1-расм. Академик лицейларда ўқитиладиган математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими
Математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизимини,методик моделини яратиш илмий аососини топди ва академик лицейларда математик анализ асослари ўрганишнинг методик тизимини ишлаб чиқшда турли инновацион ёндошувлар ҳисобга олинди. Масалан, ушбу методик тизимни яратишда анаънавий ўқитишнинг методик тизимидан фарқли ўлороқ академик лицейларда ўқитиладиган математика фани математик анализ асослари дарс машғулотлари лойиҳалари методик тизимнинг асосий элементи сифатида қўлланилди.
Академик лицейларда математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизимининг асосий элементи бўлган ўқитиш мақсадлари жамият тараққиётига хизмат қилишга йўналтирилган бўлиши шартдир. Математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизимини яратишда асосий вазифа ўқитишнинг методик тизими моделини яратиш талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, академик лицейларда ўқитиладиган математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими ишлаб чиқилган ва унинг ҳар бир элементига шарҳ берилди, улар мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.
Академик лицейларда ўқитиладиган математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг мақсадини белгилашда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси шахс сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутишига ва келгусида самарали касбий ва ҳаётий фаолият юритиш имкониятларини ошириши аниқланди.
Масалан, «Дифференциал тенгламалар» мавзусининг умумий мақсадини қуйидагича қўйиш мумкин, яъни «Дифференциал тенгламани тарифи, дифференциал тенгламага келадиган масалалар, дифференциал тенгламани умумий ечими ва хусусий ечими, интеграл чизиғи ва ўзгарувчиси ажраладиган, биринчи тартибли чизиқли дифференциал тенгламаларни интеграллаш». Дифференциал тенгламаларга келадиган масалаларни физик, биологик ва иқтисодий маъноларга эътибор қаратиш ўқувчиларни фикрлашга ундайди.
Академик лицейларда ўқитиладиган математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими асосий элементларидан яна бир ва тадқиқотчи томонидан таклиф этилаётган дарс машғулотларининг лойиҳалари ҳисобланилган. Ўқитишнинг методик тизими элементларининг орасида дарс машғулотларининг лойҳалари бугунги кунда Ҳукуматимиз ҳамда жамият томонидан академик лицейлар таълим жараёнига қўйилаётган талаблардан бири бўлиб таълим сифатини кафолати ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, юқорида таъкидланганларга асосан академик лицейларда ўқитиладиган математика фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизимини яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
«Академик лицейларда математик анализ асослари бўлими таълим жараёнини ташкил этишда дарс машғулотлари лойиҳаларининг ўрни» деб номланган учинчи параграфда академик лицейларда математик анализ асослари бўлими таълим жараёнини ташкил этишда дарс машғулотлари лойиҳалари ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилди.
Таълим жараёнининг мақсадга мувофиқ, самарали ташкил этилиши ўқув-услубий таъминотнинг нечоғлик мукаммаллигига, шунингдек, педагогнинг билим даражаси ва педагогик маҳоратига бевосита боғлиқ бўлиб, академик лицейларда таълим жараёнини самарали ташкил этишнинг яна бир омили – бу дарс машғулотларни олдиндан малакали педагоглар томонидан лойиҳалаштиришдан иборат эканлигидан келиб чиқиб, математик анализ асосларини лойиҳалаштириш методик томондан асосланиб берилди.
Математик анализ асосларидан дарс машғулотларини лойиҳаларини тузиш бочқичлари такомиллаштирилди. Ушбу лойиҳалаштириш босқичларидан фойдаланиб дарс машғлотларини лойиҳалаштиришда Давлат таълим стандарти, Малака талаблари ва шу асосида ишлаб чиқилган ўқув режа, ўқув фан дастури, дарслик, ўқув ва ўқув-методик қўлланма ва методик тавсияномалар ҳамда ўқув фанига тегишла бўлган бошқа ўқув материаллари асосий манба бўлиб хизмат қилди.
Диссертациянинг «Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитиш методиткаси» деб номланган иккинчи бобида, академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсади ва мазмуни белгилаб берилган ва уни ўқитишнинг усул ва услублари, шакл ва воситалари такомиллаштирилган, академик лицейларда математика ўқув фани «Математик анализ асослари» бўлимини лойиҳалаб ўқитишнинг афзаллигини илмий-методик томондан асосланиб, математик анализ асослари дарсларини лойиҳалаштириш модели академик лицей таълим жараёнига мослаштирилиб, такомиллаштирилган ҳамда математик анализ асосларини лойиҳалаб ўқитишнинг методикаси ишлаб чиқилган.
«Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсади ва токомиллаштирилган мазмуни, усул ва услублари ҳамда шакл ва воситалари» номли биринчи параграфда академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсадини шакллантириш илмий асосланган ва математик анализ асосларини ўқитишнинг мазмунини мукаммаллаштириш бўйича таклифлар берилган. Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг усул ва услублари, шакл ва воситалари такомиллаштирилган.
Узлуксиз таълимда математикани ўқитишнинг мақсадларини тадқиқотда, академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсадларини шакллантиришда методологик асос сифатида қабул қилиб, академик лицейларда математик анализ асослари бўлимини ўқитиш вазифасидан келиб чиққан ҳолда катта, ўрта ва кичик модулларнинг мақсадлари аниқлаштирилган. Чунки, мана шу жойда ўқув жараёнини лойиҳалаш амали бевосита намоён бўлади. Бу босқичда лойиҳаловчи модуллар устида ишлаб, ўқув мақсадларини аниқлайди.
Ўқув мақсадлар аниқланганда, биринчидан, уларга эришилганликни аниқ билиш имкониятига эга бўлинади, иккинчидан тест топшириқлари бу мақсадларга мувофиқ ҳолда тузилганда машғулотнинг мазмунини тўла қамраб олишга эришилади, учинчидан эса, айнан бир машғулот мақсадларининг бир хил ва аниқ бўлиши барча фан ўқитувчиларининг бир хил натижага эришишларини кафолатлайди.
Мақсадни аниқлаш, математик анализ асослари дарс жараёнини лойиҳалашдан тортиб, то унинг самарадорлигини текшириш, уни синовдан ўтказиш ҳамда оммалаштиришгача бўлган жараённи ўз ичига олади. Ўқув мақсадлари педагогик жараённи ташкил этувчи қисмларнинг энг муҳими ҳисобланади.
Таълим самарадорлиги ўқувчилар томонидан янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши, ўзларининг ижодий қобилиятларини бойитиши ва ҳаётни таълим даражасини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларга ва таълим мазмунига боғлиқ бўлиб, математик анализ асослари бўлими мазмуни такомиллаштирилди.
Таълим мазмуни ўқув фан дастурининг рақобатбардошлигига боғлиқ. Бу, ўхшаш фан дастурлари билан таққосланганда ўқитиш талаблари ва эҳтиёжларига жавоб берувчи, ўқув фаолиятини ривожлантиришни таъминлашдаги қобилияти билан ўлчанади. Фан дастурларини тузишга алоҳида илмий салоҳият билан ёндашишни талаб қилади.
Академик лицейларда математик анализ асосларини фан дастурини келтирилган таҳлиллар ва фан дастурини тузишга қўйилган талаб ва мезонларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Таълим жараёнини замонавий педагогик технология асосида ташкил қилишда қўлланиладиган педагогик усуллар ўқувчиларнинг синфда ва синфдан ташқари назарий материалларни кетма-кетлик асосида мустақил ўзлаштириш имконини яратади. Шунга асосан, математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг усул ва услублари такомиллаштирилди.
Ўқитишнинг мақсади, мазмуни ўқув фаннинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва ўқитиш шакли, воситалари ҳам ўқитиш усулларини танлаб олишга таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитиш жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан ўқитишнинг шакли ва таълим воситалари билан қай даражада таъминланганлигига боғлиқ. Шу муносабати билан, математик анализ фанини ўқитишнинг воситалари такомиллаштирилди.
«Математик анализ асослари дарс машғулотларини лойиҳалаштириш йўриқномаси» деб номланган иккинчи параграфда академик лицейларда математика ўқув фани «Математик анализ асослари» бўлимини лойиҳалаб ўқитишнинг афзаллигини илмий-методик томондан асослаб берилган ва математик анализ асослари дарсларини лойиҳалаштириш модели ишлаб чиқилган.
Таълимда лойиҳа бу малакали ўқитувчи томонидан тузиб чиқилган ва махсус ташкилланган шароитларида амалга ошириладиган натижавий фаолиятдир.
Педагогик технология доирасида яратилган турли хил ишланмалар, дарс лойиҳалари академик лицейларда таълим самарадорлигини оширишга оқилона ва ижодий ёндашишга, бунда таълим берувчи ўз эркинлигига эга бўлиши, дарсда қўлланилган турли усуллар, воситалар самарадорлигини ўзи баҳолаш сифатини оширади.
Ҳақиқатдан ҳам педагогик технология тамойиллари асосида дарс жараёнининг лойиҳаси бир маротаба тўғри тузиб олинса, ундан бир неча йил мобайнида хар қандай оддий, касбга энди кириб келаётган педагог ҳам қийналмай дарс машғулотини юқори даражада амалга оширади. Чунки педагогик технология асосида тузилган лойиҳага, уни тузган олим ёки тажрибали медодистнинг маҳорати ўтган бўлади. Шунинг учун ҳам академик лицейларда дарсларининг лойиҳалари педагогик технологиянинг назарий
Яратилган дарс жараёни лойиҳасининг таълим жараёнига мукаммал татбиқ этилишига эришиш ва таълим жараёнининг якуний даражаси (самарадорлиги)ни ўрганиш билан ниҳоялаш
Ўқувчиларнинг умумий фаолиятларини якуний назорат қилиш учун тест ёки бошқа назорат турлари тизимини ишлаб чиқиш
Дарс жараёнини амалга оширишнинг сценарийсини ёзиш. Сценарийни ёзишда педагог ва ўқувчи диалоги тамойили асосида амалга оширилишига эътиборни қаратиш
Ҳар бир кичик модулдаги ўқув машғулотини амалга оширишда қўлланиладиган ахборот-коммуникация технология ва дидактик материаллар мажмуасини кўрсатилиб қўйиш
Дарснинг ҳар бир кичик модулида қўлланиладиган дарс тури ва босқичларини аниқлаб олиш
Дарс жараёнининг шакли ва унда қўлланиладиган ўқитиш воситалари ҳамда усул ва услублари ҳамда технологияларини танлаб олиш
Мавзу бўйича кичик модуллар орқали бериладиган билимлар ичидан ажратиб олинган таянч тушунчалар асосида машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ва шулар асосида ўқувчилар билим ва кўникмаларини баҳолаш учун назорат саволларини тузиш ва баҳолашнинг тури ва мезонларини аниқлаштириш
“Математик анализ асослари” бўлимини ўқитишнинг мақсади ва вазифаларига таянилган ҳолда, ҳар бир кичик модул ёрдамида бериладиган янги билимлар тизими ичидан таянч тушунчаларни ажратиб олиш
Академик лицейларда ўқитиладиган математика ўқув фанини бир бутун деб қараб, “Энг катта модул” деб қабул қилиб, унда бериладиган материалларнинг ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб, – “катта”, “ўрта” ва “кичик” модулларга ажратиш ва уларнинг мақсади ва мақсадчалари ҳамда уларга ажратилган вақтни белгилаб олиш
“Математик анализ асослари” бўлимининг мундарижасидан жой олган мавзулар, унга оид манбалар ва мазмунининг методик жиҳатларини аниқлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |