Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet30/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

Миянинг катта цистернасидаги сурункали лептоменингитда яллиғланган чандиқли ўзгаришлар асосан катта цистернада ва узунчоқ мия атрофида жойлашади. Улар кўпинча Мажанди тешигининг битишиб кетишига ва ликвор йўлларининг ёпилиб қолишига олиб келади. Субарахноидал бўшлиқдаги ўзгаришларнинг табиатига кўра адгезив ва кистоз турлар тафовут қилинади.
Миянинг катта цистернаси сурункали лептоменингитининг адгезив турида узунчоқ мия ва мияча атрофида жуда кўп трабекуляр битишмалар кузатилади, улар катта цистерна бўшлиғидан ўтиб, бодомча бездан ва чувалчангнинг қуйи бўлимидан узунчоқ мияга, калла суяги нервлари илдизига ва йирик томирлар деворларига ўтади. Баъзан катта цистернанинг бўшлиғи ундан ўтадиган фиброз тортмалар ва бириктирувчи тўқиманинг мохсимон ўсиши билан тўлади. Дағал фиброз битишмалар узунчоқ миянинг ва орқа мия юқори сегментларининг сурилишига ва шакли ўзгаришига олиб келади. Пардали фиброз тортмаларнинг мияча орқа пастки артериялари битишиб кетиши кузатилади. Сурункали лептоменингитлар аксари катта цистернада жойлашганда клиник жиҳатдан кўпинча IV қоринчанинг соҳта ўсмаси синдроми билан намоён бўлади.
Клиник манзарада асосий ўрин мияча патологиясига, IX, X ва XII калла суяги нервларидаги бузилишларга, бошнинг мажбурий ҳолати пайдо бўлишига, нафаснинг бузилишига ва бош оғриғи авжига чиққанда пайдо бўладиган юрак-қон томир пароксизмлари ёки статиканинг, юришнинг ва ҳаракат уйғунлигининг икки томонлама бузилиши хос.
IX, X, XII жуфт нервлардаги ўзгаришлар юмшоқ танглай, ҳиқилдоқ ва овоз бойламлари парези, ютишнинг бузилиши билан намоён бўлади. Ҳар хил давомлиликда ва тезликда вақти-вақти билан ҳиқичоқ пароксизмлари, нафасниг бузилиши ва юрак-қон томир бузилишлари пароксизмлари кузатилади.
Катта цистернанинг сурункали лептоменингитида бириктирувчи тўқима ўсишлари кўпинча Мажанди тешигини зич мембрана билан бутунлай беркитиб қўяди, бу эса окклюзион гидроцефалияга олиб келади.
Кистоз турларда турли катта-кичикликдаги арахноидал кисталар олдинги девори билан узунчоқ мияга, юқори ва юқори ёнбош девори билан чувалчангга ва мияча бодомча безларига, орқаси билан - қаттиқ мия пардасига ёпишади.
Катта цистернадаги арахноидал кисталар кўпинча орқа мия суюқлиғининг қоринча системасидан субарахноидал бўшлиққа қараб ҳаракат қилишини қийинлаштиради. Клиник симптомларнинг пайдо бўлиши асосида фиброз-ишемик жараённинг нерв тўқимасига таъсири ва гипертензив - гидроцефал жараённинг компрессион таъсири ётади. Катта цистернадаги сурункали лептоменингитларнинг кистоз турлари миянинг устун бўлимининг IV-қоринча, мияча чувалчанги ва сохта-тумороз синдромлари пайдо бўлиши билан намоён бўлади ҳамда кўпинча гипертензив симптомлар, кўриш нервининг димланган дисклари, калла суягида гипертензив ўзгаришлар билан қўшилиб келади.
Сурункали лептоменингитларнинг ўчоқли клиник симптоматикаси катта цистернадаги арахноидал киста билан статика ва юришнинг икки томонлама анча дағал бузилишлари, ҳаракат уйғунлигининг бузилиши, кўпинча каудал калла суяги нервининг икки томонлама зарарланиши, устун (ствол) симптомлари мавжудлиги (нистагм, бошнинг мажбурий ҳолати, пароксизмал ҳиқичоқ, қусиш ва ҳоказо) билан тавсифланади.
Краниоспинал жойлашган сурункали лептоменингитларда пўстлоқ-мия, чандиқ-битишма жараён энса тешиги соҳасида ва орқа миянинг пастки бўлимларида анча рўйи-рост бўлади. Юмшоқ мия пардаларининг қаттиқ мия пардаси билан фиброз битишиб кетиши натижасида ягона йўғон ва зич фиброз тўқима ҳосил бўлади, у ғилоф сифатида узунчоқ ва орқа миянинг юқори бўлими қуйи қисмини ўрайди ҳамда уларнинг маргинал қатлами билан битишиб кетади. Баъзан қуйи четгача сурилган мияча бодомча без атлантаси, бир томондан, узунчоқ мияга битишиб кетади, бошқа томондан эса чандиқли битишмалар билан бўйин умуртқаси соҳасидаги қаттиқ мия пардасига жойлашади.
Касаллик аста-секин бошланади (кўпинча у ёки бу инфекция заминида), бўйин-энса соҳасида бош оғриғи, каудал калла суяги нервлари ва бўйин илдизлари зарарланиш симптомлари булбар фалажлик белгилари билан пайдо бўлади, (ютганда қалқиш, товушнинг ўзгариши, юмшоқ танглайдаги рефлексларнинг йўқолиши, тилнинг ярми парези атрофия ва фибрилляр тортишиш, дизартрия, трапециясимон ва бўйин ҳамда елка камарининг бошқа мушаклари парези билан). Бу белгилар (бош мия ўсмасидаги каби) тобора зўраяди.
Баъзан бу аломатларга ўтказувчи характердаги спинал симптомлар қўшилади. Пирамида симптомлар спастик парезлар сифатида у ёки бу томонда ҳаракатларнинг бузилиши устунлиги билан намоён бўлади. Шунингдек юқори бўйин илдизлари соҳасида гиперальгезия, геми-ёки парагиперальгезия кузатилади. Чуқур сезгининг зарарланиш симптомлари орқа устун атаксияси ривожланиши, шунингдек чаноқ аъзолари функциясининг бузилиши билан пайдо бўлади. Кўпинча касаллик краниоспинал жойлашган сохта ўсма синдроми билан кечади.
Т а ш х и с л а ш
Церебрал лептоменингитлар патогенезини ўрганиш шуни кўрсатадики, улар, одатда, инфекциянинг сурункали эндоген ўчоғи (сурункали тонзиллит, отит, синусит), ревматизм, бруцеллез, туберкулез мавжуд бўлганда, шунингдек калла суяги - мия шикастланишидан сўнг пайдо бўлади. Кейинги пайтларда церебрал лептоменингитлар ва хориоэпендиматитлар сонининг, ўткир респиратор касалликлар ва грипп авжига чиққанда кўпайиши қайд қилинмоқда. Чамаси, бу омиллар, организм иммунологик резистентлигининг пасайишига олиб келади, бундай шароитда ҳимоя реакциялари ожиз бўлиб қолади, шу туфайли касаллик чўзилиб кетади.
Шу нарса исботланганки, мия пардасида сурункали яллиғланиш жараёни ривожланганда аутоаллергик механизмлар аҳамиятга эга бўлади, бу бош миянинг антиген структураси бир хил бўлмаслиги ҳақидаги иммунологик маълумотлар билан тасдиқланади. Шунингдек қоннинг оқсил спектридаги ўзгаришлар, қон лейкоцитларининг цитокимёвий кўрсаткичлари бу назарияни қўллаб-қувватлайди ва ҳоказо.
Анамнез маълумотлари
Клиник симптомлар
Краниография
Компьютер томография
Магнит-резонансли томография
Ташхислашнинг радиологик усули - бош миянинг гамма-томографияси
пневмо-энцефалография
электроэнцефалография
эхоэнцефалография
иммуноцитохимик усул.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish