Хориоэпендиматитларнинг асосий клиник турлари
Хориоэпендиматитларнинг ноокклюзион ва окклюзион турлари тафовут қилинади.
Нооклюзион тур.
Бирламчи хориоэпендиматитда яллиғланиш жараёни бошиданоқ бевосита мия қоринчаси деворида ва хориочигалларда ривожланади. Бу чин яллиғланиш реакцияси - альтерация, экссудация ва пролиферация. Унинг учун босқичли морфологик ва клиник ўзгаришлар хос. Жараён алоҳида (мия қоринчалари) ёки лептоменгит билан қўшилган бўлиши мумкин. Ташхис қўйишнинг қийинлиги шундаки, кўпинча ликвор йўллари зарарланиб, ўчоқли симптомларни билдирмай қўядиган гидроцефал синдром ривожланишига олиб келади.
Иккиламчи хориоэпендиматит. Касалликнинг бу тури қоринчалар деворида ликворнинг узоқ вақтгача димланиши натижаси сифатида ривожланадиган қайта қурилиш жараёнини акс эттиради. Бу ўзгаришлар иккиламчи табиатда бўлади, яъни субарахноидал бўшлиқ облитерациясида ва пахион грануляциянинг резорбтив қобилияти сусайганда ривожланади. Бундай хориоэпендиматит кўпинча церебрал лептоменингитга қўшилади ва келиб чиқиши турлича бўлган гидроцефалиянинг клиник манзараси намоён бўлади. Мия пардасида ликвординамика бузилишига олиб келадиган битишмали жараён ривожланиши учун вақт керак бўлади. Шу муносабат билан иккиламчи хориоэпендиматитнинг биринчи клиник аломатлари хориоэпендиматитнинг сурункали босқичида намоён бўлади. Олдинги ўткир давр фақат лептоменингитни клиник симптомларини акс эттиради, унинг учун кечишнинг босқичли бўлиши хос. Аста-секин лептоменгит клиникасига умуммия белгилари қўшилади. Краниография ва люмбал пункция маълумотларига қараб, гипертензион синдром аниқланади. Нооклюзион турнинг клиникаси касалликнинг босқичига боғлиқ бўлади. Ўткир даврда ликворнинг кўп ишлаб чиқарилиши натижасида гипертензион синдром манзараси устун бўлади. Сурункали босқичда ликворнинг босим даражаси ликвор айланишига ва сўрилишига боғлиқ бўлади.
Неврологик қайта қурилишнинг кейинчалик кечиши табиатига кўра, ё компенсирланган бўлади ёки окклюзион синдром пайдо бўлади. Бироқ кўпинча иккиламчи хориоэпендиматит барча қоринча тизимини диффуз ва симметрик кенгайтиради.
Окклюзион турлар
Яллиғланиш жараёни кўпинча ликвор йўлларининг окклюзиясига олиб келади. Ликвор йўлларининг окклюзияси даражаси анатомик хусусиятларга ва яллиғланиш жараёнининг асосан жойлашиши: калла суяги орқа чуқурчаси даражасидаги окклюзия, тўртинчи қоринчанинг яллиғланиши натижасида Мажанди ва Люшка тешиги окклюзиясида пайдо бўлади. Клиникада энса соҳасида хуружсимон бош оғриқлари умуртқа поғонасига ва орбитага берилиши билан қайд қилинади, беморнинг кўнгли айнайди, қусади, кўрув нерви дисклари димланади, ҳаракатлар уйғунлиги бузилади, кўпинча доимо бош оғриб туради, спонтан нистагм бўлади. Люмбал пункция беморнинг аҳволини жуда ёмон қилиб қўйиши мумкин.
Сильвиев сув йўли окклюзияси. Бунда ён ва 3 қоринчаларнинг симметрик кенгайиши ривожланади. Клиникада кўз олмалари ҳаракатланишининг бузилиши ва кўз қорачиғи белгилари устун бўлади, бош осилиб туради, вегето-висцерал ва нейро-эндокрин - алмашинув бузилишлари пайдо бўлади.
Монро тешиги даражасидаги окклюзия. Тегишли ён қоринчаларнинг кенгайиши кузатилади. Клиника яримшарлар ўртаси ассиметрияси мавжудлигидан далолат беради. Бош оғриқлари бир томонлама бўлади. Хориоэпендематитларнинг окклюзион турлари учун гипертензив- гидроцефал синдромнинг эрта ва ўчоқли симптомларнинг кеч ривожланиши хос. Хориоэпендиматитга анамнез, неврологик текшириш, лаборатор ва асбоблар билан текшириш (краниография, пневмоэнцефалография, эхоэнцефалография, офтальмоскопия, отоневрологик, ликворологик, КТ, МРТ текширишлари) маълумотлари асосида ташхис қўйилади.
Шунингдек, реактив хориэпендиматит тафовут қилинади, у энцефалитларда, ўсмаларда пайдо бўлади, кўпинча асосий касаллик ўчоғидан анча узоқда ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |