Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. 
Домбек С.О., Лебедева Н.В. Понимание 
гражданской позици и будущими педагога
­
ми. https://cyberleninka.ru/article/n/ponimanie-
grazhdanskoy-pozitsii-buduschimi-pedagogami
2. 
Пирназаров Ғ.Н. Фаол фуқаролик пози
­
циясига эга бўлган ёш авлодни тарбиялашда 
ҳуқуқий тарбиянинг ўрни // Замонавий таълим 
/ Современное образование 2016, 3. – Б. 4-5.
3. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 
– Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2018.
 
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА 
АМАЛИЙ САНЪАТ (БАДИИЙ КУЛОЛЧИЛИК) 
СОҲАСИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ҲАМДА 
УШБУ СОҲА ЎРГАНИЛИШИНИ ЯНАДА 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Эркин ЖАББОРОВ,
ҚарДУ доценти 
Мунисахон РЎЗИЕВА,
ҚарДУ талабаси
Бугунги кунда амалий санъат (бадиий кулол
­
чилик) соҳаси ниҳоятда шиддат билан ривожла
­
ниб бормоқда. 19-аср охири 20-аср бошларида 
Марказий Осиё халқлари ўртасида кулолчилик 
кенг ривожланиб, кулолчилик марказлари пайдо 
бўлди. Хоразм кулол усталари қадимдан ўзига 
хос технологияга эга бўлганлар. Ўзбек кулол
­
чилиги узоқ тарихга, ажойиб анъаналар, шакл, 
мазмун, ижодий жараён ва ўзига хос услуб
­
га эга. Сопол буюмлари содда бўлса-да, унинг 
кўриниши қисмларининг аниқлиги, мутаносиб
­
лиги, сақланиши, нақшларининг бадиий жойла
­
шиши, шакл ва мазмуннинг бирлиги, уйғунлиги 
ўзбек кулолларини жаҳонга танитиб келмоқда. 
Бугунги кунда кулолчиликнинг янги тури де
­
коратив монументал санъати кенг ёйилган бў
­
либ, уни манзаравий кулолчилик деб ҳам аташ 
мумкин. Сополнинг бу тури Ўзбекистонда 70-80 
йилларда кириб келди. Қадимда ота-боболари
­
миз бадиий кулолчилик сирларини ва тажриба
­


84
85
ларини фақат ўз шогирдларига ўргатиб, бошқа 
болаларга ўргатмаганлар. Бугунги кунда бу ерда 
кулолларнинг ўнлаб сулолалари бор.
Ўлкамизда амалга оширилаётган археологик 
ишлар, тарихий ёзма манбаларда келтирилган 
маълумотларга кўра неолит ва энолит даврда
­
ёқ кулолчилик пайдо бўлган ва санъат сифатида 
ривожланган. Кулолчилик билан дунёдаги бар
­
ча халқлар шуғулланишган. Тарихий манбалар
­
да ёзилишича дастлаб, бу ҳунар билан аёллар 
шуғулланишган экан. Ҳозирги кунда кулолчи
­
ликка янада эътибор кучаймоқда. Президенти
­
миз Ш.М.Мирзиёев томонидан халқимизнинг 
ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириш учун қанчадан 
қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу 
ислоҳотлардан бири бу 2018-2020 йилларда Ўз
­
бекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 
янада такомиллаштириш бўйича чора тадбир
­
лари дастуридир. Олий ўқув юртларида амалий 
санъатни юксалтириш, миллий анъаналаримиз, 
йўқолиб бораётган қадриятларимизни тиклаш 
мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борил
­
моқда. Бунга мисол қилиб, олий ўқув юртларида 
очилаётган амалий санъат йўналишларини оли
­
шимиз мумкин.
Амалий санъат турларидан бири бу – бади
­
ий кулолчиликдир. Бадиий кулолчилик қадим 
замонлардан бери ривожланиб келмоқда. Ку
­
лолчилик санъатига сопол ва чинни идишлар ва 
шунингдек, лойдан ишланган турли хил ўйин
­
чоқлар киради. Кулолчилик Ўзбекистон меъ
­
морчилигида ҳам қўлланилиб келинган. 
Бадиий кулолчиликни ўрганишда, авваламбор, 
унинг техникаси билан танишиб чиқиш лозим. 
Кулолчиликда асосий хомашё тупроқдир. Ту
­
проқларнинг соғ тупроқ, қора тупроқ, кўкимтир, 
қизил лойкор турлари мавжуд. Кулолчиликда 
ишлатиладиган лой ўзининг хусусия ти ва ишла
­
тиладиган буюмига қараб бир неча гуруҳларга 
бўлинади:
Лойи гулдон – серширали лой, бу лойдан 
жуда нозик гулдонлар ясалади. У эластик хусу
­
сиятга эга бўлиб, лойи қўшилган бўлади.
Чинни лой (ёки оқ лой) – ярим фоянс бўлиб, 
қорамтир лой оқ тош ва ишқор қўшилиб тайёр
­
ланади. Бу лойдан коса, пиёла, лаган ва бошқа
­
лар тайёрланади.
Кошин лой – ширачли лойга кварс қум қў
­
шиб ундан ҳар хил кошинлар тайёрланади.
Косагар лой – патлай ёки товоқ лой деб ҳам 
юритилади. Косагар лой соғ тупроққа қамиш 
қозғоғини аралиштирилиб тайёрланади. Ундан 
ясси юзадаги идишлар тайёрланади. Кўзагар лой 
60-70% пласитик ёғли лой ва 30-40% соғ туп-
роқдан иборат бўлади. Ундан хум, гулдон, кўза 
ва бошқалар тайёрланади.
Кулолчиликда шамол, илвата, буёқлар, ангоб, 
чарх, мўйқалам, мола, катта мола, кичкина мола, 
сим, нақшин қолиб, лабгир лаган қолип, пар
­
гор қалам, кожкорд, тароқ, таги қалам, ғужмак, 
туппа ва бошқалар ишлатилади. Кулолчиликда 
усталар лойни ҳар хил технологияларда тайёр
­
лайдилар. Махсус тупроқдан лой қилиниб, уни 
тепиб, муштлаб пишитилади. Лойни нам матога 
ўраб, лой тайёрлайдиган хонага ҳовузга ўхшаш 
унча чуқур бўлмаган жойда сақланади. Бу ҳовуз 
пишиқ ғиштдан тўшалади. Лойни ҳар куни, яъни 


86
87
20 кунгача сув сепиб пишитилади ва нам шолча 
устига ёпиб қўйилган кераклича лойни тепиб, 
муштлаб пишитилади. Лойни юлиб олиб, стол 
устига уриб-уриб пишитилади, шунда лой ичи
­
да тўпланиб қолган ҳаво йўқолади. Агар лойда 
ҳаво қолиб кетса, идишни печкага пиширганда 
ўша бўшлиқ яна катталашиб идиш тешик бўлиб 
қолиши мумин. Шунинг учун қанча кўп лой
­
ни пишитилса шунча сифатли маҳсулот олина
­
ди. Кулолчилик чархида идишлар тайёрланади. 
Чарх асосий қурол бўлиб, у катта ва кичик ёғоч 
ғилдиракдан иборат бўлади. Ёғоч ўқ билан бир
­
лаштирилади. Кулол чархининг пастдаги катта 
ғилдирагини оёқ билан айлантириб турилади. 
Юқоридаги ғилдиракка лой қўйиб ундан идиш 
тайёрланади. Тайёрланган идишлар яхшилаб 
қуритилади. Чунки яхшилаб қуритилмаса печда 
ёрилиб кетиши мумкин. Сирланадиган идишлар 
сирланади. Яна хумдонда қиздирилади. 
Кулолчиликка хос бўёқлар тайёрлаш ҳам ўз 
технологиясига эга:
Оқ ранг – бу ранг оқ тупроқ, гилвата ва 11% 
гача оқ тошни майда қумини қўшиб тайёрлана
­
ди. Уни аралаштирилиб атала ҳолда қўлда тай
­
ёрланиб буюм юзига текис суртилади ва кейин 
нақш чизилади.
Яшил ранг – мис куюндиси кукуни, қўрғошин, 
сир ва ўтга чидамли тупроқ гилвата қўшиб тайёр
­
ланади. Мис кукуни аввал қизғиш рангда бўлади, 
печда пиширилганда яшил рангга айланади.
Қора ранг – 15% гилвата марганец оксиди
лазур ва қўрғошин сирларини қўшиб тайёрла
­
нади.
Сариқ ранг – ёнган темир, соп ёки майда те
­
мир қириндиларидан фойдаланиб темир кукуни, 
мис қозонга солинади ва унга гилвата, қўрғошин 
сири ҳамда сув солиб эзғилаб тайёрланади.
Ҳаворанг – ложувард оқ тош ёки оқ қум ва 
гилвата қўшиб тайёрланади. 
Амалий санъатни янада тараққий топишида 
«Устоз ва шогирд» тизимида дарс олиб бориш
­
ни олий уқув юртларида кенг тарғиб қилиш яхши 
самара беради. Ўрта Осиё халқларининг тари
­
хи ва ўтмиши, қадриятлари, илм-фан, маданият 
дурдоналарининг ҳар жиҳатдан илмий ўрганиш 
ва тахлил қилиниши муҳимдир. Респуб ликамизда 
Ватанимизни ҳар томонлама жаҳон андозалари 
асосида ривожлантириш чора-тадбирлар амал
­
гам оширилмоқда. Таълим тизимини тубдан ислоҳ 
қилиш мақсадида 1997 йил «Таълим тўғрисидаги 
қонун ва қарорлар тайёрлаш бўйича илмий да
­
стур» қабул қилинди. Қадимдан ота-боболаримиз, 
аждодларимиз «устоз ва шогирд» анъаналари асо
­
сида ёшларга ҳунар ўргатиш бўйча бой тажрибага 
эга бўлишган. Бугунги кунга келиб, аждодларимиз 
бой тажрибаларидан тўлиқ фойдалана олмаяп
­
миз. Бунинг сабабларидан бири устоз шогирд тў
­
лиқ англай билмаганимиздадир. Шунинг учун биз 
«Устоз ва шогирд» анъаналарини санъат макта
­
блари ва олий ўқув юртлари талабаларига дарслик 
сифатида қўллашимиз лозим.
Амалий санъатни янада ривожлантиришда 
долзарб муаммолардан қуйидагиларни мисол 
қилиб олишимиз мумкин:
• 
Янги соҳада етарли малакага эга бўлган 
педагогларнинг етишмаслиги;


88
89
• 
Ўқув дастгоҳларининг етарли бўлмаслиги;
• 
Таълим жараёнини амалда қўллаш;
• 
Музейлар ва қадимий обидаларни ўрган
­
ган ҳолда таълим жараёнини олиб бориш.
• 
Таълим олишда керакли шароит яратиш.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллигимиз ту
­
файли биз нафақат ижтимоий хаётимизда, шу 
билан барча дунёнинг илғор мамлакатлари фан 
ва техника ютуқлари, юқори сифатли техник 
воситаларни қўллаш, уларни яратиш имконига 
эга бўлиб бормоқдамиз. Устоз ва шогирд анъа
­
налари ёш авлодга ҳунар ўргатиш учун аждод
­
лар тажрибасини юқори сифат даражасида ўр
­
гатишни ташкил қилиш ва ишлаб чиқаришнинг 
турли соҳаларида янги компьютер технология
­
ларини ривожлантириш ҳамда етук мутахассис
­
лар етиштиришга хизмат қилади.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish