Тадқиқот усуллари. Тадқиқот математик анализ асосларини ўқитиш жараёнида педагогик кузатув, қиёсий таҳлил, тажриба-синов, анкета сўровномалари, суҳбат, тест, баҳс-мунозара, илғор тажрибаларни умумлаштириш, натижаларни математик-статистик қайта ишлаш ва таҳлил этиш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг методик тизимини илмий-услубий томондан такомиллаштирилди яъни, унинг таркибий қисми бир нечта компонентлари кенгайтирилди. Методик тизимининг таркибий қисмига ўқувчиларни мустақил таълим олиш кўникмасини шакллантиришга йўналтириш ва дарс машғулотларини лойиҳалаштириш компонентлари киритилган;
академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсади шакллантирилди, илмий-методик томондан асосланди ва мазмунини зоманавийлаштирилди, математик анализ асосларини ўқитишнинг иннавацион усул ва услублари, ўқитишнинг замонавий шакли ва воситаларини аниқланди;
математик анализ асослари дарс машғулотларини лойиҳаларини тузиш босқичлари такомиллаштирилди ва шунга асосан математик анализ асосларини ўқитишнинг самарадорлигини оширилишига хизмат қиладиган дарсларини лойиҳалаштириш йўриқномаси ва оптимал модели ишлаб чиқилди, яъни «Кетма-кетликнинг лимити ҳақида тушунча» мавзуси бўйича дарс жараёни лойиҳаси модели асосида битта дарс ишланмаси берилди;
математик анализ асосларини ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди, унда “Шахсга йўналтирилган таълим” технологияси асос қилиб олинди ва академик лицейларда педагогик тажриба-синовдан ўтказилди ҳамда олинган натижалар асосида амалий тавсиялар берилди.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этилиб, шу асосида математик анализ асосларини ўқитишнинг методик тизими ишлаб чиқилган;
тадқиқот Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг таълим мазмунини янгилаш, ўқув мажмуаларининг янги авлодини яратиш, педагогик технологияларни таълим жараёнига татбиқ қилиш вазифалари билан боғлиқ бўлиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2007-2011 йилларга мўлжалланган фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-208 рақамли – «Таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-назарий асослари» лойиҳаси билан боғлиқ академик лицейларда математик анализ асосларини дарс жараёнлари лойиҳалаштирилган;
математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсади ва мазмуни белгилаб берилган ва уни ўқитишнинг усул ва услублари, шакл ва воситалари такомиллаштирилган;
математик анализ асосларини лойиҳалаб ўқитишнинг методикаси ишлаб чиқилган ва академик лицейларда педагогик тажриба-синовдан ўтказилган ва олинган натижалар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар «ZiyoNET» Ахборот таълим порталига (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |