Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти шарипов эргаш орипович



Download 160,57 Kb.
bet3/14
Sana14.04.2022
Hajmi160,57 Kb.
#551668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Автореферат 55 27.08.2018

...............................................................
педагогика фанлари доктори, профессор









Етакчи ташкилот:

.................. давлат университети







Диccертaция ҳимoяcи Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28.12.2017.Ped.P.01.09 рaқaмли Илмий кенгaшнинг 2018 йил «___» _______ куни coaт ______ дaги мaжлиcидa бўлиб ўтaди. (Мaнзил: 100185, Тoшкент шaҳри, Университет кўчacи, 4-уй.) Тел.: (99871) 246-52-79; 246-90-39; фaкc: (99871) 246-02-24; e-mail: nauka@nuu.uz.

Докторлик диccертaцияси билaн Ўзбекистон Миллий университетининг Aхбoрoт-реcурc мaркaзидa тaнишиш мумкин (____-рaқaм билaн рўйхaтгa oлингaн). Мaнзил: 100185, Тoшкент шaҳри, Университет кўчacи, 4-уй.) Тел.: (99871) 246-52-74; фaкc: (99871) 246- 02-24;


Диccертaция aвтoреферaти 2018 йил «__» _____куни тaрқaтилди.


(2018 йил «___»_______дa ___________-рaқaмли рееcтр бaённoмacи).
М.Арипов
Илмий дaрaжaлар берувчи илмий
кенгaш рaиcи, ф-м.ф.д., прoф.


А.Аскаров
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш котиби, п.ф.ф.д.(PhD)


Р.Бешимов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, ф-м.ф.д., прoф.

КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда, бир томонда инсониятнинг манфаатларини кўзлаб, янгича ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг таркиб топиб бориши, иккинчи томондан эса шу барқарор ривожланишни таъминлаш учун таълим моделини янгилашга, яъни таълимни модернизациялашга бўлган талаб тинимсиз ошиб бормоқда. Глобал ўзгаришлар шароитида мустақил мушоҳада қила оладиган, иқтидорли ёшларни тайёрлаш борасида ривожланган хорижий мамалакатларда; АҚШ (Thomas Jefferson High School for Science and Technology), Буюк Британия (Colleges of Higher Education), Германия (Berlin Bilingual School), Жанубий Корея (Dwight School Seoul ), Италия (Giulio Cesare), Россия (Физико-техничесая школа), Франция, Финлаяндия, Хитой, Япония (Tokyo Metropolitan Kokusai High School) каби ривожланган давлатларда қисқа ўтган давр мобайнида таълим тизимини ислоҳ қилиниши негизида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Республикамизда ҳам бу борада бозор муносабатларидан келиб, чиқиб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, хусусан; таълим тизими тубдан янгиланмоқда, академик лицейларнинг ташкилий-хуқуқий ва ўқув-услубий таъминоти, моддий техника базаси юксалмоқда, уларни замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳақиқатдан ҳам, академик лицейлар таълими жараёнини тубдан такомиллаштириш борасида ўқитиладиган фанлар бўйича яратиладиган ўқув-услубий таъминотниинг ўрни беқиёсдир. Ўқувчиларга чуқур ва пухта назарий билим бериш, уларда замонавий билим, кўникмаларини шакллантириш ва малакаларни ривожлантириш учун ўқув жараёнига ижодий ёндошишни ва таълим самарадорлигини ошириш учун академик лицейлар ўқув-услубий таъминотини чуқурроқ илмий метологик, педагогик ваметодик жиҳатдан таҳлил этишни ва уларни янгича мазмун билан бойитишни ижтимоий ҳаётни ўзи заруратга айлантирмоқда.
Математикага ихтисослашган академик лицейлар ўқув-услубий таъминотининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мавжуд математика таълими, хусусан, математик анализ асосларини ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштириш, унда педагогик технология ва унинг тамойиллари асосида дарс лойиҳаларини тузиш ва таълим амалиётига кенг миқиёсида қўллаш методикаси етарли даражада очиб берилмаган. Шундан келиб чиқиб, академик лицейларда ўқув-услубий таъминот мазмуни, тузилишининг мукаммаллиги, уларнинг ўқувчилар савиясига мослиги, билиш жараёнида фаолликни кучайтиради ва самарадорликни орттиради. Айниқса, иқтидорли ўқувчилар учун ўқув жараёнини юқори савияда ташкил этиш, келажакда етук кадр бўлиб етишиш омили сифатида қаралмоқда. Шунинг учун ушбу омиллар тадқиқот қилинаётган муаммо долзарблигини белгилаб беради.
Ўзбекистоннинг янада ривожлантириш харакат сретегиясининг бешта йўналиши ҳам мамлакатимизнинг интилектувал қудратини ошириш узлуксиз таълимни модернизациялаш, баркамол авлодни ҳар томонлама камол топтиришга боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2829-сонли, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарорларида таъкидланган, олий таълим муассасалари таркибидаги академик лицейларда таълим сифатини тубдан ошириш, ўқитиш жараёнига илғор таълим технологияларни кенг татбиқ этиш ва бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари академик лицейларда таълим сифати ва самарадорлигини тубдан яхшилашга қаратилганидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ва 2018 йил 25 январда қабул қилинган “Умумтаълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4513-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли Қарорлари ижроси ва бошқа меъёрий хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда, ушбу диссертация иши маълум даражада хизмат қилади.

Download 160,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish