Аси этнографик макон сифатида


Миллий кийим-кечак, безаклар ва зеб-зийнат буюмлари



Download 0,81 Mb.
bet11/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

Миллий кийим-кечак, безаклар ва зеб-зийнат буюмлари. Қашқадарё воҳаси ўзбекларининг кийим-кечаклари кўп асрлик тарихга эга. Ҳар бир элат ва этник гуруҳларнинг ўзига хос хусусияти бош оёқ кийимлари бўлсада, минтақада яшовчи этнослар умумий характеридаги сарпо мавжудлиги, уларнинг тарихий тақдири, маданияти узоқ давр ўзаро яқин бўлганлигидан далолат беради. Археологик қазилмаларда топилган қадимий катта деворий расмлар, ҳар хил буюмларга туширилган тасвирлар, ўрта асрлардаги китоб миниатюралари аждодларимизнинг ўтмишдаги кийим – кечаклари тўғрисида бой маълумотлар беради. Ўрта асрларга оид миниатюралар ўзбек кийимларининг тури шаклланганлиги ва улар кейинги давргача сақланганлигини намойиш қилади. Халқнинг кийим - кечаклаpидаги ўзгаришлар, асосан, ас­римиз бошларида сезиларли равишда намоён бўлади, ундаги трансформация, асосан, шаҳарларда кўпроқ кўзга ташланади. Миллий кийимлар кўпроқ қишлокларда, алоҳида аёллар сарпосида анча мустаҳкам сақланган. Анъанавий ўзбек кийим-кечаги, асосан, устки кўйлак, лозим ва чопондан, бошга дўппи, оёққа калиш-маҳси ва этик кийишдан иборат бўлган. Эркак-аёл ва катта-кичиклар кийимлари бичимининг деярли бир хиллиги уларнинг қадимийлигидан дарак беради. Бундай либослар оддий усулда, баъзан қайчисиз ва улгусиз (андаза), яхлит матодан йиртиб тикилган.
Эски, оддий бичимдаги кўйлакларни, асосан, 50—60 ёшли аёллар кийган. Ҳозир аёл сар­полари ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўпчилиги европача, аммо миллий руҳдаги энг кенг тарқалган кўкрак бурма бичимидаги кўйлакдир. Атласдан тикилган кўйлаклар жуда кенг тарқалган ва бундай сарпони қизлар, шунингдек, ўрта ёшдаги ва кекса ёшдаги аёллар ҳам кияди.
Қадимий кўйлак намуналари ҳозиргача, асосан, қариялар ва ёш болалар кийимида сақланган. Масалан, Қашқадарё во­ҳасида гуппи кўйлак ёки гуппича деган номлар билан маълум. Қадимий кўйлакларга оқ матодан горизонтал очилган ёқали муллача кўйлак, мусулмон кўйлак ҳам киради. Жуда кенг тарқалган (Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида) сақланган62.
XIX асрнинг охирларигача кийим-кечаклар маҳаллий косиблар тўқиган матодан (бўз, каломи, алача) тикилган. Кейинчалик кийим -кечаклар рус фабрикантлари маҳсулотларидан тикила бошланган (аёлларга гулли читдан, эркакларга оддий оқ читдан). Ҳозирги даврда миллий ва европача кийимларнинг турлари ниҳоятда кўп. Аммо ҳозиргача аёлларнинг энг севимли ва кенг тарқалган кийими ранг-баранг, чиройли хонатлас ва бошқа юпқа ипак матодан тикилган.
Ўзбек халқининг миллий рамзи сифатида сақланиб келаётган устки кийим — чопон (тўн) шу кунгача катта ҳурматда. Чопон очиқ ёқали яктак шаклида астарли ва пахтали қилиб тикилган. Чопон узун енгли, юқори қисми кенг, паст­ки томони торайиб кетган, айримларининг этаги, ўнг ва сўл томонидан қийиқ жойи бўлган, ерда ўтиришга қулай. Одатда, чопоннинг белбоғи бўлади, унга эркаклар пичоқ (қини билан) осиб юрганлар. Ёзги чопонлар қавилмаган ( авра-астар чопон ) ёки , умуман, астарсиз (авра чопон) ҳам бўлган.
Ўзбек чопонлари ранги, узунлиги, кенглиги ва кийиш услубига қараб ҳар жойда ҳар хил бўлган. Масалан, Бухоро­да, Қашқадарё, Сурхондарё ва Зарафшон водийларида чопон узун ва кенг, узун енгли, пахта ёки ярим ипак рангли матодан тикилган. Асримиз бошларида қора сатиндан тикилган чопон кенг тарқалган. Ёшлар орасида байрам либоси сифатида очиқ рангли катта йўл-йўл беқасам тўн мода ҳисобланган. Қишлоқ жойларда бундай чопон куёв сарпосига кирган.
XIX аср охири — XX аср бошларида Туркистон ўлкасида европача камзул (кам зўр) пайдо бўлиб, уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам кийишган. Эркакларни камзули тик ёқали, узунлиги тиззагача етадиган, асосан кора матодан тикилган , аёлларнинг камзули ранг-баранг духоба беқасамдан ёки бе­касам тор белли килиб тикилган. Ўша даврда бутун Ўзбекистонда енгсиз жилетка ҳам тарқала бошланган, уни кўйлак устидан ёки камзул устидан кийганлар. Инглиз костюмига ўхшаш жакет, европача костюм, пальто ва макинтош каби замонавий кийимлар зиёлилар орасида тез тарқала бошла­ган.
Қадим даврлардан бош кийимига қараб, ўзбекларнинг этник ва локал гуруҳари фарқ қилинган. Эркаклар бошига, асосан, турли хилдаги дўппи (тўппи, тахё) кийишган. Дўппининг даст­ аввал тагини ва гардиши (кизаги)ни айри ҳолда тикиб кашталаганлар ва майда қавиб кўшиб тикканлар. Одатда, дўппи нозик гулли, қадаб тикилади, айрим аёлларнинг дўпписига майда мунчоқ, маржонлар, хоразмликларда жияк ва попук такилади. Илгари конус шаклидаги дўппилар Тошкент, Са­марканд, Шахрисабзда таркалган, ҳозирда эса Шахрисабзда сақланиб қолган. Шахрисабз дуппичилик мактабининг «бодом» ёки «қалампир»гулли дуппилари нафақат Ўзбекистонда балки бошқа жойларда ҳам машҳур.
Бундай бош кийим ўрта аср миниатюраларида кўп учрайди. Телпак бичимидаги кигиздан тикилган қалпоқни, асосан, даштда яшовчи аҳоли кийган. Қалпоқнинг икки четида кесики (қийиқ жойи) ва соябон учун кенг ҳошияси бўлган. Одатда, қалпоқ оқ кигиздан, ҳошиясининг чеккаси эса қора читдан тикилган.
Воҳа аёллари ипакдан тикилган доирасимон шаклдаги гулли тахё (дўппи)га ипдан ёки қуш патидан попук ўрнатиб тангалар осганлар. Тахё устидан, одатда, рўмол ёпинган. Бу ерда рўмол турлари кўп бўлган: маҳаллий усталар тўқиган оқ такана ва ипак рўмол (читкор гул босган), жундан тўқилган нақшли сержун рўмол, четдан келтирилган боку рўмол, фаранг (француз ёки европа) рўмоли ва ҳоказолар. Эркакларнинг қадимдан киядиган бош кийими чўгирма бир неча турда қўй терисидан тикилган, қоракўл терисидан тикил­ган шерози ва қулоқчин кейинроқ пайдо бўлган.
Бутун Ўзбекистонда байрамларда салла ўраш илгаридан шартли одат бўлиб келган. Саллани дўппи ёки кулоҳ устидан ўраганлар, ранги ва ўраш услуби билан салла бир оз фарқ қилган. Ҳозир уни, асосан, қариялар ва диндор кишилар, кўпинча, маъракаларда ва диний байрамларда ўраб чиқадилар. Ҳозиргача баъзи ўзбекларда салла ўраган аёлларни қисман учратиш мумкин. Аёллар салласи эркакларникидан бир оз фарқ қилган.
Болалар кийими катталарникидан унча фарқ қилмаган. Аммо бола туғилиши билан унга кўйлак кийгизиш одатига биноан юмшоқ матодан кипта, кўйлакча, курткача тайёрланган . Бундай кўйлакни етти уйдан тўпланган матодан ти­киб боланинг чилласи чиққунча кийгизиш шарт бўлган. Шу­нинг учун унга чилла кўйлак деб ном берилган. Болага кўз тегмасин, мард бўлсин деган ирим билан кўйлакни итга ёки қайроқтошга суркаганлар (ит кўйлак, қайроқ кўйлак шундан келиб чиққан). Бир ёшга етган болага тўғри бичим услубида тикилган кўйлак, иссиқ кийимдан қишда гуппича (тўнча, жамоча) тикиб кийгизганлар. Болага то уч-тўрт ёшга етгунча этакча ҳам тикилган. Қипчоқ, турк, сарт ёки қурама болаларнинг дўпписи шаклан фарқ қилган—ҳаммасига тумор тақилган. Қиш пайтларида қалпоқ кийгизилган ёки чорсу, қийиқ ўралган. Кўп жойларда беш-олти ёшдан кейин ўғил-қиз кийимлари фарқлана бошлайди. XX аср бошларида ёшлар орасида тик ёқали нўғай ёқа, бўғма ёқа кўйлак кийиш одати пайдо бўлган. Ҳозирги барча кийим-кечаклар, асосан, европача замонавий модалардан иборат бўлиб, қишки ва ёзги турлари билан фарқданади, холос.
Оёқ кийимлардан эркак ва аёллар киядиган анъанавий маҳси-калиш ҳозиргача сакланган. Илгари камбағаллар чармдан тикилган мукки оқ этик кийган, бой-бадавлат кишилар юмшоқ теридан тикилган европача этик ва маҳси кийишган. Янги даврда аҳолининг барчаси замона­вий фабрикаларда тикилган пойабзал кияди. Илгари жундан қўлда тўқилган пайпоқ (жўроб) бўлган, энди оммавий фабрика пайпоклари кийилади. Лак берилган пойабзал эркак ва аёлларда мода бўлган. Қашқадарё воҳасида рангли ип билан нақш берилган этик, паст пошнали рангли туфли кийиш одати яқин вақтларгача сақланган.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish