Асаб тизимини текшириш усуллари (методик қўлланма) Тошкент – 2002


Уч шохли нерв сезувчи қисмини текшириш усуллари. 2с.21с



Download 218 Kb.
bet7/15
Sana24.02.2022
Hajmi218 Kb.
#220590
TuriТопик
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Методичка Неврологик статусни текшириш усуллари

1. Уч шохли нерв сезувчи қисмини текшириш усуллари. 2с.21с.
Бемордан юз соҳасида огриқли ёки бошқача сезгилар (гапира олмаслик, чумоли гимирлаши) борлиги сўралади. Уч шохли нерв шохлари чиқадиган нуқталар пайпаслаб, огриқ бор ёки йўқлиги аниқланади. Учта шох инервациялайдиган соҳалар, ҳамда Зельдер соҳаси симметрик нуқталарда игна ёрдамида огриқ сезгисига, пахта ёрдамида тактил сезгига текширилади.
Зарарланишнинг асосий белгилари:
Сезувчи илдиз шикастланганда шикастланиш томонида юз ва бошнинг сочли қисми олдинги 1/3 қисмида анестезия ёки гипестезия бўлади. Сезишнинг ҳамма турлари зарарланади. Айрим беморларда фақат 1- ва 2- шохлар (юқори жаг ёки кўз нерви) шикастланади ва тармоқланган соҳаларида сезги бузилиши пайдо бўлади. Бу нервлар шикастланганда шох парда анестезияси бўлиб, шох парда рефлекси йўқолади. III-шох (пастки жаг нерви) шикастланганда эса бу шох инервациялайдиган соҳада сезги бузилади ва пастки жаг рефлекси йўқолади.
Юзаки сезги Зельдер соҳаларига боглиқ равишда йўқолади. Пиёзсимон ядро кўприк қисми шикастланганда юзнинг медиал бўлимларида гипестезия кузатилади. Ядронинг ўрта қисми шикастланганда эса гипестезия юзнинг парамедиал бўлимларида бўлади. Ядро узунчоқ мияда шикастланганда гипестезия юзнинг латерал соҳаларида пайдо бўлади.


IX, X жуфт БМНлари (n. glossopharyngeus; n. vagus) - тил халқум ва
адашган нервлар - бульбар гуруҳи.
Нервларнинг бу гуруҳлари ёрдамида ютиш ва нутқ фонацияси юзага келади, бундан ташқари юмшоқ танглай, томоқ, халқум, ќиқилдоқ, эшитув найи, ногора бўшлиги умумий сезгиси, тилнинг орқа 1/3 қисми таъм билиш сезгисини таъминланади.
Текширув услуби:
Бемордан сўралади:
1. Огизни очиш ва “а” дейиш. Бунда юмшок танглайни кискаришига ва тилчанинг жойлашувига эътибор берилади. Нормада юмшоқ танглай симметрик жойлашади, икки томонда ќам бир хил таранглашади, тилча ўрта чизиқ бўйлаб жойлашади.
2. Бир неча сўзларни овоз чиқариб айтиш. Бунда овозда бурун оҳанги бўлмаслиги керак.
3. Бир неча қултум сув ичиш; ютиш, эркин бўлиши керак.
4. Таъм билиш сезгисини текшириш (n. facialis га қаралсин).
Зарарланишнинг асосий белгилари:
Шикастланган томонда юмшоқ танглай осилиб қолади, товушларни талаффуз қилганда унинг харакатчанлиги чекланади, тилча сог томонга огади.
Овоз мингиллаган бурун охангига эга бўлади. Халқум ва танглай рефлекслари сусаяди ёки йўқолади, ютиш бир мунча бузилади (дисфагия) ёки йўколади (афагия).
ҳаракатлантирувчи соҳа.
ҳаракат фаолияти мушакларни кўздан кечиришдан бошланади. Атрофия ёки гипертрофия борлигига қаралади. Трофик ўзгаришлар даражасини аниқлаш учун қўл ва оёқнинг симметрик жойларини сантиметрли тасма билан ўлчаб кўрилади. Айрим беморларни кўздан кечиришда фибрилляр ва фасцикулляр мушак қисқаришлари аниқланади. Пайпаслаганда мушакларнинг конфигурацияси ва уларнинг таранглигига эътибор берилади.
Актив ва пассив харакатлар хамма бўгимларда текширилади. Актив ҳаракатлар бемор, пассив ҳаракатлар эса текширилувчи томонидан бажарилади. Улар хажми бўйича чегараланган ёки йўқолган, кучи бўйича сусайган бўлиши мумкин.
Актив ҳаракатларнинг бутунлай йўқолиши - фалажлик дейилади.
ҳаракатлар чекланиши ёки улар кучининг сусайиши парез дейилади.
Бир қўл ёки бир оёқнинг фалажи ёки парези моноплегия ёки монопарез дейилади. Иккита қўлнинг фалажи ёки парези-юқори параплегия ёки парапарез, иккала оёқнинг фалажи ёки парапарези пастки параплегия ёки парапарез дейилади.
Бир томондаги қўл ва оёқнинг фалажи ёки парези гемиплегия ёки гемепарез дейилади. Иккала кўл ва иккала оёкнинг фалажи - тетраплегия дейилади.
Пассив харакатлар текширувчининг мушаклари тўла бўшашган ќолда актив харакатларни чегараловчи процессларни (бўгимдаги ўзгаришлар, қўл оёқларнинг харакатланмаслигини чақирувчи бошқа сабаблар) ҳисобга олмай аниқланади.
қўлларнинг пассив харакатлар хажми елка, тирсак, тирсак-билак бўгимларида (ёзиш ва букиш, пронация ва супинация) бармоқлар харкати (ёзиш, букиш, узоқлаштириш, яқинлаштириш, 1-бармоқни жимжилоққа қарши қўйиш) билан текширилади. Оёқларнинг пассив ҳаракатлари эса чаноқ-сон, тизза, болдир панжа бўгинларида, (букиш ва ёзиш, ичкарига ва ташқарига айлантириш) бармоқларни ёзиш ва букиш билан текширилади.
Мушаклар тонуси бу беихтиёрий, харакатланиш эффекти билан кузатилмайдиган мушак таранглашувидир. Мушак тонуси харакатланиш учун тайёргарликни хозирлайди, мушакларнинг эгилувчанлиги ва резистентлигини таъминлайди, гавда ҳолати мувозанатини сақлайди. Мушак тонуси холатини аниқлаш учун тананинг сегментар соҳалари бевосита пайпасланади. Мушак тонуси пасайганда-гипотонияда мушаклар шалвираган, юмшоқ, мушак тонуси ошганда-гипертонияда эса қаттиқ консистенсияли бўлади. Мушак тонусини ёзувчи ва букувчи, яқинлаштирувчи ва узоқлаширувчи, пронатор ва супинаторлар мушакларда аниқлаш аҳамиятга эга. (Мушак тонуси сусайиши Оршавский симптомини текширишда аниқланади. Бунда ётган беморнинг тизза бўгимидан ёзилган оёгини юқорига кўтарганда).
Мушаклар гипертонияси спастик ёки пластик гипертония кўринишида бўлади. Спастик гипертония асосан қўлнинг ёзувчи ва пронатор мушакларида, оёқнинг ёзувчи ва аддуктор мушакларида тонус ошиши билан аниқланади. Спастик гипертонияда “қаламтарош пичоқ” (текширувнинг бошланич фазасида пассив ҳаракатга қаршилик бўлиши) белгиси кузатилади. Спастик гипертонияда қўл ва оёқларнинг қайта ҳаракатларида мушаклар тонуси ўзгармайди, баъзан пасаяди.
Пластик гипертония бу мушак тонусининг ёзувчи ва букувчи пронатор ва супинаторларда бир хилда ошишидир. Пластик гипертонияда “тишли гилдирак” (мушаклар тонуси текширилганда қаршилик пайдо бўлиши) кузатилади. Пластик гипертонияда қайтар ҳаракатлар тонус ошишига олиб келади.
Мушаклар кучи унинг хамма гурухларида умумий актив қаршилик кўрсатилишига қараб аниқланади. Масалан: елка камари мушакларини текшириш учун беморга горизонтал ќолатгача кўтариш буюрилади, текширувчи эса унинг қўлларини пастга туширишга ҳаракат қилади; кейин иккала қўлни горизонтал линиядан баланд кўтариб, қаршилик билан ушлаб туриш буюрилади.
Елка мушаклари кучи: беморга тирсак бўгимда қўлни букиш буюрилади, текширувчи эса уни ёзишга харакат қилади. Абдуктор ва аддукторлар кучи ҳам шундай аниқланади. Билак мушаклари кучи: қаршилик билан пронация, супинация, панжани очиш ва ёпиш ҳаракатларини қилиш буюрилади. Бармоқлар мушаклари кучи: беморга 1-бармоқ ва қолганларини ҳар бири билан узук ясаш буюрилади. Текширувчи эса уларни очишга харакат қилади. Мушак кучи 5-бармоқни 4-бармоқдан узоқлаштириб, мушт тузиб ҳам текширилади.
Чаноқ камари ва сон мушаклари кучини аниқлаш учун беморга оёгини кўтариш ва тушириш, сонни яқинлаштириш ва узоқлаштириш харакатларини қаршилик қилган ќолда бажариш буюрилади. Сон мушаклари кучини аниқлаш учун оёқни тизза бўгимида букиб, ёзилади. Болдир мушаклари кучини аниқлашда бемор оёқ панжасини букишга, текширувчи эса очишга ҳаракат қилади; кейин беморга болдир- панжа бўгимида букилган панжани текширувчи қаршилигини енгиб ёзиш буюрилади. Бундан ташқари оёқ панжаси мушаклари кучини аниқлаш учун текширувчига қаршилик билан бармоқлар букилади ва алоќида 1-бармоқ очилади ёки букилади.
Текширув натижаси 5 балли системада бахоланади: тўла хажмли мушак кучи- 5 балл, кучнинг енгил пасайиши- 4 балл; мушак кучининг бир мунча пасайиши (бироз қаршилик кўрсатса) - 3 балл; огирлик кучи олиб ташлангач ҳаракатлар хажми тўла бўлса - 2 балл; қимирлаш сақланган бўлса-1 балл, фаол ҳаракат йўқолса 0 балл. 4 балли мушак кучида енгил парез, 3 баллида бироз ифодаланган парез, 2-1 баллда чуқур парез, 0-баллда – плегия, бўлади.
Мушак кучи қўл билан текширилганда натижалар субъектив бахоланади. Шунинг учун 1 томонлама парезларда симметрик мушак гуруҳлари кўрсаткичлари таққосланади. қўллар шикастланганда динамометрдан (иложи бўлса болдир ва билак ёзувчи ва букувчи мушаклар кучини аниқловчи версив динамометр) фойдаланилади.
Мушак кучини текшириш қуйидаги тартибда олиб борилади: бош ва умуртқа погонасининг бўйин қисми (бошни олдинга, орқага, ўнга, чапга, эгиш ва томонларга айлантириш), қўллар, оёқлар, (проксимал бўлимдан дисталлгача), тана.
Рефлекслар.
Нерв фаолиятининг функционал бирлиги рефлекс ҳисобланиб, у нерв системасининг таъсирловчига нисбатан жавоб реакциясидир. Рефлекслар шартли ва шартсиз бўлади. Шартсиз рефлекслар наслдан-наслга ўтади, тузилишга яқин шаклланади ва меъёрда бутун ҳаёт давомида сақланади. Шартли рефлекслар индивидуал ривожланиш мобайнида ва янги кўникмалар тўпланишида пайдо бўлади. Шартсиз рефлексларни текшириш. Булар чуқур ва юзаки рефлексларга бўлинади. Юзакиларига: тери ва шиллиқ парда рефлекслари киради. Чуқурга эса пай ва периостал рефлекслар киради.
Шартсиз рефлексларни текшириш усуллари.
I. Чуқур рефлексларни текшириш.
қўлларда қуйидаги чуқур рефлекслар текширилади.
1. Икки бошли мушак пай рефлекси (бицепс-рефлекс) тирсак бўгимида шу мушакнинг пайига болгача билан уриб чақирилади. Текширилувчининг шу бўгимида қўли енгил букилади. Зарбага жавобан қўлнинг тирсак бўгимида мушаклар қисқариши хисобига енгил букилиш юзага келади.
2. Уч бошли мушак пай рефлекси (трицепс-рефлекс) тирсак суягининг тирсак ўсиги (olercranon), дан 1-1,5 см юқорига шу мускул пайига болгача билан уриб чақирилади, мускуллар қисқаради ва қўлнинг тирсак бўгимида ёзилиши кузатилади (ёзувчи-тирсак рефлекси).
Чақириш усуллари:
1. Текширилувчининг қўлини текширувчи кафти билан тирсак бўгимини ушлаб туради, билак эркин ҳолатда туради.
Текширувчи текширилувчининг эгилган бўгинини тирсак соҳасидан ушлаб туради (карпо-радиал рефлекс). Болгача билан билак суягининг бигизсимон ўсигига урилганда билакнинг тирсак бўгимида букилиши ва пронацияси пайдо бўлади.
Кўл тирсак бўгимида 100 бурчак остида букилади; кафт эса пронация ва супинациянинг ўртасидаги ҳолатларда текширувчи томонидан ушланади. Бу рефлексни чалқанча ётган ҳолатда ќам текширса бўлади.
2. Чуқур қорин рефлекси қов соҳасида ўрта чизиқдан 1-1,5 см ўнга ва чапга неврологик болгача билан уриб чақирилади. Бунга жавобан қорин деворининг шу томонида мушаклар қисқаради.
3. Тизза рефлекси - 4 бошли мушак пайига тизза қопқогидан пастга урганда оёқ тизза бўгимида ёзилади. Тизза рефлексини бир неча текшириш усуллари бор. Бемор ўтирган ќолатда оёгини чалиштиради бунда болдир эркин ќолатда осилиб туриши керак ва букиш бурчаги тизза бўгимида 90 бўлиши керак. Бемор ётган ҳолатида текширилувчи чап қўлини тизза бўгими остига киргазади. Бунда тизза бўгимида букилиш ўтмас бурчак хосил қилиб туриши, товони эса тўшакка тегиб туриши керак.
Тизза рефлекслари айрим соглом одамларда тормозланган бўлади ва қийинлик билан чақирилади.
Бундай ҳолда Эндрашик услуби қўлланилади: беморга иккала қўлнинг бармоқларини чалиштириб, куч билан иккала томонга тортиш буюрилади. Эндрашик эффекти интрофузал мушак толаларига нейронларнинг фаоллаштирувчи таъсири билан тушунтирилади. Тизза рефлексини чақиришни енгиллаштириш учун, бемор диққатини саволлар бериб, чуқур нафас олиш буюрилиб чалгитилади.
4. Ахилл рефлекси бу -товон (ахиля) пайига болгача билан урилишига жавобан, болдир мушаклари қисқариши ва панжанинг букилиши. Беморни текшириш учун текширувчи, чалқанча ётган бемор панжасини чап қўли билан ушлаб, тизза ва чаноқ-сон бўгимларида букиб, оёқ кафтини ташқарига букади ва ўнг қўл билан товон пайига урилади. Бемор қорнига ётган ҳолатида оёқларини тизза ва болдир-панжа бўгимларида тўгри бурчак остида буради; текширувчи бир қўли билан оёқ панжасини ушлаб туради бошқаси билан товон пайига урилади. Текширилувчи стул ёки кушеткада тиззаларида туради, оёқ панжаси эса эркин осилиб туриши керак. Шундай ҳолатда товон пайига болгача билан урилади.
Шикастланиш симптомлари.
Пай рефлекси нормада, ошган, сусайган ёки бўлмаслиги мумкин. Битта ёки бир нечта рефлекслар ошиши патологиядан далолат беради. Пай ва периостал рефлексларнинг локал ошиши сабаби, марказий фалажликда, пирамида тутамининг бутунлигининг бузилиши ҳисобланади.
Агар рефлекслар бир томонда бошқа томонга нисбатан ошган бўлса анизорефлексия дейилади. Рефлексларнинг бирданига ошиши тизза товони ва оёқ панжасининг клонуси билан кузатилади.
Пай рефлексларининг локал сусайиши ёки йўқолиши бу рефлексларнинг сегментар аппаратида органик шикастланишлар билан боглиқ. Пай рефлексларининг сусайиши ёки йўқолиши трофик фалажликнинг белгиси ҳисобланади.

Download 218 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish