Фойдаланилган адабиётлар
1. Ш.М.Мирзиёев. «2018-2020 йилларда Ўз
бекистон Республикаси Халқ таълими тизимини
янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирла
ри дастури».
2. С.Булатов. «Ўзбек халқ амалий безак
санъати». Тошкент: «Меҳнат», 1991 йил.
ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА
ТАРБИЯЛАШДА МАДАНИЙ
МЕРОСНИНГ ЎРНИ
Тоҳир ҚУРБОНОВ,
ҚарДУ доценти.
Ойбек ҲАМДАМОВ,
ҚМИИ 1-курс талабаси
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзи
ёев «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг
IV қурултойидаги «Жисмоний ва маънавий етук
ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчи
миз ва суянчимиздир» нутқида таъкидлагани
дек, – «... ёш авлод тарбияси ҳамма замонлар
да ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб
келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала
ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб
бормоқда. «Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ
шунча бахтли яшайди», дейди донишмандлар.
Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масала
да бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб
бўлмайди»[1].
«Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлод
ни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интел
лектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамла
катимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига
тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривож-
ланган шахслар этиб...» тарбиялашда маданий
мероснинг ўрни беқиёсдир. Мамлакатимиз
модернизация қилинаётган, жамиятимиз де
90
91
мократлаштирилаётган бир шароитда йигит ва
қизларимизда миллий ғурурни шакллантиришда
аждодлар яратган маданий меросдан оқилона
фойдаланиш учун реал имконият вужудга кел
ди. Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом
Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас
куч» китобида эътироф этганидек, – «Тарих
ҳақиқати шуни кўрсатадики, томирида миллий
ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамгина буюк
ишларга қодир бўлади. Биз шундай маънавий
муҳит яратишимиз керакки, юртимизнинг ҳар
бир бурчагида, барча шаҳар ва қишлоқларимиз
қиёфасида Ватандан фахрланиш ҳисси кўзи
мизни, қалбимизни яшнатиб турсин»[1].
Маданий мерос миллатнинг тарихий тараққи
ёт жараёнини ифодаловчи мураккаб ижтимо
ий-маданий уюшмадир. Маданий мерос ҳар бир
халқнинг, ҳар бир миллатнинг ўтмишини на
фақат бугун балки келажак билан ҳам боғлай
диган, уларни бир бутун яхлит жараён сифатида
намоён қиладиган энг муҳим қудратдир. У халқ
нинг, миллатнинг ўзига хос миллий хусусиятла
рини билиб олиш учун йирик манба вазифасини
бажаради. Маданий мерос миллат маънавиятини
тўла тасаввур қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Маданий мероснинг аждодлардан авлодларга
ўтиб туришини таъминловчи воситалардан бири
миллий урф-одатлар, расм-русумлар, байраму
сайиллар, маросимлар, яъни миллий-маданий
анъаналардир. Худди шу миллий-маданий анъ
аналар ёрдамида бир авлод тўплаган маданий
мерос иккинчи авлодга узатилади. Бу ҳодиса ўз
навбатида миллий ворисликни шакллантира
ди. Шунинг учун ҳам маданий мерос аждодлар
билан авлодлар ўртасида ишончли кўприк ва
зифасини бажаради. Шунингдек, маданий ме
рос халқнинг, миллатнинг тарихий онги, унинг
қадр-қиммати, умуминсоний қадриятлар хази
насига қўшган ҳиссасидир.
Инсоният босиб ўтган тарихий тараққиёт та
жрибасидан бизга яхши маълумки, қайси дав
лат, қайси миллат ўз маданий меросини қадрла
са, эъзозласа, ўзида мавжуд бўлган миллий-ма
даний анъаналар, тарихий обидалар, архитек
тура ёдгорликларини ардоқлашга фуқароларни
даъват этса, моддий-маънавий бойликларни
яратган кишиларга нисбатан ҳурмат руҳини
шакллантирса, ўша давлат, ўша жамиятда мада
ний-маънавий, иқтисодий-сиёсий барқарорлик
ҳукм сурган. Аждодлар ва авлодлар меҳнатини
қадрламаган, миллатнинг фахри, ифтихори бўл
ган буюк олимлар, шоирлар, ёзувчилар, рассом
лар, санъаткорларнинг саъй-ҳаракати туфайли
яратилган маданий меросни унутган мамлакат
фуқаролари фаровон яшай олмайди. Бундай
юртда кишилар ижтимоий қиёфасида маънавий
қашшоқлик ҳукмрон бўлади. Миллий-маданий
меросни улуғлаш, уни ҳар томонлама ўрганиш
мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, айниқса,
жамиятимиз келажаги бўлган ёшларда миллий
онг, миллий ғурурни шакллантиришга муносиб
ҳисса қўшади.
Ёшларга аждодларимиздан қолган маданий
меросга муҳаббат, хусусан, миллий урф-одат
ларимиз, расм-русумларимиз, байраму сайил
ларимизга садоқат, яратилган буюк архитек
92
93
тура ёдгорликлари, турли тарихий обидаларга
ҳурмат туйғусини шакллантирмоқ учун бугун
ги йигит-қизларга инсоннинг ўзи буюк қадрият
эканлигини, инсонпарвар, демократик жамият
шароитида бутун жамият, бутун давлат инсонга
хизмат қилиши зарурлигини, ҳар қандай қонун,
ҳар қандай қоида ёки низом инсонни эъзозлаш
га қаратилганлигини ишонарли далиллар, илмий
манбалар, ўтмишнинг аччиқ тажрибасини ҳар
томонлама таҳлил қилиш ёрдамида тушунтириб
берилиши зарур.
Собиқ шўро даврида миллий-маданий меросга
бўлган ҳурматсизликни тушунтириб бериш, бу
борада амалга оширилган сиёсатни фош этиш ин
сонпарвар, демократик жамият талабидир.
Совет ҳокимияти йилларида Марказий Оси
ёда олий таълимнинг асоси ТошДУдан бошла
нади, деб аюҳаннос солинди. Ахир Марказий
Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида қадимда
илм ўчоқлари бўлмаса, Ал-Фарғоний, Ал-Беру
ний, Ал-Форобий, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн
Сино каби буюк алломалар қаердан пайдо бўлар
эди? Қадимги Туронда олий таълим 1200 йилдан
ортиқ тарихга эга. Самарқанд, Бухоро, Хива,
Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон, Ғиждувон ва бош-
қа шаҳарларда сақланиб қолган қадимий мад
расаларнинг харобалари фикримизнинг исбо
тидир. Фуқароларни, айниқса, ёшларни миллат,
халқ тарихидан йироқроқ тутиш, унга нисба
тан бефарқ, лоқайд бўлиш кайфиятини шакл
лантириш учун тарихий ҳақиқат бузиб кўрса
тилди, сохталаштирилди. Тарихий шахсларга,
буюк давлат арбоблари, саркардаларга нисбатан
турли бўҳтонлар, иғволар уюштирилди. Бундай
ҳолатни Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад
Бобур, Ҳусайн Бойқаро каби буюк давлат арбо
болари, Спитамен, Тўмарис, Жалолиддин Ман
губерди, Муқанна каби буюк лашкарбошилар,
сўфизм ва унинг ғоявий-назарий асоси бўлган
тасаввуфга, жадидчилик ва «босмачилик» деб
номланган ижтимоий-сиёсий ҳаракатларга бе
рилган баҳоларда, муносабатларда яққол кўриш
мумкин. Жаҳон фалсафий тафаккури хазина
сига улкан ҳисса қўшган Ғаззолий, Ғиждувоний,
Кубро, Яссавий, Нақшбандий, Азизиддин Наса
фий, Румий, Бедил, Оллоёр каби буюк мусулмон
файласуфларининг фалсафий меросини ўрга
нишга кўп йиллар эътибор берилмади. «Юксак
маънавият – енгилмас куч» китобида эътироф
этилганидек,- «Совет мафкураси ҳукмрон бўл
ган замонларда бу ҳақда сўз очиш, қўҳна ва бой
тарихимизга бундай муносабатда бўлиш «тарих
ни идеаллаштириш» деб танқид қилиниб, таз-
йиқ ўтказиб келганини ўша даврларни бошидан
кечирган, коммунистик мафкура жабрини торт
ган ёши улуғ адибларимиз албатта яхши эслай
дилар»
1
.
Ўзбек давлатчилиги тарихи атайлаб сохта
лаштирилди. Гўёки ўзбек давлатчилиги ХХ аср
нинг 20-йилларида пайдо бўлган эмиш. Асли
да ўзбек миллий давлатчилиги, хусусан, Хоразм
давлати 2700 йиллик тарихга эгалиги тарихий
ҳақиқатдир. Тажрибадан маълумки, тарихий
ҳақиқат битта бўлади, лекин унинг талқини ҳар
1
Ислом Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч».
Т.: Ўзбекистон, 2008. 80-бет.
94
95
хил бўлиши мумкин. Худди шунинг учун ҳам
мамлакатимизда инсонпарвар, демократик жа
мият қурилиши авж олган ҳозирги шароитда
ёшларда миллий ғурурни шакллантириш жара
ёнини жадаллаштиришда миллий-маданий ме
роснинг ролини оширишнинг энг муҳим шарти
тарихий ҳақиқатни тиклашдир. Бошқача айт
ганимизда, биз ҳаққоний тарихни тиклашимиз,
халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан
қуроллантиришимиз зарур. «Юксак маънавият
– енгилмас куч» асарида ўринли таъкидланга
нидек, «...ўсиб келаётган авлодга, унинг маъ-на
вий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик
ҳисси билан ёндашиш масаласи. Нега деганда,
ёшлар халқ маънавиятининг муносиб эгалари
дир. Шунинг учун ҳар бир ўғил-қизимиз даст
лабки қадамларидан бошлаб маданий бойликла
римиздан баҳраманд бўлиши керак» (80-бет).
Do'stlaringiz bilan baham: |