Аси этнографик макон сифатида


Мавзунинг ўрганилганлик даражаси



Download 0,81 Mb.
bet3/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Воҳа этнографияси бўйича академик К.Шониёзов, элшунос олимлар Қ.Кубаков, О.Бўриев, Қ.Насриддинов, Ф.Раҳмонов, Г.Тошева, С.Давлатова, М.Усмонов кабилар маълум даражада этнографик изланишлар олиб боришган. XX асрнинг 50–йиллари охирида етук элшунос олим, академик К.Шониёзов2 томонидан олиб борилган қамровли этнографик изланишлар, рус элшунос олимаси О.А.Сухарева3нинг XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларидаги Қарши, Шаҳрисабз, Китоб шаҳарлари тарихи ва этнографияси ҳақидаги маълумотларидан фойдаланилди. Академик А.Асқаров4 ўзининг «Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи» (2015) номли асарида XVIII асрнинг 20-йилларида Қарши шаҳрида яшаган манғитлар, Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилган кенегаслар ҳақида батафсил тўхталиб, воҳада шунингдек манғит, барлос, қовчин, хитой, қатағон, қипчоқ каби қавмлар устувор мавқега эга бўлганлиги ва ўзига хос этник тарихга эга эканлиги баён этилган. Мазкур қавмларнинг аксарияти XIX аср охири – XX аср бошларида ўтроқ ва ярим ўтроқ ҳолда яшашган, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан машғул бўлишган. Тарихшунос олима Г.Таниева5 «Қарши беклиги тарихидан лавҳалар» номли рисоласида XIX аср охирида Қарши воҳасида истиқомат қилган турли элатлар ҳақида маълумотлар берган.
Шунингдек жаҳон этнограф ва тарихчи олимларининг Марказий Осиё халқлари тарихи ва этнографияси ҳақидаги илмий тадқиқотларида (С.П.Толстов, А.Ю.Якубовский, А.Н.Бернштан, Н.А.Кисляков, Л.П.Потапов, С.М.Абрамзон, У.Андаренко ва бошқа олимлар асарларида) ижтимоий ҳаётда муҳим роль ўйнаган ва ярим ўтроқлашган аҳоли ўртасидаги муносабатлар ва уруғ-қабила ташкилотларининг моҳияти анчагина ёритилган.
Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё воҳаси ўзбекларининг уруғ-қабила қолдиқлари ўтмишда ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турган ва баъзи жиҳатлари ҳозиргача ўз аҳамиятини ҳамон сақлаб келмоқда. Воҳа аҳолиси этник тарихига доир баъзи маълумотлар А.Кун, Н.Хаников, Н.Ф.Ситняковский, Л.П.Потапов, Б.Х.Кармишева, К.Л.Задихина, К.Шониёзов, К.Кубаков, Т.Нафасов, О.Бўриев каби муаллифлар асарларида келтирилган. Лекин Қашқадарё воҳаси ўзбеклари этник таркиби ҳанузгача умумлаштирилиб, атрофлича тарихий-этнографик асосда алоҳида илмий тадқиқ этилмаган. Ва жаҳон цивилизацияси контексида Қашқадарё воҳасининг этнографик макон экалигини тарих-этнография маълумотлари асосида ёритиш ушбу мавзунинг долзарблигини янада оширади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish