Аси этнографик макон сифатида


Диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти



Download 0,81 Mb.
bet5/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

Диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотдаги назарий масалалар Қашқадарё воҳаси этнографияси бўйича мавжуд бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади. Мазкур диссертацияни тайёрлашда тарихий, этнографик манба ва адабиётлар, статистик, аҳоли рўйхати материаллари, дала этнографик маълумотлари ҳамда мавзуга оид хорижий адабиётлар асосий манба ролини ўйнади. Ва ушбу маълумотлар илк бор илмий таҳлил қилинди.
Диссертацияда келтирилган далиллар, илмий умумлашма ва хулосалардан Республика олий ўқув юртларининг “Тарих” йўналишида бакалаврлар тайёрлаш, этнология, археология, тарихшунослик манбашунослик каби фанлардан маъруза ва семинарлар ўтиш жараёнида, амалий машғулотларда, Қашқадарё воҳаси тарихига оид қўлланмалар, дарсликлар, рисолалар ёзишда ҳамда фан тўгаракларида махсус курслар олиб боришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, ушбу диссертация материаллари Қашқадарё воҳаси тарихи ва этнографияси билан шуғулланувчи тадқиқотчиларга муҳим маълумотлар беради.
Диссертациянинг тузилиши ва умумий ҳажми. Диссертация кириш, уч асосий боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 93 саҳифани ташкил қилади.
Мазкур тадқиқот ОТВ тасдиқлаган ”Магистрлик диссертацияси тўғрисидаги Низом” асосида тайёрланди.
Кириш” қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсади, вазифалари, тадқиқот объекти, предмети, усуллари, илмий янгилиги методологияси, назарий ва амалий аҳамияти, хулоса ва тузилиши кабилар қайд қилинган.
Жаҳон цивилизацияси контексида Қашқадарё этнографик маконидаги этнодемографик жараёнлар” деб номланган биринчи бобда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг шаклланиш жараёни ва этник таркиби, аҳолининг жойлашуви, ва этнодемографик жараёнлар ёритилган.
Воҳа ўзбеклари анъанавий хўжалигининг этнолокал жиҳатлари” деб номланган иккинчи бобда воҳа ўзбекларининг зироатчилик билан боғлиқ анъаналаридаги этнолокал жиҳатлар, анъанавий чорвачиликдаги анъаналар ва инновациялар баён этилади.
Воҳа ўзбекларининг моддий ва маънавий маданиятидаги трансформация жараёнлари” деб номланган учинчи бобида эса аҳоли моддий ва номоддий маданиятидаги трансформация жараёнлари ва этнографик хусусиятлар тадқиқ қилинди.
Хулосада эса юқоридаги ҳар учала бобдан келиб чиқадиган якуний фикр-мулоҳазалар ва амалий тавсиялар ўз аксини топган.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish