Аси этнографик макон сифатида


III БОБ. ВОҲА ЎЗБЕКЛАРИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТИДАГИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ



Download 0,81 Mb.
bet10/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

III БОБ. ВОҲА ЎЗБЕКЛАРИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТИДАГИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
3.1. Аҳоли моддий маданиятидаги этнолокал хусусиятлар
Анъанавий уй-жой қурилиши ва жиҳозланиши. Ўзбекистоннинг турли тарихий, табиий-географик шароити бу ерда ҳар хил халқ меъморчилик мактабларини юзага келтирган эди.
Уй-жой қурилишида ўзбекларда баъзи бир ўзига хослик сақлансада, умумий ягона меъморчилик типи кенг тарқалган. Қадимий уйлар, одатда, биқиқ, кўча ва қўшни томони деразасиз девор билан ўралган ҳовлилардан иборат бўлган. Барча турар жой ва хўжалик хоналарининг ойналари ичкари томонга қаратилган. Бадавлат катта оилаларда ҳовли икки қисмга – бола-чақа ва аёллар учун ичкари ҳамда эркаклар учун меҳмонхона тарзида анча ҳашаматли ташқари хоналарга бўлинган. Ҳунармандларда дўкон ва шогирдлар яшайдиган хоналар ҳам ташқарида бўлган. Ўртача оилаларда меҳмонхона сифа­тида уйнинг бир ҳужраси ажратилган.
Кўпчилик уй-жойлар оила аъзоларининг сонига қараб бир неча уй (хона) ва айвондан иборат бўлган, хўжалик хоналари, ошхона, ҳожатхона ва молхона ҳовлида қурилган. Зич аҳолили шаҳарларда меҳмонхона иккинчи қаватда — болохонада жойлашган.
Уй-жойларни қуришда ишлатиладиган анъанавий асосий хомашё лой (пахса),ғишт, гувала ва ёғоч (асосан, терак ва тол) бўлган. Пишган ғиштдан илгари мадраса, ҳаммом ва катта бой ҳамда амалдорларнинг уйлари қурилган. Кўпчилик уйларда деворлар асосан сомон аралаш лойдан сувоқ қилинган, бадавлат кишилар уйларининг деворлари ганчдан нақш билан ишланган. Ўтган асрнинг бошларигача уй-жойларнинг кўпчилиги пойдеворсиз оддий текисланган ерга қурилган, баъ­зан тош ёки бир - икки қатор пишган ғишт тўшалган, ерости сувлари яқин ва тузли шўр ерларда пахса пойдеворига қамиш ёки чипта тўшаб девор кўтарилган.
Томни ёғоч устун ва болор (тўсин) билан васса тоқи ҳамда қамиш ёки бўйра тўшаб, сомон аралаштирилган лойдан лўмбоз қилиб бостирганлар. Лўмбознинг қалинлиги 10-15см бўлган. Том ҳар йили сомонли лой билан суваб турилган, ёмғир сувлари оқиши учун унга ёғоч ёки сопол тарнов ўрнатилган. Ташқи кўриниши оддийгина бўлсада, кўп уйларнинг дарвоза ва эшикларига ўйма нақш берилган, даҳлиз ҳамда айвонлари ихчам ва пештоқли бўлган60.
Ўзбек уйларида қадимдан маҳаллий иқлим шароитига мослашган айвон муҳим аҳамиятга эга бўлган. Унинг таркибий қисми сифатида айвонда ёки ҳовлида ғишт ёки лойдан супа қурилган. Айвон ва супа баъзан бутун хоналар узунасига ёки бир қисми баланд қилиб жойлашган.
Маҳаллий уйларда турар жойларни чиройли қилиб бе­заш ва жиҳозлаш қадимдан одат бўлиб келган. Бойларнинг уйлари ниҳоятда нозик ва жимжимадор нақшлар билан безатилган, ганч токчалар ва тахмонлар ярим гумбаз шаклида осма безаклар билан безатилган. Ўймакорлик ва рангли бўёқлар билан расм солиш Қашқадарё, Самарканд ва Тошкентда, эшик, дарвоза ва устунларга ўйма нақшлар бериш кенг тарқалган61.
Уйни иситишда кўп жойларда сандал ишлатилган. Сандалнинг оловдонига майда кўмир солиниб, устига ўтин чўғи босилган. Сандал курсиси устига катта кўрпа ёпилиб теварагида оила аъзолари ўралиб ўтирганлар. Бундан ташқари мурили ўтин печлардан ҳам уй иситишда кенг фойдаланилган. Ҳозирги ўзбек уйлари марказлашган иситгич ускуналари, сув тармоғи ва газ билан таъминланган. Шаҳар ва қишлоқ уйларининг кўпчилиги санитария узели ва канализацияга эга.
Илгари ярим кўчманчи ҳисобланган ўзбекларда қишлокларга жойлашиб уй қуриш, асосан, XIX асрдан бошланган. Айрим этнографик гуруҳларда (қарлуқ,барлос,қўнғирот ва ҳоказо) яқин даврларгача қишки, лойдан қурилган уйлардан ташқари ўтов ёки капа сақланиб келган. Баъзилар, масалан, тоғли совуқ жойларда яшаётган мусобозори каби этник гуруҳлар илгаридан мустаҳкам қурилган уйларда истиқомат қилганлар. Аммо улардаги ўтовлар ўзига хослиги билан ажралиб турган. Масалан, ўзбекларнинг турк қабилаларида лочиғ ёки капа деб номланган ўтов ярим шар шаклида бўлиб, ёйсимон синч қобирғалари билан қубба (гумбаза)си яхлит ҳолда ерга тиқилган. Ўтов ўртасида гулхан ёқилиб иситилган, юқорида тутун чиқадиган ва ёруғ кирадиган туйнук қўйилган. Гулхан ёқиладиган жойда темир сепояда ўчоқ қилиб қозон осилган. Қаттиқ соввукларда гулхан ёқилиб бўлгач, юқоридаги мўри кигиз билан беркитилган. Ёзги жазирама иссиқ пайтларда, аксинча, мўрининг ҳам, керагалар ўралган кигизнинг ҳам пастки томони шабада кириши учун очиб қўйилган.
Ўзбекларнинг қўнғирот ва сарой уруғларида ҳозиргача стационар ҳовли ичида ўтовни учратиш мумкин. Уни баъзан ҳовли олдидаги боғда ёки полиз ўртасида ҳам тиклаганлар.
Айрим қўнғирот уруғига мансуб аҳоли томонидан ҳозирги замонавий хонадонлар ҳовлисида ҳам кичик ўтовлар кўриш ҳолатлари учраб туради.
Илгари кўчманчи ўзбеклар уй қуриш ёки ўтов тиклаш имкониятига эга бўлмай, оддий капаларда истиқомат қилиб келганлар.
XX аср бошларидан уй-жой қуриш ва уни жиҳозлаш анъаналарига бир оз янгиликлар кира бошлайди. Даставвал пишган ғиштдан уй қуриш, тунука билан том ёпиш, деразаларга ойна солиш ва кўча томонни очиш каби янгиликлар оддий хўжаликларда пайдо бўлади, керосин фонус, кейин электр лампаси, фабрика ва заводларда ишланган уй-рўзғор буюмлари ишлатила бошлайди.
Кейинги йилларда Қашқадарё водийсида қурилган янги уйларда маҳаллий анъанавий лойиҳа сақланиб, икки хона ўртасида уч томони берк айвон жуда қулай ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Кичик оилалар учун қурилган уйлар, асосан, икки хона, катта ошхона ва очиқ айвондан иборат.
Қишлоқ ҳовлиларида, шаҳардаги айрим шахсий уйларда алоҳида ошхона, молхона ва тандирхона мавжуд. Барча оилаларда анъанавий уй жиҳозларидан гилам, палос , кигиз, сўзана ва чойшаб, каштали парда ва турли расмлар ҳамда безаклар хоналарга алоҳида ҳусн бағишлайди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish