10.01.2019 йилги ажримда айнан шундай ёзилган:
Шунга кўра, суд Ўзбекистан Республикаси ЖПК 211-моддасининг 4-бандидаги, жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан махрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозимлиги, 275-моддасидаги, бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмииши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги фуқаровий даъволар жиноят процессида кўрилиши, 280-моддасида, судда фуқаровий даъво бўйича иш юритиш ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб борилиши, фуқаровий даъво бўйича юзага келадиган процессуал муносабатлар ушбу Кодекс билаи тартибга солинмаган бўлса, унда жиноят процесси принципларига хилоф бўлмаган фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларининг қоидалари қўлланиши, 285-модласидаги, жиноят нарсаси бўлмиш мол-мулк учинчи шахсларда топилиб, улардан тортиб олинган ва тегишлигига қараб, қайтарилган бўлса, судланувчи томонидан ушбу мол-мулкни сотиш йўли билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилиши, мол-мулкни инсофли эгалловчига бу мол-мулк эгасига қайтарилиши натижасида етказилган зиённи ундириш ҳақида маҳкумга нисбатан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қузгатиш ҳуқуқи тушунтирилиши ҳақидаги талабларидан келиб чиққан.
Ана шу ажримда ҳам ҳақиқат қарор топиб, 40-уйнинг қонуний эгаси, мулкдори А.Хакимов эканлиги, 40-уй менга тўғри қайтарилганлиги, 40-уйни эса қандай қўлга киритилганлигини билмасдан туриб сотиб олган А.Худойбердиевга, етказилган зарарни судланган М.Муродовдан ундириш бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириб, қонуний тўхтамга келинган ва ҳимоячи М.Искандаровни назорат тартибидаги шикоятини асосли рад қилган.
Олий судни ЖИБ судлов ҳайъати 10.01.2019 йилги ажримини қонуний чиқаришда нафақат ЖПКнинг 211-моддаси 4-бандига, айнан жиноят иши учун қўлланиши лозим бўлган ЖПКнинг 275-280-285-моддаларига амал қилиб, адолатли қарор қабул қилган.
Лекин ҳар сафаргидек Бош прокуратуранинг навбатдаги асоссиз бўлган 3-протести 16.01.2019 йил №12/24-19-2712987-сон билан киритилиб, ЖИБ Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясининг 05.12.2018 йилги қонуний ажрими, Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 феврал кунги ажрими билан бекор қилинди.
(Лекин Бош прокуратура томонидан киритилган учта протестда ҳам биз жабрланувчилар А.Хакимов ва Х.Маматкаримовага ёки 40-уй бўйича асосланган, эътиборли бирон бир холат ёзилмаган)
Олий суднинг 2019 йил 13 феврал кунги ажримидан кейин жиноят иши ЖИБ Самарқанд вилоят судига юборилди.
ЖИБ Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 19 сентябрдаги ажрими чиқди. Ана шу ажримда:
“М.Муродов ва Б.Қузиевларнинг жиноят содир этишидаги айби, жиноят ишида тўпланган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги” ҳамда яна “иш ҳолатларига кўра, судланувчи М.Муродов, жабрланувчилар Б.Казакова, Х.Маматкаримова, Ф.Дувлановага тегишли уй-жойларини товламачилик йўли билан қўлга киритганидан кейин ушбу уйларни бошқа фуқароларга унинг ноқонуний олинганлигини айтмасдан уларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, бошқа фуқароларга сотиб юбориб, уларнинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган” – деб ёзилган.
Демак ажримнинг ўзида товламачилик билан олинган уйларни, фирибгарлик йўли билан сотилганлигини, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилганлиги ёзиб ўтилган. Хулоса қилинса М.Муродовни товламачилик ва фирибгарликда айбланиб, товламачилик ва фирибгарлик претмети бўлган уй-жой қонунда кўрсатилганидек, уй-жойнинг ҳақиқий мулкдорларига яъни бизга қайтарилиши керак бўлсада, лекин ажримда А.Худойбердиевни инсофли эгалловчи деб топиб, уй-жойни унинг эгалигида қолдирилиши қонунга зидлигини шу ажримнинг ўзида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |