Асаб тизимини текшириш усуллари (методик қўлланма) Тошкент – 2002


IV жуфт БМН (n. trochlearis) - галтак нерви



Download 218 Kb.
bet5/15
Sana24.02.2022
Hajmi218 Kb.
#220590
TuriТопик
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Методичка Неврологик статусни текшириш усуллари

IV жуфт БМН (n. trochlearis) - галтак нерви.
Галтак нерви кўзнинг юқори қийшиқ мускулини (musculus obliqus superior) нерв билан таъминлаб, кўз олмасини пастга ва ташқарига ҳаракатлантиради.
Текшириш усули: бемордан врач бармогига ёки неврологик болгачага ўзидан тўгрига, кейин пастга қараш сўралади.

Зарарланиш симптомлари:


Кўз олмаси бироз юқорига ва ичкарига қараган (strabismus convergens). Нигоҳни пастга қилганда нарсалар иккита бўлиб кўринади-диплопиянинг ва кўз ҳаракати пастга, ташқарига бироз чегараланади.
VI жуфт БМН (n. abducens) - узоқлаштирувчи нерв .
Узоқлаштирувчи нерв кўзнинг ташқи тўгри мускулини (m. rectus lateralis) нерв билан таъминлаб, унинг ёрдамида кўз олмаси ташқарига ҳаракатлантиради .
Текшириш усули: бемордан врач бармогига ёки неврологик болгачага ўзидан тўгрига, кейин ташқарига қараш сўралади.
Зарарланиш симптомлари: кўз олмаси ичкарига қараган-яқинлашган гилайлик (strabisbmus convergens). Кўз олмасининг ташқарига ҳаракати қийинлашади ёки чегараланади. Касал тарафга қаралганда нарсалар иккита бўлиб кўриланади (диплопия).


VII жуфт БМН. (n. faciаlis) - юз нерви.
Юз нерви юздаги шиллиқ қаватларни, пастки қовоқни кўтарувчи, кўзнинг ва огизнинг айлана ҳамда бошқа мимик мускулларни нерв билан таъминлайди.
Булардан ташқари юз нервининг таркибида кўз ёш безини, қулоқ пардасини таранглаштирувчи мускулни, тилнинг олдинги 2/3 қисмининг сезгисини, огиз бўшлигининг сўлак безларини нерв билан таъминловчи толалари бор.
Юз нервининг фаолиятини текшириш усуллари. Юқори мимик мускулларнинг фаолиятини текшириш учун беморга қуйидаги синамалар ўтказилади :
1. қошни юқорига кўтариш. Бунда пешона бурмалари бир хилда бўлиши лозим.
2. қошни чимириш . Нормал ҳолатда қош ўрта чизиқда симметрик бўлиши лозим.
3. Кўзларни чирт юмиш. Нормал ҳолатда кўзлар икки томонда бир хилда юмилиши лозим.

Пастки мимик мускулларнинг фаолиятини текшириш учун, бемор қуйидаги синамаларни бажариш лозим:


1. Тишларни кўрсатиш. Нормада огиз бурчаги симметрик бўлиши лозим.
2. Тиржайиш ва лунжни шишириш. ҳаракат икки томонда бир хилда бўлиши лозим.
3. Шам пуфлаш-бунда лаблар олдинги чучайиши лозим.
Тилнинг олдинги учдан икки қисмида ширин ва нордон таъмларни текшириш. Бунинг учун қанд ёки лимон сокини тилнинг ќар икки ярмига шишали таёқча ёки пипетка ёрдамида томизилади, ёки керакли суюқликка хўлланган қогоз бўлагини тилнинг текширилаётган ярмига қўйинлари. Бемор ҳар бир синамадан кейин огзини сув билан яхшилаб чайиши лозим.
Зарарланганда асосий белгилари:
Патологик жараён периферик нейронда бўлганида периферик фалажлик кузатилади. Бунда зарарланган томонда кўз очиқ (лагоофтальм), пешона бурмаси текисланган, пешонани тириштиришни ва кўзни юмишнинг иложи бўлмайди. Кўзни юммоқчи бўлганида кўз олмаси тепага кетиши, кўз қораси юқори қовоқнинг тагига кетиши ва кўз ёриги очиқ қолиши (Белла симптоми) кузатилади. Тишни кўрсатганда огиз соглом томонга тортилади-«унзов белгиси» симптоми. Айрим ҳолларда кўздан ёш оқиши кузатилади. Лунжни ҳаво билан тўлдирганда зарарланган тарафда ҳаво ушлаб туралмаслик – «елкан» симптоми кузатилади. Огиз бурчагидан сўлакининг оқиши, гапириш ва хуштак чалишнинг қийинлашиши, зарарланган огиз ярмидан суюқ овқатнинг оқиши кузатилади.
Пўстлоқ-ядро толаси бир томонлама зарарланганда қарама-қарши тарафда пастки мимик мускулларнинг марказий фалажлиги кузатилади . Бунда огиз бурчаги пастга осилган, тишларни кўрсатганда огизнинг соглом томонга қийшайиши аниқланади.
Кўз ёш безларини (n. petrosus major) иннервация қиладиган нерв зарарланганда ксерофталм бошланади, бунда кўзнинг намланмаслиги аниқланади. Агар жараён юган мускулини (n. stapedius) иннервация қилувчи нервда жойлашса, зарарланган томонда гиперакузия-эшитиш сезгисининг кучайиши, беморда оддий товушни кучлироқ, гумбирлагандек қабул қилиши кузатилади. Патологик жараён тилнинг олдинги 2/3 қисмида таъм сезишини иннервация қилувчи нервда жойлашганда (n.. chorda tympani), таъм сезишнинг йўқолиши-агевзия, ёки унинг сусайиши-гипогевзия, ёки унинг айниши-парагевзия кузатилади.



Download 218 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish