Аси этнографик макон сифатида


Воҳа ўзбекларининг жойлашуви ва этнодемографик жараёнлар



Download 0,81 Mb.
bet7/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

1.2. Воҳа ўзбекларининг жойлашуви ва этнодемографик жараёнлар
Ўзбекистон жанубий сарҳадларидаги Қашқадарё воҳаси мамлакатимиз, қолаверса қадимги Туронзаминнинг салоҳиятли этноҳудудларидан бири саналади. Мазкур воҳа дунё маданияти тараққиётининг олтин белбоғи бўлмиш Буюк Ипак йўлининг энг муҳим нуқталаридан бирида жойлашган. Бу серфайз замин ўзининг беқиёс моддий ва маънавий неъматлари билан машҳурдир. Қадимги Насаф ва Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ Марказий Осиё халқлари маданияти тараққиётида муҳим ўрин тутиши тарих саҳифаларида муҳрланган.
Қашқадарё воҳаси ўзига хос иқтисодий, ижтимоий ва маънавий, қолверса этник тараққиётига эга бўлган этнослараро мулоқот маскани саналган. Мазкур воҳа аҳолисининг этник таркиби тўлақонли ўрганилмаган.
Қуйида XIX аср охири–XX аср бошларида воҳа аҳолисининг таркибига тўхтаб ўтилади.
Маълумки, Бухоро амирлиги (1756–1920) монархик бошқарув тизимига асосланган бўлиб, давлат бошлиғи амир ҳисобланган. Вилоятларни беклар бошқаришган ва улар амирга бўйсунишган. Бекликлар амлокликларга бўлиниб, амлоклик таркибига бир нечта қишлоқлар кирган. Амлокликларни бек томонидан тайинланган амлокдорлар бошқарган. Қишлоқларга эса оқсоқоллар раҳбарлик қилишган.
XIX аср ўрталарида майдони қарийб 200 минг кв.км.ни ташкил этган Бухоро амирлигида 44та беклик мавжуд эди24. Манбаларда XX асрнинг бошларида хонликда 24 та беклик, 7та алоҳида амлоклик ва 10 та туман мавжудлиги кўрсатилган25. Бошқа бир манбада эса амирликни 25 та бекликка бўлиниши қайд этилган26.
Шунингдек XIX аср охири – XX аср бошларида амирликда 20 та мустақил беклик ва 9 та мустақил туман мавжудлиги ҳам манбаларда кўрсатилган27. 1912 йилда эса амирликда 26 беклик ва улардан мустақил 11та амлоклик мавжуд бўлиб, амлоклик бевосита амирга буйсунган. 1915 йилда амирликда 27 беклик (вилоят) ва 11 та тумандан иборат эди28. Кўриниб турибдики, Бухоро амирлигида содир бўлган турли сиёсий – иқтисодий жараёнлар натижасида маъмурий тузилишда баъзан ўзгаришлар ҳам содир бўлган. Вилоятлар (бекликлар) ва туманлар доимий равишда қўшилиб ёки ажралиб турган.
Рус олими П.П.Семёнов–Тяньшанскийнинг маълумотича, 1909 йил январда Туркистоннинг 5 та вилоятидан (Еттисув Самарқанд, Сирдарё, Каспийорти, Фарғона) 6,5 миллион аҳоли яшаган. Агар бунга Хива ва Бухоро хонликлари аҳолиси (3 миллион) қўшилса, Туркистоннинг умумий аҳолиси 9,5 миллионга етган29.
XIX аср бошларида Бухоро амирлиги аҳолиси 2 миллион нафардан ошган. Шу асрнинг 50–йилларида эса аҳоли сони 2,5 миллион нафардан зиёд эди. XIX аср охири –XX аср бошларида Бухоро амирлигида 2153240 нафар аҳоли истиқомат қилган. Амирликда ўзбеклар 1,5 миллон (57 фоиз) , тожиклар 650 минг, туркманлар 200 минг нафарни ташкил этган. Хонликда 50 га яқин ўзбек қавмлари яшаган: манғит, сарой, қўнғирот, жобу, қарлиқ, қалмоқ, найман, қипчоқ, минг, юз ва ҳ.к. Улар асосан Зарафшон водийси, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида истиқомат қилишган.
Амирлик тасарруфидаги Қашқадарё воҳасида XIX аср ўрталарида Қарши, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор бекликлари мавжуд бўлиб, уларда 500 минг нафар аҳоли яшаган30.
Манбаларда XX аср бошларида бекликлар вилоятлар деб номланган. Вилоятлар амлокликларга бўлинган. Аҳоли яшаётган жойлар қишлоқ,мавзе , даҳа деб аталган31. Масалан, Қарши вилояти 15 та, Шаҳрисабз вилояти эса 14 та, амлокликларидан иборат эди. Қарши беклигига Қамаши, Фазли, Патрон, Бешкент, Хонобод, Файзиобод, Жейнов, Жумабозор, Қорабоғ, Касби, Майманоқ, Косон, Парғўза, Чим қишлоқлари кирган32.
Ғузор беклиги эса Кичик Ўра, Катта Ўра, Қаршақ, Авғонбоғ, Иккинчи Катта Ўра, Иккинчи Қаршақ, Эскибоғ, Гулистон амлокликларидан иборат эди33. 1920 йилда Бухоро Республикаси маъмурий жиҳатдан вилоят, туман ва кентлардан иборат эди. Қашқадарё воҳасидаги Қарши беклигида Беҳбудий вилояти (3та туман, 13 кент), Ғузор беклиги ўрнида Ғузор вилояти (Туман, 9 кент), Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ бекликлари ҳудудида Шаҳрисабз вилояти (4 туман, 29 кент) ташкил этилди. Воҳанинг чўл ҳудудларида бошқарув тизимида элбегилар фаолият кўрсатишган34.
1924 йил ўрталарида кентлар тугатилиб, туманлар район, вилоятга, улар округга қўшиб юборилди. Қашқадарё округида Беҳбудий, Ғузор ва Шаҳрисабз вилоятлари ташкил этилди. 1925 йил 1 октябридан Қашқадарё воҳаси Ғузор, Қарши ва Шаҳрисабз вилоятларидан иборат эди35.
Қашқадарё вилоятининг Беҳбудий уездида шаҳар аҳолиси 11979 нафар, қишлоқ аҳолиси 71655, жами 83634 нафар бўлиб, 207 та аҳоли пункти мавжуд эди, (1кв. кмда 6 нафар аҳоли яшаган), Ғузор уездида шаҳар аҳолиси 850 нафар, қишлоқ аҳолиси 36555 нафар яшаб , 253 та аҳоли пункти мавжуд бўлган. (1кв.кмда 7,6 нафар аҳоли яшаган). Шаҳрисабз уездида шаҳарда – 15972 нафар, қишлоқда – 82100 нафар яшаган, 521 аҳоли пункти бор эди (1 кв.кмда 13.8 нафар яшаган). Вилоят бўйича 219111 нафари 981 аҳоли пунктида истиқомат қилган36.
Вилоятда ўзбеклар – 186459 нафар, тожиклар –20438нафар, туркманлар –3152 нафар, қозоқлар –730 нафар, яҳудийлар – 1011 нафар, жами –219111 нафар аҳоли яшаган37.
Беҳбудий уездида ўзбеклар – 51820 нафар, тожиклар – 8900 нафар, туркманлар – 3020 нафар, араблар – 7321нафар, қозоқлар – 730 нафар, жами 71655 нафар аҳоли яшаган38.
Ғузор уездида ўзбеклар – 36505 нафар, Шаҳрисабз уездида ўзбеклар – 70700 нафар, тожиклар – 11400 нафар, туркманлар – 132 нафар, Бухоро яҳудийлари – 1011 нафар , жами 82100 нафар аҳоли яшаган39. Вилоят бўйича ўзбеклар – 159075 нафар, тожиклар – 20300 нафар, туркманлар – 3020 нафар, қозоқлар – 730 нафар, араблар – 7185 нафар, жами эса 190310 нафар аҳоли рўйхатга олинган40.
Воҳадаги йирик шаҳарлардан Беҳбудий шаҳрида ўзбеклар – 11705 нафар, тожиклар – 138 нафар, араблар – 136 нафар, жами – 11979 нафар аҳоли яшаган. Ғузор шаҳрида ўзбеклар – 850 нафар, Шаҳрисабз шаҳрида ўзбеклар – 9755 нафар, Бухоро яҳудийлари – 1011 нафар, Китоб шаҳрида ўзбеклар – 3217 нафар, туркманлар – 132 нафар, Чироқчи шаҳрида ўзбеклар – 561 нафар, Яккабоғ шаҳрида ўзбеклар – 1296 нафарни ташкил этган41.
Беҳбудий вилоятида шаҳар аҳолиси – 11979 нафар (14,3%), қишлоқ аҳолиси – 71655 нафар (87,7%), Ғузор вилоятида шаҳар аҳолиси – 850 нафар (2,3%), қишлоқ аҳолиси 36555 нафар (97,7%), жами 37405 нафар Шаҳрисабз вилоятида шаҳар аҳолиси – 82100 нафар (83,7%), жами 98072 нафарни ташкил этган42.
Қашқадарё воҳасида турли қавмлар ҳам яшаган ҳамда воҳанинг ҳудудларида жойлашишган. Беҳбудий уездида батошлар (аймоқ) – 3170 нафар, қатағонлар – 1510 нафар, қовчинлар – 3815 нафар, қипчоқлар – 700 нафар, хитойлар – 470 нафар, қутчилар –1310 нафар, қирқ, юзлар – 910 нафар, манғитлар – 3108 нафар, миришкорлар – 90 нафар, саройлар – 5160 нафар, туркманлар – 750 нафар, хўжалар – 925 нафар, яшаган. Ғузор уездида қўнғиротлар – 20615 нафар, манғитлар – 145 нафар, ҳардурилар – 779 нафар истиқомат қилишган43.
Шаҳрисабз уездида аймоқлар (батош) – 455 нафар, қалмоқлар – 65 нафар, қанғлилар – 100 нафар, қораҳоволлар – 125 нафар, қатағонлар – 284 нафар, қўнғиротлар – 325 нафар, қутчилар – 4772 нафар, митанлар – 715 нафар, мажорлар – 1295 нафар, манғитлар – 988 нафар, саройлар –14349 нафар, саётлар – 95 нафар, тоторлар – 45 нафар, туркманлар – 185 нафар, турклар – 3000 нафар, (шу жумладан барлослар – 1321 нафар, мусобозорилар – 655 нафар, ўймавутлар – 3105 нафар, ҳардурилар – 620 нафар, хўжалар – 2696 нафар, чирозилар – 400 нафар, чимбойлар – 175 нафар яшаган44.
Шунингдек, Қашқадарё воҳаси бўйича уруғ– қабилалар жойлашуви ва сонини аҳоли рўйхати бўйича таҳлил қилиб бу умумлаштирган ва қўйдаги рақамларни келтириш жоиздир: Воҳа бўйича манғитлар – 32223 нафар, саройлар – 12509 нафар, кенегаслар – 4355 нафар, найманлар – 291 нафар, туркманлар – 935 нафар, хитойлар – 470 нафар, чуютлар – 720 нафар, қирғизлар – 432 нафар, митанлар – 95 нафар, қўнғиротлар– 20940 нафар, кенегаслар – 31457 нафар, турклар – 3000 нафар, қирқюзлар – 1625 нафар, қиётлар – 890 нафар, қалмоқлар– 65 нафар , қовчинлар – 4640 нафар, қутчилар – 6112 нафар, мўғоллар – 155 нафар, эронлилар – 400 нафар, можарлар – 1295 нафар, тоторлар – 45 нафар, хўжалар – 3621 нафар, туркман уруғларидан аймоқлар – 269 нафар, сайётлар – 95 нафар, ҳамда ҳардурилар – 8110 нафар , миришкорлар – 90 нафар яшаганлар45.
Шунингдек, Беҳбудий уездида сариқлар – 250 нафар, эрсарилар – 2770 нафар, араблар – 2000 нафар истиқомат қилган46.
Хуллас, мавжуд адабиётлар ва статистик манбалар асосида XIX аср охири –XX аср бошларида Қашқадарё воҳасидаги этнодемографик жараёнлар таҳлили шуни кўрсатадики, воҳада бу даврда ўзбеклар, асосан ўтроқ ва ярим ўтроқ тарзда ҳаёт кечиришган. Ярим ўтроқ ўзбеклар уруғ – қабилаларга бўлинишини сақлаб қолган эди.
Аммо XIX асрнинг биринчи чорагида мамлакатимизда содир бўлган сиёсий, иқтисодий жараёнлар натижасида Қашқадарё воҳасида ҳам турли этник гуруҳларнинг бир – бирларига ўзаро яқинлашиши ва қўшилиши жараёнлари содир бўлиб, улар ўзбек миллати таркибига сингиша бошлаган ва мазкур миллатнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаганлар.
Шунингдек, ўрганилаётган даврда воҳа шаҳар ва қишлоқларида ўзбеклар билан бирга тожиклар, араблар, туркманлар, қозоқлар ва бошқа халқлар ҳам умргузаронлик қилишиб,воҳа аҳолиси анъанавий моддий ва маънавий маданиятининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлар, ҳамда воҳанинг кейинги тараққиёт йули ушбу халқлар ва элатлар билан узвий равишда ҳамжиҳатликда кечмоқда.


Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish