Экстрапирамида системасини текшириш. 2с.23с.
1. Беморга 15-20 секунд туриш буюрилади, кейин кўзини очган ҳолда хонани айланиб чиқади.
Зарарланиш симптоми: Акинетик-ригид синдромида бемор ўрнидан қийинлик билан туради, секин ҳаракат қилади, юрганда қўлларнинг хамкор харакати бузилади (ахейрокинез), фикри бир нуқтага қаратилади. Касал қўгирчоққа ўхшаб юради. Гиперкинетик синдромда бемор харакат қилмасдан тура олмайди, юрганда ортиқча ҳаракатлар қилади (раққоса юриш).
2. Туртки феномени. Акинетик-ригидли синдромда кузатилади. Касални секин олд, орқа ва ёнга туртилади. Касал бир паст юршига харакат қилиб туради, туртки йўналиш олдингга (пропульсия), орқага (ретропульсия) ёки ёнга (латеропульсия) булиши мумкин.
3. қўл ва оёқларда мускул тонусини аниқлаш 1 та қўл билан беморнинг елкасидан, 1 та қўл билан билагидан тутиб, тирсак бўгимида ёзилиб букилади ва мускулларнинг қаршилик даражаси аниқланади. Акинетик-ригид синдромида “тишли гилдирак” синдроми кузатилади.
Гиперкинетик синдромда асосан мускул тонусининг пасайиши аниқланади.
4. Тизза феномени.
Бунда қорнига ётган беморнинг тиззаси букилади, нормада оёқ олдинги ҳолатига тезда қайтади.
Акинетик синдромда оёқни кузатилади.
5. Тил симптоми. Беморга кўзини юмиб, тилини чиқариш буюрилади, буюрмада бу ҳолат узоқ сақланади.
Хореник гиперкинезда бемор кўп вақт тилини осилтириб туролмайди.
Мияча.
Cerebellum, бош мия ярим шарларининг энса чуқурчасида, орқа мия чуқурчасида жойлашган. Мияча иккита ярим шарлар ва чувалчангсимон қисмдан иборат, харакат фаоллигини бошқаради. У харакат координацияси, мускул тонуси регуляциясида, мувозанат ва тана мувофиқлигини сақлашда иштирок қилади.
Мияча фаолияти бузилганда атаксиялар пайдо бўлади. Статик ва динамик атаксиялар фаркланади.
Мияча зарарланиш симптомларини текшириш .
Ромберг холати:
Беморга оёқларини жилпслаштириб туриш буюрилади. Кўз очиқ, кейин ёпиқ ҳолатда туриш буюрилади.
Бармоқларда туриш 1 та оёқда олдин очиқ ёки кўз зазарланиш симптомлари.
Бемор гандираклаб зарарланган яримшарлар тарафига йиқилади. Чувалчангсимон ўсимта зарарланганда турли тарафга йиқилади. Юриш: бемор кўзини юмган ҳолатда хонада бир чизик бўйича олдинга ва орқага юради. Зарарланиш симптоми: бемор мастга ўхшаб юради. Чувалчанг қисми зарарланса ҳар томонга гандираклайди. Ярим шарлар зарарланган тарафга қараб кўпинча флангли юриш хам кузатилади.
Бармоқ-бурун синамаси: беморга кўзини олдин очган, кейин юмган ҳолатда кўрсаткич бармоги билан бурунга бир неча марта теккизиш буюрилади. Зарарланишда қалтираш кузатилади ва бармогини огизга, кўзга теккизади, интенцион тремор бўлади. қалтираш бурунга бармоқ яқинлашганда кўпроқ сезилади.
Тизза-товон синамаси. Беморга 1 та оёгининг товонини тиззага қўйиб, пастга ва юқорига харакатланиш буюрилади.
Адиадохокинез. Беморга қўлини олдига ёзилган ҳолатда бармоқларни ҳаракат қилдириш буюрилади.
Зарарланганда: зарарланган томонда ҳаракат секинлашуви ва дискоординацияси бўлади.
Бабинский асинергиясига тест: ётган беморга ўтириш буюрилади. Оёқлар узатилган, қўллар эса иккала кўкракда бўлиши керак.
Зарарланганда: зарарланган томонда тана билан бирга оёқларини ҳам кўтарилиши кузатилади
Дизметрик проба.
Беморга стол устида бир нарсани олиб яна қайтариб қўйиш буюрилади. Зарарланган томонда ортиқча ҳаракатлар кузатилади.
НУТЌ .
Бемордан таллафузи ќийин бўлган (масалан: ер ќимирлаши, ракета ќўриш, хавода сузиш) бир неча сўз ва гап ќаторларини ќайтариш сўралади.
Зарарланиш белгилари:
Беморнинг нутќи ўзига хос ўзгариши мумкин, бунда нутќнинг секинлашиши, чўзилиши, калтирагансимон бўлиши, яъни “скандирлашган нутќ” кузатилади.
Ёзиш.
Бемордан бир-икки катор сўз ёзиш буюрилади ва хуснихатнинг бузулгани ёки бузулмаганлиги сўралади.
Зарарланиш белгилари:
Хуснихатнинг нотекислиги, харфларнинг турли катталикда бўлиши ёки харфларнинг жуда катталашиши (лигалография) кўринишда бузилиши мумкин.
Мускул тонуси.
Врач беморнинг ќўл ва оёѓидаги мускуллар тонусини текширади.
Зарарланиш белгилари: мускуллар тонусининг сусайиши (гинотония), кўпинча зарарланган томонда, айрим холларда пай рефлексларнинг камайиши кузатилади.
Нистагм.
Бемордан чап ва ўнг ёнларга, хамда юќорига харакат ќилаётган врач бармоѓига ќараш сўралади.
Зарарланиш белгилари: кўз олмасининг ритмик лиќиллаши (кўпинча горизонтал нистагм) кузатилади. Бу бошнинг холатини ўзгартирганда кучайиши мумкин.
Сезги сохаси.
Одам тери-мускул сезгиси орќали оѓриќ харорат ва таъсирларни ќабул ќилади, ќамда бошни, танани ва ќўл-оёќларнинг жойлашишини сезади. Бу турдаги сезги рецепторлари терида, мускулда, бўѓинларда ва пайларда жойлашган бўлади. Терида жойлашган рецепторларнинг умумий сони 2,5 миллиондан ортиќ бўлиб, шулардан 1,5-2 млн.ни оѓриќ, 200-300 мингги совуќни сезувчи рецепторлар ќисобланади. Мускул-бўѓин сезгисининг рецепторлари эса 500 мингдан ортиќдир.
Сезгининг бузилиши турлари кўп хилда бўлиб, сезги соќасининг зарарланишида оѓриќ симптоми кўп учрайди.Оѓриќнинг жойлашиши ва характерига кўра турли бўлиб, периферик нервлар, орќа илдизча ва кўрув дўмбоѓининг зарарланишида кучли ривожланган бўлади. Оѓир импульснинг ўтишида ќамма афферент-медиатор тизимлари (холинергик, адренергик, серотонинергик, гистаминергик ва б.ќ.) иштирок этади.
Таъсирни, чумоли ўрмалаши ва увишишни сезиш - парестезия дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |