Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
333 (1)

ТАЛАБА-ЁШЛАРДА ҚАТЪИЙ ФУҚАРОЛИК 
ПОЗИЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА 
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР
ФАНЛАРНИНГ ЎРНИ
О.НИШОНОВА,
ЎзМУ «Фалсафа ва маънавият асослари»
кафедраси профессори, ф.ф.д. 
Кейинги йилларда дунёда рўй бераётган воқеа -
лар, глобаллашув жараёнларининг кенгайиши, 
турли қитъалар ва давлатларда юзага келаётган 
инқирозлар Фр. Ницще ибораси билан айтганда, 
«барча қадриятларни қайта баҳолаш»
1
га, олиб 
келмоқдаки, ушбу баҳолаш гоҳо зиддиятларга, 
ҳатто деструктив хусусиятларга эга. Айрим 
Ғарб давлатлари глобаллашув ва демократия 
байроғи остида ўз маданиятини жаҳонга ёйишга 
интилмоқда. Зиддиятларга бой бўлган бундай 
муаммоларни англаш учун ёшларни анъаналар 
ва қадриятлар воситасида тарбиялаш, уларнинг 
мустақил фикри, ўз ҳаётий позицияси, ёндашуви 
ва дунёқараши шаклланишига кўмаклашиш 
талаб этилади. 
Фаол фуқаролик позицияси шаклланган 
инсон давлатга мансубликни англайди, унда 
ватанпарварлик, конституция, давлат рамзларини 
ҳурмат қилиш ҳисси юксак бўлади. Шунингдек, 
«фуқаровийлик 
бир 
тарафдан 
жамиятда 
1
Ницще Ф. Воля к власти Опыт переоценки всех 
ценностей (1884-1888).- М.: ТОО «Транспорт», 1995.


20
21
шахснинг олий даражада мустақиллигини, 
иккинчи тарафдан эса кишиларнинг жамият 
ҳаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори 
даражадаги бирдамликни назарда тутувчи 
қарашлар мажмуини ифода этади. Қуйидагилар 
фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлар 
қаторига киради: – фуқаронинг ўз ҳақ-
ҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда 
қўллаш кўникмаси; – бошқа фуқароларнинг 
ҳақ-ҳуқуқларини 
ҳурмат 
қилиш; 
– 
фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий 
жавобгарлиги; – давлат ва жамият олдида 
ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулиятини 
англаш; – фуқароларнинг тенглиги; – юксак 
маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда 
ижтимоий воқеликка нисбатан объектив ва 
танқидий ёндашув; – ҳокимият билан, бошқа 
фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан 
ижобий мулоқот юритиш қобилияти; – бир 
мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга 
тегишли ҳуқуқий, маданий ва тил маконига 
мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликни 
англаш ҳоказолар.
1
Ёшлар, жумладан талаба ёшлар онгини 
юксалтириш, билимини кенгайтириш, уларни ён-
атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бепарво бўлмаслик, 
дахлдорлик туйғуси билан яшашга ўргатиш, бир 
сўз билан айтганда фаол фуқаролик позициясини 
шакллантиришда таълим тизимининг ўрни 
беқиёс. Шу боис, бугун олий таълим тизими 
ол дида талаба ёшларнинг ҳуқуқий, сиёсий 
1
http://staff.tiiame.uz/storage/users/432/presentations/
pPcM8RzAnMNaB3i43PeIDwqnb5syM7QkqG8DKcQP.pdf
он ги, маданиятини ривожлантириш, Ватан 
олдидаги масъулиятини юксалтириш вазифаси 
турибди. Зеро, замонавий олий таълимнинг 
мақсади ҳам онги юксак, дунёқараши кенг, 
билимли, ўз мустақил фикрига эга, ватанпарвар, 
миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ 
инсонларни тарбиялашдан иборат. Мазкур 
вазифани эса, ижтимоий-гуманитар фанлар, 
жумладан «Ҳуқуқ», «Фуқаролик жамияти», 
«Миллий ғоя», «Сиёсатшунослик», «Фалсафа», 
«Маданиятшунослик», «Тарих», «Этномаданият» 
каби фанлар амалга оширади. Мақолада мазкур 
фанларни ҳар бирига алоҳида тўхталиш 
имконияти йўқлигини инобатга олиб, уларни 
умумлаштирган ҳолда таҳлил қилишга ҳаракат 
қиламиз. 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, талабаларда 
фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда 
«Ҳуқуқ», 
«Сиёсатшунослик», 
«Фуқаролик 
жамияти», «Миллий ғоя» фанлари муҳим 
аҳамият касб этади. Чунки даставвал ёшларнинг 
ҳуқуқий ва сиёсий онгини ривожлантириш 
ва шу асосда фуқаролик онгини юксалтириш 
талаб этилади. Фуқаролик онги «демократик 
қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар 
нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат 
ўртасидаги муносабатларни англашдан иборат... 
Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай 
босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу 
даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар 
ҳаётнинг асосига айланади. Фуқаролик онги 
иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда 
меъёрий, 
шакллантирувчи, 
йўналтирувчи, 


22
23
мулоқотга етакловчи сингари ранг-баранг 
вазифаларни бажаради.»
1
. Шунингдек, фуқа-
ролик онги фуқаролик масъулиятини, фуқа-
ролик маданиятини, ижтимоий аҳамиятга эга 
хусусиятларни ҳам шакллантиради. 
Талабаларда фаол фуқаролик позициясини 
шакллантиришда «Тарих», «Этнография», «Эт
­
номаданият», «Маданиятшунослик», «Фалсафа» 
фанларининг ҳам ўрни беқиёс. Жумладан, та
­
рихни тарихий воқеалардан хабардор бўлиш 
учунгина ўрганилмайди, балки тарихдан сабоқ 
чиқариш учун ҳам ўрганилади. Шунингдек, 
халқимиз миллий маданиятида бетакрор бади
­
ий образлар, гўзал фазилатларга эга олижаноб 
қаҳрамонлар, халқ орзу-умидлари мужассам 
бўлган идеаллар мавжудки, бу ёшларни юксак 
маънавиятли қилиб тарбиялашга хизмат қилади.
Ҳозирги даврда маданиятнинг коммуникатив 
функцияси кескин кенгайган, унда глобал ўзга
­
ришларга мувофиқ трансформация жараёнлари 
кечмоқда. Айниқса, билвосита мулоқот шаклла
­
ри (мобил телефон, интернет) мазкур функци
­
яда туб ўзгаришлар ясамоқда. Энди маданият
­
ларнинг бир-бирига тез яқинлашуви, тажриба 
алмашуви ва бир-бирини бойитиши содир бўл
­
моқда. Мутахассислар фикрига кўра, «мада
­
ниятнинг глобаллашуви муқаррар воқеликка 
айланмоқда, унга қарши туриш ёки уни рад эта
­
диганлар ақлдан озган телбалардир»
2
.
1
http://staff.tiiame.uz/storage/users/432/presentations/
pPcM8RzAnMNaB3i43PeIDwqnb5syM7QkqG8DKcQP.pdf
2
Многоликая глобализация. Культурное разнообразие 
в современном мире. Под.ред. П. Бергера, С. Хантингто
­
на. –М.: Аспект-Пресс, 2004. –123 с.
Шу билан бирга коммуникатив функция мил
­
лий маданиятларнинг ранг-баранглигига зиён 
етказмаслиги, маданиятлараро мулоқотларни 
миллий манфаатларга мувофиқ кечишига ха
­
лақит бермаслиги, айниқса АҚШ маданияти ёки 
Ғарб оммавий маданиятини қарор топтиришга 
қаратилмаслиги даркор. Халқаро мулоқот, инте
­
грация умуминсоний қадриятларни, нормаларни 
қарор топтиришга қанча ёрдам бермасин, улар 
экспанция кайфиятидаги маданиятнинг ҳукмрон 
кучга айланишига хизмат қилмаслиги керак.
Маданиятнинг социализация функцияси шахс-
нинг ижтимоий ҳаётда фаол бўлиши, бади
­
ий-ижодий кучлари, интеллектуал салоҳиятини 
жамият равнақи, этнос манфаатларига сарфла
­
шини ифода этади. Маданият айрим шахснинг, 
ижодкорнинг илмий, бадиий, эстетик излани
­
шларини инкор қилмайди, балки уни этник ҳаёт 
муаммоларини янада фаолроқ, кенгроқ очиб 
беришга, тасвирлашга, шу тариқа ўзини риво
­
жлантиришга интилади. Шу йўл орқали шахс 
халқнинг, миллатнинг ижтимоий-маданий ҳа
­
ётида субъект сифатида қатнашади.
Оммавийлашув функцияси маданиятнинг 
ташқи ташкилий белгиси сифатида келади, би
­
роқ у маданиятнинг миллий хусусиятлари ва 
маънавий қизиқишлари яқин кишиларнинг 
руҳий бирлиги, бир-бирига яқинлашиши ту
­
файли пайдо бўлади. Оммавийлик маданият
­
нинг кўпчиликка тушунарли эканлиги, эгаллаш 
усулларининг осонлиги билан характерланади. 
Ушбу белгиси йўқ маданият халқ, омма орасида 
тарқалмайди.


24
25
Маданиятнинг эстетик қадриятларни асраш 
функцияси глобаллашув шароитида, «оммавий 
маданият» ниқоби остидаги мафкуравий хуруж
­
лар авж олаётган даврда янада долзарблик касб 
этади. «Оммавий маданият» ўтган асрнинг ўрта
­
ларига келиб жаҳонда, айниқса ижтимоий-ма
­
даний тараққиёти юксалаётган давлатларда кенг 
тарқалди. Оммавий ахборот воситаларининг ри
­
вожланиши ва жаҳонда ижтимоий-иқтисодий, 
маданий интеграциянинг кенгайиши «оммавий 
маданият»ни умумпланетар ҳодисага айлантир
­
ди. У инсон онги ва ҳиссиётига салбий таъсир 
кўрсатмоқда. «Оммавий маданият»нинг асосий 
воситалари – радио, телевидение, матбуотсиз 
ижтимоий-маданий ҳаётни, умуман тараққиёт
­
ни тасаввур қилиб бўлмайди.
«Оммавий маданият» кишини реал воқелик
­
дан чалғитади, уни хаёллар, истаклар дунёсига 
етаклайди, зўравонликни, ваҳимали ва енгил-ел
­
пи нарсаларни тарғиб қилади, у кишиларни фи
­
крлаш, ижодга ундашга эмас, балки тайёр асар
­
ларни кўриб вақт ўтказишга мўлжаллангандир. 
Демократик ислоҳотлар даврида ўзбек эт
­
номаданиятини қайта тиклаш, унинг тарихий
тарбиявий ва бадиий-эстетик имкониятлари
­
дан фойдаланиш борасида илмий, амалий из
­
ланишлар ўтказиш йўлга қўйилди. Халқ ижоди 
ва санъатининг кўпгина турларини ривожлан
­
тиришга давлат раҳбарлик қилмоқда. Бироқ 
ҳали ўзбек этномаданиятини комплекс тадқиқ 
этиш, унинг генезиси, социологик ва аксеоло
­
гик асослари, қардош халқлар маданияти билан 
интеграцион алоқаларини ҳамда ушбу алоқа
­
лар тизимида бошқа этномаданиятларга қиёслаб 
ўрганиш олдимиздаги вазифалардан биридир. 
Бугунги ўтказилаётган фалсафий тадқиқотлар 
асосан эмпирик хусусиятга эга, уларда фалса
­
фий-маданий умумлашмалар кам учрайди. Шу
­
нинг учун глобаллашув таъсирида кечаётган 
миллий маданиятлар ўртасидаги ҳамкорлик
­
ни, алоқа ва интеграцияни фалсафий-маданий 
нуқтаи назардан, этномаданиятнинг алогене
­
зи ва идеогенезини унутмаган тарзда, тадқиқ 
этишга илмий-назарий эҳтиёж мавжуд. Унда 
асосий эътибор нафақат фалсафий умумлашма
­
лар ясашга, шунингдек, бадиий-эстетик имко
­
ниятлар, воситалар ва артефактлардан самарали 
фойдаланиш йўлларини топишга ҳам қаратил
­
моғи даркор.
Инсон ҳеч қачон ўзининг ижтимоий бор
­
лиқдаги мавқеи ҳақида ўйлашдан тўхтамайди, у 
мудом ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларни 
англашга интилади, мураккаб муаммоларга дуч 
келганида эса ижтимоий-тарихий тажрибалар
­
дан нажот, идеал излайди. Ўзбек этномадания
­
тида эса ҳозир ҳаёт чорраҳасида турган ёшлар 
учун идеал бўладиган сиймолар, символлар, таж-
рибалар мавжудки, улардан самарали фойдала
­
ниш ижтимоий-тарбиявий, маданий-маърифий 
институтлар учун муҳим амалий аҳамиятга эга.


26
27

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish