Аси этнографик макон сифатида



Download 0,81 Mb.
bet18/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

Ҳовли (уй) тўйи. Жанубий Ўзбекистан қишлоқларида қариндош -уруғлар ва дўст-биродарларнинг ёрдамида ҳашар йўли билан қўрилган янги уй (ҳовли) га кўчиб ўтишда махсус маросим «ҳовли (уй) тўйи» ўтказилган. Маълумки бурун ўтроқ ўзбеклар пахсали девордан қилинган уйларда, ярим ўтроқ аҳоли эса ўтовларда яшаганлар. Одатда иморат қурилиб, барча кам - кўст юмушлари бажарилгач ҳовли тўйи ўтқазишга тараддуд кўрилган. Тўй кўпинча кўз пайтида уюштирилган. Маросимни ўтқазиш учун қариндош-уруғлар ва қўни-қўшнилар иштирокида маслаҳат қилиниб, тўйга пухта тайёргарлик кўрилган ҳамда ўтқазиш вақти келишиб олинган.
Маросимга қишлоқнинг ёшу-қариси таклиф этилган. Дастурхонга ош ва турли ноз неъматлар тортилган. Тўйда кексаларга, усталарга, уй қўришда фаол иштирок этганларга сарполар қўйилган. Кексалар ёш оилани янги ҳовли (уй) да тинч, осойишта яшаб, тўй тантаналар қилишини ният қилишиб дуо қилганлар. Бирон оила эски ҳовлидан янгисига кўчиб ўтганда ҳам шундай тантанали маросимлар бажарилган79.
Ярим ўтроқ ўзбеклар ўғил уйлантирганда келин - куёв учун «оқ ўтов» тикканлар. Ўтов ва анжомлари жамоа ёрдамида тайёрланган ва ҳашар йўли билан тиқилган. Аҳоли баҳорда пайкал бошига ва яйловга кўчганда ўтов тикканда ҳам қон жонлиқ сўйиб қон чиқаришиб, расм -русумлар бажарилган ва жамоа шптирокида бир қатор тантаналар ўтказилган.
Худойи. Бу маросим билан боғлик урф одатлар ҳам жамоа иштирокида ўтказилган. Худойи маросими илдизлари ҳам анча олис замонларга бориб тақалади. Бу маросим Оллоҳ йўлига қилинадиган ҳайр-эҳсон бўлиб, худо йўли, ҳатим, қўръон ўкиш, дуо фотиҳа, қон чиқариш, садақа, хом талаш деб ҳам аталади.
Аждодларимиз табиатнинг саховати ва уни серҳосиллигини худонинг инояти деб билишиб, бунга шукроналар айтишган ёки йиғиштириладиган ҳосилнинг бир қисмини аввало Оллоҳу таолога, Пайғамбару ўтган марҳумлар руҳига бағишлаганлар. Бунинг учун жонлиқлар (ҳўкиз, қўчқор) сўйилиб, дошқозонлар қўрилган. Эл юртга ош, шўрва тортилган, дастурхонга нон, патир, нишолда ва ширинликлар қўйилган. Бу ноз-неъматлар хонадоннинг имкониятига қараб тортилган, албатта.
Қишлоқдаги бирор маҳалла (гузар) ёки туп худойини кўпинча тўпланган маблағ ёки маҳалладошларидан бирининг саҳовати билан ўтказган. Юқорида баён этилган «Дарвишона» маросими ҳам худойига киради. Худойи турли бахтсизликлардан холос бўлиш, элда енгиллик, тинчлик ва осойишталик бўлиши учун қилиниб, бунга жонлиқ (ҳўкиз, қўчқор) сўйилган, кўпинча шўрва, ош (палов) ёки ёрма пиширилган. Одатда худоий масжидда ёки муқаддас қадамжолар атрофида уюштирилиб, қишлоқнинг барча аҳолиси - «жамоат» таклиф этилган. Қариялар ва беморларга ҳам таомлардан бериб юборилган.
Худойи оила даврасида ҳам ўтказилиб, жанубий вилоятларда «худо йўли», «ҳадиса», «садақа» ҳам дейилади. Марҳум хотираси учун ўтказиладиган еттилик, олти ойлик, йилликда ҳамда тўй-тантана олдидан аждодлар хотираси учун, оғир хасталикдан тузалганда, бирон фалокатдан омон - эсон қутилиб қолганда, ёмон туш кўрганда, пайғамбар ёшига кирганда, қўш чиқаришда, яйловга кўчишда, янги уйга кўчиб кирганда шундай маросимлар ўтказилган. Баъзан муқаддас жойга атаб жонлиқ сўйилиб етти қадам босиб, гўшт хомлигича (1-2 кг) қўни - қўшнилар ва қариндошларга тарқатилган. Бундай «хомталаш», «садақа» ҳам дейилади. Жанубий вилоятларда бирон хонадонда тайёрланган ва тарқатилган сумалакни ҳам худойи (худо йўли) га тенглаштирадилар. Аҳамиятли жиҳати шундаки: бу каби урф-одатлар ва маросимлар бугунги кунга қадар сақланиб қолган бўлиб, нафақат воҳада балки бутун юртимизда асрий анъаналар сифатида турли хил кўринишларда давом этиб келмоқда.


ХУЛОСА
Ҳар учала бобдан келиб чиқиб қуйидаги якуний хулоса олинди: Ўзбекистоннинг жанубий сарҳадларидан ҳисобланган Қашқадарё воҳаси қадимий тарих сарчашмасидан суғорилиб, бугунги цивилизация давригача етиб келган қадимий ва буюк заминдир.
Воҳа аҳолисининг таркиби этник хилма-хиллиги билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради.
XIX аср ўрталарида майдони қарийб 200 минг кв.км.ни ташкил этган Бухоро амирлиги тасарруфида Қашқадарё воҳаси ҳам бор эди. Манбаларда XX асрнинг бошларида хонликда 24 та беклик, 7та алоҳида амлоклик ва 10 та туман мавжудлиги кўрсатилган. Бошқа бир манбада эса амирликни 25 та бекликка бўлиниши қайд этилган.
Шунингдек XIX аср охири – XX аср бошларида амирликда 20 та мустақил беклик ва 9 та мустақил туман мавжудлиги ҳам манбаларда кўрсатилган. 1912 йилда эса амирликда 26 беклик ва улардан мустақил 11та амлоклик мавжуд бўлиб, амлоклик бевосита амирга буйсунган. 1915 йилда амирликда 27 беклик (вилоят) ва 11 та тумандан иборат эди. Кўриниб турибдики, Бухоро амирлигида содир бўлган турли сиёсий – иқтисодий жараёнлар натижасида маъмурий тузилишда баъзан ўзгаришлар ҳам содир бўлган. Вилоятлар (бекликлар) ва туманлар доимий равишда қўшилиб ёки ажралиб турган.
XIX аср бошларида Бухоро амирлиги аҳолиси 2 миллион нафардан ошган. Шу асрнинг 50–йилларида эса аҳоли сони 2,5 миллион нафардан зиёд эди. XIX аср охири –XX аср бошларида Бухоро амирлигида 2153240 нафар аҳоли истиқомат қилган. Амирликда ўзбеклар 1,5 миллон (57 фоиз), тожиклар 650 минг, туркманлар 200 минг нафарни ташкил этган. Хонликда 50 га яқин ўзбек қавмлари яшаган: манғит, сарой, қўнғирот, жобу, қарлиқ, қалмоқ, найман, қипчоқ, минг, юз ва ҳ.к. Улар асосан Зарафшон водийси, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида истиқомат қилишган.
Амирлик тасарруфидаги Қашқадарё воҳасида XIX аср ўрталарида Қарши, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор бекликлари мавжуд бўлиб, уларда 500 минг нафар аҳоли яшаган.
Манбаларда XX аср бошларида бекликлар вилоятлар деб номланган. Вилоятлар амлокликларга бўлинган. Аҳоли яшаётган жойлар қишлоқ,мавзе , даҳа деб аталган. Масалан, Қарши вилояти 15 та, Шаҳрисабз вилояти эса 14 та, амлокликларидан иборат эди. Қарши беклигига Қамаши, Фазли, Патрон, Бешкент, Хонобод, Файзиобод, Жейнов, Жумабозор, Қорабоғ, Касби, Майманоқ, Косон, Парғўза, Чим қишлоқлари кирган.
Ғузор беклиги эса Кичик Ўрда, Катта Ўрда, Қаршақ, Авғонбоғ, Иккинчи Катта Ўрда, Иккинчи Қаршақ, Эскибоғ, Гулистон амлокликларидан иборат эди. 1920 йилда Бухоро Республикаси маъмурий жиҳатдан вилоят, туман ва кентлардан иборат эди. Қашқадарё воҳасидаги Қарши беклигида Беҳбудий вилояти (3та туман, 13 кент), Ғузор беклиги ўрнида Ғузор вилояти (Туман, 9 кент), Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ бекликлари ҳудудида Шаҳрисабз вилояти (4 туман, 29 кент) ташкил этилди. Воҳанинг чўл ҳудудларида бошқарув тизимида элбегилар фаолият кўрсатишган.
1924 йил ўрталарида кентлар тугатилиб, туманлар район, вилоятга, улар округга қўшиб юборилди. Қашқадарё округида Беҳбудий, Ғузор ва Шаҳрисабз вилоятлари ташкил этилди. 1925 йил 1 октябридан Қашқадарё воҳаси Ғузор, Қарши ва Шаҳрисабз вилоятларидан иборат эди.
Вилоятда ўзбеклар – 186459 нафар, тожиклар –20438нафар, туркманлар –3152 нафар, қозоқлар –730 нафар, яҳудийлар – 1011 нафар, жами –219111 нафар аҳоли яшаган.
Қадимдан Қашқадарё воҳаси аҳолисининг аньанавий хўжалигида
зироатчилик ва чорвачилик энг асосий тармоқларидан ҳисоблиниб, воҳанинг юқори ва қуйи қисмида табиий иқлим шароитига қараб ўзига хос тарзда шаклланганлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда совет мустамлакачилиги даврида бутун деҳқончиликда, жиддий ўзгаришлар рўй берди. Айниқса, зироатчилик тузилмасида пахта яккаҳокимлиги ўрнатилиб, бошқа анъанавий экинлар сиқиб чиқарилди ёки жуда ҳам камайиб кетди. Колхоз-совхоз тузуми совет мустамлакачилигига жуда қўл келди, ўзбек деҳқони замонавий агротехника ва машиналар сингари янги тузумнинг тилсиз винтига айланди. Натижада асрлар давомида кўп қиррали қишлоқ хўжалиги ва унинг асосий қисми бўлган зироатчилик бир томонлама ривожлана бошлади. Сўзда мажмуий хўжалик, амалда пахта ҳокимлиги туфайли анъанавий деҳқончилик бузилди, экологик ва ижтимоий жиҳатдан фожиали оқибатлар пайдо бўлди.
Бу ҳолат халқ турмуш тарзида ҳам яққол намоён бўлди. Хусусан халқнинг қадьриятларига айланган урф-одатлар, аньаналар, диний маросимлар, миллий байрамлар таьқиб остига олинди ва қаттиқ қаршиликка учради. Шунга қарамасдан ўзбек халқи ўзлигига, ўз миллийлигига ва аньаналарига содиқ қолди ҳамда сақлай билди.
Зеро бу урф-одатлар ва аньаналар кейинги авлодларга асл ҳолида етиб боришида аждодлар масьулияти ҳар карра устун эканлигининг ёрқин ифодасидир.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish