Нейропсихологик текшириш А.Р.Лурия ишлаб чиққан усул бўйича олиб борилади. У ҳаракат, гностик, нутқ, мнестик ва интеллектуал функция ҳолатига баҳо беришга қаратилган бўлиб, қуйидаги текширишларни ўз ичига олади.
- ҳаракат актининг оптик - маконий ташкил этилиши; маконда аниқ турган қўл ҳолатининг (горизонтал, фронтал ёки сагиттал) маълум ҳолатини такрорлаш;
- ҳаракат актининг бемор қатор ҳаракатларни бажариши натижаларига қараб динамик ташкилотга баҳо бериш; реципрок уйғунлик ва график синама, бунда беморга иккита бир-бирини алмаштирадиган нақш суратини солиш таклиф этилади;
- кўриш гнозиси: аниқ нарсаларнинг тасвирини таниш, схематик, ўчирилган гавдалар (Поппелрейтер гавдалари, рақобат гавдалари, фондаги гавдаларни ажратиш). Шунингдек ҳарфлар, рақам, ранг ва юз гнозисини текшириш ўтказилади.
- оптик - макон гнозиси; схематик соатда вақтни билиш, соат милини «қимирламай турадиган циферблатга қўйиш, географик харитада жойларни билиш;
- кўрув-конструктив фаолият; мустақил равишда расм солиш қобилияти («одамча», «стол», «уйча, «куб» ва ҳоказо.
- нутқ: сенсор, мотор, доминант ва нутқ фаолиятининг бошқа тамойилларини текшириш;
- ўқиш: ҳарфлар, бўғимлар, одатдаги идеограмма, кам учрайдиган сўзлар, қисқа матн.
- ҳисоблаш: сонларни бўлиниб қурилишини тушунишини, шунингдек қўшиш, ҳисоблаш, кўпайтириш, бўлишни (кўпайтириш жадвали асосида) текшириш, босиб ўтириб, асабларни бузмай, узлуксиз ҳисоб операцияларини бирин-кетин бажаришни текширишга алоҳида аҳамият берилади (масалан, 100 дан 7 гача санаш);
- хотира: (4-5 та сўз) тартиб билан берилган алоҳида-алоҳида элементларни такрорлаш, учтадан элементнинг иккита сериясини эслаб қолиш, кейин яна биринчи ва иккинчи серияларга интерференциядан сўнг қайтиш, 10 та алоҳида-алоҳида сўзни ўрганиш («қийшиқ хотира», «Эббингауз методи».)
Церебрал лептоменингити бор беморларни нейропсихологик текшириш натижалари шундан далолат берадики, бош миянинг яллиғланиш касалликлари фақат умумий мияга алоқадор бўлибгина қолмай, балки олий рухий функциянинг локал бузилишидан далолат беради, уни таҳлил қилганда мия турли структураларининг функционал ҳолати ҳақида тушунча ҳосил бўлади ва яллиғланиш жараёни жойлашган соҳа аниқланади.
Кенг кўламдаги к р а н и о г р а м м а л а р да диплоик вена сурати зўрайгани ўзгармаган турк эгари фонида аниқланади. Арезорбтив гидроцефалияда калла суяги конфигурацияси шакли ўзгаргани, гумбази суякларининг контури чуқурлашгани ва юпқалашгани кузатилади.
П н е в м о э н ц е ф а л о г р а м м а л а р д а мия тўқимасидаги морфологик ўзгаришларнинг рўйи-ростлигига қараб, турли оптикохиазмал лептоменингитда жуда кенгайган хиазмал, мияча цистарналар ва мия кўприги цистернаси топилади.
Бош миянинг к о м п ь ю т е р т о м о г р а ф и я си қимматли маълумотлар беради. Компьютер томографияда нотекис кенгайган базал цистерналар ва конвекситал субарахноидал бўшлиқ конфигурациясининг ўзгаргани (торайгани ёки уларнинг фрагментлар облитерацияси билан бирга жуда кенгайгани) аниқланади. Бундан ташқари, субарахноидал бўшлиқ билан ёки миянинг ён қоринчаси билан алоқадор бўлмаган кисталар шундоққина кўриниб туради.
Ташхислашнинг р а д и о л о г и к у с у л и -бош мия гамма-томографияси информатив маълумот беради, у радиоактив препаратга асосланган бўлиб, (масалан, 99 - пертехнетат) уни венага юборилганда (текширишдан 30-40 минут олдин 800-1000 МБК дозада - 20-30 мКи 70 кг тана вазнига) патологик ўзгарган тўқималарда, жумладан бош миянинг ва пардаларининг яллиғланиш жараёнларида маълумот олинади. Текширишни сцинтилляцион гамма-камера ФОЛУда ўта сезгир каллиматор билан бешта стандарт проекцияда ўтказилади: олдинги ва орқа тўғри, иккита ён ва чакка. Ярим позицион текшириш радиологик маълумотларни ойдинлаштиради: радиоактив модданинг жойлашган жойини, тарқалганини ва патологик тўпланиш табиатини аниқлайди.
Церебрал лептоменингити бор беморларда радиоактив препарат патологик тўпланишининг радиологик манзараси иккита кўринишга эга бўлади: 1-ўчоқ табиатида тўпланиш, ўртача тезликда, ногемоген табиатда, аниқ чегараси бўлмайди ва атрофдаги мия тўқимасидан сал ажралиб туради, холос; 2- диффуз табиатда, чегараси ноаниқ, суст тезликда, аввалгидек ногемоген табиатда ва жуда кенг тарқалган бўлади.
Р а д и о н у к л и д ц и с т е р н о г р а ф и я да радиоактив модданинг макон-вақтдаги тақсимланиши табиати ҳар хил; кўпинча ички гидроцефалия ёки пардалар ости бўшлиғининг дренаж функцияси пасайганлиги аниқланади.
Ҳозирги кунга қадар текширишнинг электрофизиологик усули церебрал лептоменингитларни ва хориоэпендиматитларнинг ташхислашсида ўзининг илмий-амалий аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |