risk and Opportunity Managing Risk for Development.The World Bank. 
Washington. 2014. R 296, 297, 298


119 
фарқдан юқори ҳисобланади. Мисол учун, Лотин Америкаси мамлакатларида ушбу фарқ 
27,4 мартага тенг. Шу сабабли ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти бир-би¬ридан 
ижтимоий-иқтисодий таркиби ва иқтисодий ривожланиш даражасига кра фарқланади. 
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ўз навбатида, мамлакатларни қуйидагича ажратади: 
• Иқтисодиёти ривожланган мамлакат (27 мамлакат ва 2 та худуд: Тайван, Гонконг). 
Мана шу мамлакатлар ҳиссасига жаҳон Ялпи ички маҳсулотининг 52%и, жаҳон товарлар ва 
хизматлар экспотининг 69%и ва жаҳон аҳолисининг фақат 15% и тўғри келади; 
• Бозор иқтисодиёти шаклланаётган ривожланаётган мамлакатлат (ўтиш даври 
иқтисодиётли) (145 та мамлакат) жаҳон Ялпи ички маҳсулотининг 47,7%и, жаҳон товарлар 
ва хизматлар экспотининг 30,8%и ва жаҳон аҳолисининг деярли 85%и уларга тўғри келади. 
Бу эса, ўз навбатида уларни 3 гуруҳ мамлакатларига тақсимлашга олиб келдади: 
ривожланган, ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётли мамлакатларга: улар орасидан 
ривожланаётган гурух мамлакатларини бир нечтага ажратиш мумкин: камроқ ривожланган 
мамлакатлар ( дунёнинг тнг камбағал мамлакатлари, уларнинг ривожланиши ноқулай 
шароитлар натижасида мураккаблашган, масалан: оролда ёки континент ичкарисида 
жойлашганлиги); янги индустриал мамлакатлар; нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ва 
бошқалар. Уларнинг барчаси нобарқарор таркибга эга.
Мана шундай худудий тақсимланиш тамоили қуйидаги мезонларни қўллаган ҳолда, 
дунё мамлакатларини алоҳида минтақаларга, субминтақаларга бирлашишига ёрдамлашади:
• Физик-географик. Бу мезонга мос ҳолда қуйидаги минтақаларни ажратиш мумкин:
Осиё (Жанубий, Шарқий, Шимолий-Шарқий, Ғарбий, Жанубий-Шарқий, Марказий); 
• Социё маданий (АСEАН, Ўрта Осиё). 
Таъкидлаш жоизки, биз ўрганишимиз лозим бўлган минтақаларда учта гуруҳга мансуб 
бўлган мамлакатлар жойлашган ва уларнинг ҳар бирининг ўз иқтисодий ривожланиш йўли 
(модели), хусусиятлари ҳамда бир-бирига ўхшаш томонлари мавжуддир. 
Мазкур 
минтақа 
мамлакатларининг 
кўпчилиги 
ривожланишнинг 
экспортга 
ёналтирилган 
моделидан 
фойдаланадилар, 
у 
эса 
иқтисодиётнинг 
аста-секин 
эркинлаштирилишини ва давлат вазифаларининг чекланишини кўзда тутади. Ушбу 
стратегияга биринчилардан бўлиб Япония, Тайван, Жанубий Корея ва Гонконг ўтдилар. 
Мамлакат ғазнасига валюта тушумларининг келиб тушишини кўпайгани сари, ундаги 
инфратузилма объектларини ривожланиши, аҳолининг йшаш шароитлари ва та’лимнинг 
даражаларини ошиши натижасида, мамлакатда капитал ҳамда техника сиғими катта бўлган 
тармоқларнинг ривожланишига ўтилди.
Мазкур минтақада иқтисодий салоҳият нуқтаи назаридан катта қувватга эга ва 
ривожланаётган мамлакат деб ХХР ни атаб ўтиш лозимдир. У бугун ўзининг ЯИМ ни 
абсолют ҳажми бўйича дунёда 2-ўринни (2016 йилда - 11.3 трлн.АҚШ долл. )ва аҳолисининг 
сони бўйича дунёда 1-ўринни эгалламоқда (2016 йил ма’лумотига кўра 1 млрд.382 млн. 
киши)
18

Япония жаҳон хўжалигида алоҳида мавқега эга мамлакат бўлиб, Мейдзи (1868) 
инқилобидан кейинги юз йил ичида феодал давлатдан ривожланган бозор иқтисодиёти 
мамлакатига айланди. Бу даврда Япония иқтисодиётини тиклабгина қолмасдан, саноат 
жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар қаторидан ўрин олди. 
Япониянинг иқтисодий ривожланиш моделига хос қуйидаги белгиларни ажратиш 
мумкин:давлатнинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, савдо ва инвестициялар 
соҳасидаги улушининг пастлиги;давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини рабатлантириш
иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги фаол иштироки;меҳнат бозорида 
фирмалар даражасида бир маротабалик меҳнат шартномаларининг мақомланилиши. Меҳнат 
муносабатлари «фирма патернализми»ни (бир умр ёлланиб ишлаш тизими, фирма-бизнинг 
уйимиз) ифода этади; фирмалар ва давлатнинг ишчи кучи малакасини ошириш, ишчиларни 
ишлаб чиқаришни бошқаришга жалб этишга алоҳида эътибор қаратиши;молия-саноат 
18
Источник: Статистический справочник ГТУ КНР «Хайгуань тунцзи» № 12, 2015, 2016 гг.)


120 
гуруҳларининг кейрецуларга асосланиши. Улар компанияни ташкил этишнинг тармоқли 
тизимига эгалиги, фирмалар ўртасидаги алоқаларни амалга ошириш, мижозлар ва етказиб 
берувчиларнинг ўзаро ишонч муносабатларига асосланиши, мижозлар эҳтиёжига тезда 
мослашиши, саноат бирлашмаларининг вертикал интеграциялашиш принсипи бўйича 
тузилганлиги, компания асосини банк ташкил этиши каби хусусиятларга эга. Япония саноат 
мажмуаси «Мицу-биси», «Мицуи», «Сумитомо», «Даичи Кангин», «Фуе», «Санва» каби 
молия- саноат гуруҳларидан ташкил топган ва уларнинг ҳиссасига мамлакат ялпи ички 
маҳсулотининг 14-15 % тўри келади
19

Япония дунёнинг етакчи иқтисодий марказларидан бири ҳисобланади. 2013-йил¬да 
Япониянинг номинал ЯИМ нинг ҳажми 4,9 трлн. долларга (аҳоли жон бошига 38491 доллар) 
тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринни эгаллайди. 
Шунга қарамасдан охирги йилларда Хитой, Ҳиндис- тон, Бразилия каби йирик 
ривожланаётган мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ўсиш сур’атларига эришишлари 
туфайли Япониянинг глобал иқтисодий тизимда- ги ўрни бироз сустлашди. Мисол учун, 
Япониянинг дунё ЯИМ даги ҳис- саси 1990-йилда 14,3 %ни ташкил этган бўлса, 2013-йилга 
келиб ушбу кўрсат- кич 5,4 %га тенг бўлдиъ. ЯИМ нинг аҳоли жон бошига тўри келадиган 
ҳажми бўйича Япония 2000-йилда дунёда 3-ўринни эгаллаган боиса, 2013-йилда 23-ўринни, 
Менежментни ривожлантириш халқаро институтининг халқаро рақобатбар¬дошлик 
рейтингида мамлакат 1990-йилда 1-ўринни эгаллагани ҳолда 2010-йилда 6-ўринга тушиб 
қолди
20

Япония иқтисодиётининг тармоқ таркиби ҳам ривожланган мамлакатлар каби 
пос¬тиндустриал кўринишга эга. 2010-йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 71 % 
хиз¬матлар, 29% саноат, 1 % қишлоқ хўжалиги соҳасига тўри келди. 1980—2010-йиллар- да 
ялпи ички маҳсулотнинг тармоқ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 4%дан И %гача, 
саноатнинг улуши 42 %дан 28 %гача қисқаргани ҳолда, хизматлар соҳа¬сининг улуши 
24%дан 71 %гача ортди
21
.
Мутахассисларнинг фикрича, 2011-йил 11-мартда юз берган табиий офат келтирган 
жиддий зарарга қарамасдан Япония иқтисодиётининг қайта тикланишини таъминлаб 
берувчи асосий шарт-шароитлар ўзгармаган. Биринеҳидан, Япония экс¬порти ва тўридан 
тўри хорижий инвестицияларининг аксарият қисми Хитой, Европа Иттифоқи ва АҚШ 
ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, Япония иқтисодиётига жалб этилаётган тўридан тўри 
хорижий инвестицияларининг 33,6 % Шимолий Америка,26.6% Европа Иттифоқи, 20 % 
Шарқий Осиё ҳиссасига тўри келади . Иккинчидан, табиий офатнинг иқтисодий самараси 
ижобий томонга ўзгариши мумкин.Чунки, табиий офат келтирган зарарни бартараф этиш 
учун қўшимча инвестицияларнинг жалб этилиши, асосий фондларнинг янгиланиши узоқ 
муддатли истиқболда мамлакатни иқтисодий жонланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Янги индустриал мамлакатларнинг саноатлашиш даражаси кўриниш жараёнини 
қуйидаги икки босқичларга ажратиш мумкин: 
Биринчи босқич - иқтисодий ўсишда етакчи тармоқ сифатида қайта ишлаш саноатини 
ривожлантириш босқичи. Бу - тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 1960-1995-йиллар мобайнида 
6 бараварга ошган. Мазкур тармоқнинг ривожланиш жараёни тех¬нологик жиҳатдан оддий 
ва кўп капитал талаб қилмайдиган матолар, кийим-кечак, поябзал, озиқ-овқат маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришдан бошланган. 
Иккинчи босқич — саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиш босқичи. Бу босқичда 
ривожланиш ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотиарга болган талаб¬нинг ортиши 
билан боғлиқ бўлгани сабабли, капитал ҳам тегишли тармоқларга оқиб ўтган.Натижада, 
қайта ишлаш саноати маҳсулотларининг умумий ҳажмида ишлаб чиқариш воситалари 
19
Jahoniqtisodiyoti
va
xalqaro
iqtisodiy
munosabatlar: darslik /A.V. Vaxabov, D.A. Tadjibayeva, Sh.X. Xajibakiyev. — 
Toshkent: Baktriapress, 2015. — P.119-121.
20
World Development Report 2012.World Bank. P. 392, 393.; The Global Competitiveness Report 2014-2015. World 
Economic Forum. Geneva, Switzerland 2014. P. 226.
21
Manba: World Development Report 2012. WorldBank.P. 396.


121 
улушининг ортиши кузатилди. 
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, Осиё мамлакатларида кемасозлик, автомобилсозлик, 
кейинги босқичларда аудио ва видеотехникалар ишлаб чиқариш, компютер ва ахборотлар 
индустрияси 
тармоқлари 
иқтисодиётни 
модернизациялашнинг 
ҳаракатлантирувчи 
тармоқлари сифатида ривожлантирилган. Ушбу тармоқларнинг ривожланиши Ғарбда 
эришилган иғор, юқори технологияларни ўзлаштиришни талаб этади. Масалан, Японияда 
1960—1970-йилларда технологиялар импорти уларнинг экспортидан саккиз баравар кўп 
бўлган. Бу тармоқлар қисқа муддатда оммавий товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 
имконини берган. Жумладан, Кореятенг (жаҳон тоннажининг 54 %) савдо кемаларини ишлаб 
чиқарган. 1990-йилларнинг охи¬рида жаҳонда мобил телефонлар ишлаб чиқаришнинг 34 % 
Малайзия ҳиссасига тўғри келган. 2000-йилда жаҳон компютерлар ишлаб чиқариш 
ҳажмининг 39%, телевизорларнинг 42%, оргтехника ва офис ускуналарининг 50%дан ортиғи 
Хитойда ишлаб чиқарилган. 
У тармоқлар «миқёс таъсири» натижасидаги афзалликлар туфайли ички бозорга 
йўналтирилмаган. Масалан, Корея Республикасида 1967-йили мамлакатда 165000 та 
автомобил мавжуд бўлгани ҳолда, 300000 та автомобил ишлаб чиқаришга мўлжалланган 
завод қурилган. Иқтисодий ўсишнинг етакчи ишлаб чиқариш тармоқларида хомашё ва 
энергия сарфи тайёр маҳсулот қийматининг 10-12 %дан (электроника) 22-25 %гачасини 
(кемасозлик) ташкил этган
22
. Иқтисодиётни модернизациялаш туфайли яратилган янги 
тармоқларда модернизация жараёнини давом эттиришдан манфаатдор оммавий ишчи синфи 
пайдо бўлди. Масалан, 1990-йилларнинг охирида Малайзияда ишчиларнинг 14 % 
электроника саноатида, Кореяда ишчиларнинг 11% кемасозлик ва автомобилсозлик 
саноатида, Хитойда ишчиларнинг 10% оргтехника ишлаб чиқаришда банд бўлган. Охирги 
25-30-йил ичида Осиё мамлакатлари иқтисодиётини «модернизациялаш локомотивлари» 
жаҳон иқтисодиётида реал воқеликка айланди. 
Осиёнинг янги индустриал мам¬лакатларида экспортга йўналтирилган ривожланиш 
модели иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш нуқтайи назаридан, самаралироқ бўлиб 
чиқди. 
Жанубий Осиё минтақаси таркибига қуйидаги мамлакатлар киради: Ҳиндистон, 
Покистон, Непал, Шри-Ланка, Бутан, Малдив, Бангладеш. Минтақа мамлакатларини ташқи 
қарзи улар ЯИМ нинг 47% ни ташкил этади. Ундан ташқари минтақа мамлакатларини 
жиддий муаммоси – бу уларнинг бюджетларидаги танқисликнинг ёқори даражадалигидир. 
Бу минтақада Осиёдаги қашшоқлик даражаси паст бўлган аҳолининг ярмидан ортиқроғи 
истиқомат қилади. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish