Ҳайитлар. Ер юзидаги барча йирик динлар каби ислом динининг асосий икки ҳайити «Ийд ал - кабир» («Катта ийд», яъни «Қурбон ҳайити») ва «Ийд ал фитир» (Рўза ҳайити) кўп асрлардан буён нишонланиб келмоқда.
Мазкур ҳайитлар Мухаммад Пайғамбарнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келган даврида, яъни ҳижрий сананинг биринчи йилларида жорий этилган. Ҳайитлар ислом динига хос маросимларга эга бўлиб, мусулмон халқлари урф - одатлари, анъаналари ва ҳаёт тажрибалари билан боғланиб кетган. Шунинг учун ҳам мусулмон халкдари бу ҳайитларни ҳам диний, ҳам миллий байрамлар сифатида қабул қилганлар. Турли мусулмон халкдарида бу ҳайитларни ўтказишда ўзига хос хусусиятлари бўлсада, ислом байрамларининг умумий маросим одатлари сақланиб келган.
Жанубий Ўзбекистонда ҳам ислом дини билан боғлиқ бўлган Рўза ва Қурбон ҳайитлари байрам сифатида асрлар оша жамоа билан биргаликда тантанали равишда нишонланиб келмокда.
Рамазон - ҳижрий йил ҳисобининг тўққизинчи ойи бўлиб, ислом қоидалари бўйича бу ойда худо Муҳаммад Пайғамбарга Қўръонни ваҳий қилган экан. Шунинг учун ҳам ислом дунёсида Рамазон мукаддас ҳисобланиб, бу вактда мусулмонлар рўза тутишади. Рамазоннинг якунида эса - Рўза ҳайити бошланади. Бу ҳайит Рамазон ойи сўнггида рўза тутиш тамом бўлганидан кейин 10 шавал ойининг дастлабки уч куни ичида нишонланади. Исломий одатга кўра ҳар бир мусурмоннинг рўза тутиши фарз ҳисобланади. Қуръони каримнинг «Бақара» сурасидаги 184-оятида шундай дейилган: «Эй, мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинади77.
Ҳайитдан бир кун бурун - ис оқшомида азадор хонадонларга борилиб, Қўръони карим оятлари ўқилган ва марҳумлар хотирланган. Қишлоқдаги барча хонадонларга гуруҳ-гуруҳ бўлишиб бирма бир кириб чиқишган ҳаттоки яқин қўшни қишлоқлардаги таъзияли хонадонларга ҳам борилган.
Ҳайит куни қўёш терак баровар келганда эркаклар масжид намоз ўқиган намоз тугагандан сўнг ҳамқишлоқар бир-бирларини ҳайит билан қутлаган.
Ҳайит - арабча “Ийд, яъни байрам деган маънони билдиради”78.
Ислом дини тараққий этган сари Қурбон ҳайити мусулмонлар бирлашадиган, ҳамдард бўладиган кунга айлана борди. Шунингдек, у мусулмонларга фарз бўлган бешинчи рукунни - ҳаж муборакни адо этадиган яъни исломнинг муқаддас марказларини зиёрат этадиган асосий кунга ҳам айланди. Қурбон ҳайити байрами ҳам Рамазон байрами каби нишонланади. Ҳайитда имконияти бор ўзига тўқлар қўй сўйишиб қурбонлик қилишган. Қурбонлик-яхшилик, худога яқинлашиш деган маънони билдиради. Шунинг учун ҳам қурбонлик худонинг раҳм-шафқатига сазовор бўлиш, унга миннатдорчилик билдиришни ифодалаган маросим ҳисобланади. Маросимга таклиф этилган ҳамқишлоқлар келганлар. Моддий аҳволи анча яхши бой -бадавлат одамлар ҳаж сафарига отланганлар. Аммо баъзи ўзига тўқ кишилар ҳаждан кўра камбағал, етим - есир, қария ва бева бечораларга моддий ёрдам беришни афзал кўрганлар.
Бу ҳайитларни бош маросими наҳорда намозгоҳ масжидларда ўқиладиган «Ҳайит намози» ҳисобланади. Мусулмонлар ҳайит намозига тоза, чиройли кийимлар кийишиб, яхши кайфият ва эзгу ниятлар билан чиққанлар. «Бомдод намози» ўқилгач, бандаи мусулмонлар имом хатибларининг мазмунли маърузаларини тинглаганлар. Кейин эса асосий «Хайит намози» уқилган. Намоз укиш маросими тугагач, ҳамма ўзаро салом - алик қилишиб, ҳол - аҳвол сўрашади ва бир - бирларини ҳайит билан табриклайдилар. Намоз дан кўтаринки кайфиятда чиққанлар уйларига боришиб, оила аъзоларига «Ҳайитлик» совға қиладилар. Шу куни устозлар зиёрат қилинади, марҳумлар эсланади, қариялардан ҳол-аҳвол сўралади, кексалар ва беморлардан хабар олинади.
Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ҳамқишлоқлар бир - бирлари билан жуда самимий муносабатда бўлганлар. Улуғ айём кунларида ҳар бир хонадон, жамоа байрамона кайфият тусини олган. Ота -оналар, оила аъзоларига совғалар («сайиллик») тақдим этилган. Унаштирилган йигит томонидан қиз хонадонига совға «ҳайитлик» юборилган. Ҳайит кунларида одамлар ўртасида турли гина ва қудратлар унутилади. Ҳамма хонадонларда ош ёки бошқа байрамона таомлар пиширилиб, қўни - қўшни («ҳамсоя») ларга ва яқинларга улашилади, дастурхонлар безатилади ва меҳмон кутилади. Камбағал, бева-бечоралар, етим-есирлар, гадойларга ҳайитлик, хайрия ва совғалар бериш савоб ҳисобланади. Бу эса хурсандчилик, меҳр - оқибат ва иззат - ҳурмат ифодасидир. Ҳайитда, оила аъзолари ва фарзандлар ота - оналарига сарполар ином этишган.
Хуллас, Рўза (Рамазон) ва Қурбон ҳайитлари барча мусулмонлар учун хурсандчилик ва иноқлик байрами бўлиб, бу даврда одамлар, миллатлар ўртасидаги низолар, келишмовчиликлар унўтилган, айбдорлар кечирилган. Ҳайитлар аҳоли ўртасида қадр - қиммат, меҳр -шафқат, иззат - ҳурмат, мурувват, оқибат каби инсоний қадриятларни шакллантириш ва такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди ҳамда инсонларни кайфиятини кўтариш ва маънавиятини бойитишга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |