Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти шарипов эргаш орипович


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 160,57 Kb.
bet8/14
Sana14.04.2022
Hajmi160,57 Kb.
#551668
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Автореферат 55 27.08.2018

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 21 та республика илмий–амалий конференцияларида кўп сонли мутахассислар муҳокамасидан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 44 та нашр ишлари эълон қилинган бўлиб, шу жумладан 5 та ўқув ва ўқув-услубий қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 16 та мақола, шундан 14 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш,
3 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 136 бетни ташкил этади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурияти асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, мақсади, вазифалари, объекти, предмети, тадқиқот усуллари, аниқланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, нашр этилган ишлар, диссертация тузилиши бўйича маълумотлар берилган.
Диссертациянинг «Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг шарт-шароитлари» деб номланган биринчи бобида, академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг хусусиятлари ва ҳозирги ҳолати таҳлил этилган ва ушбу таҳлиллар асосида математик анализ асосларини ўқитишни такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари умумлаштирилган, методик тизими – академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг омили эканлиги илмий-методик томондан асосланган ва академик лицейлар таълим жараёнини ташкил этишда математика фани дарсларини лойиҳалаштиришнинг ўрни ҳамда аҳамияти кўрсатиб берилган.
«Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг хусусиятлари ва ҳозирги ҳолати» номли биринчи параграфда академик лицейларда ўқитиладиган математик анализ асосларининг ҳолати таҳлил этилди. Таҳлилдан шу нарса маълум бўлдики, академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитиш мазмунида, ўқув-услубий таъминотида ҳамда методикаси, айниқса педагогик технология тамойиллари асосида дарсларни лойиҳалаштириш ва шу асосида дарс жараёнини ташкил этиш айрим камчиликлар мавжуд эканлигига аниқликлар киритилди ва уни такомиллшириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. Натижада, математика фан дастуридаги «Математик анализ асослари» бўлими мазмунини такомиллаштириш ва дарс жараёнларини лойиҳалаштириш бугунги кун талаби эканлиги деган хулосага келинди.
«Ўқитишнинг методик тизими – академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг омили сифатида» номланган иккинчи параграфда академик лицейларда математик фанини ўқитиш сифатини янада яхшилаш омилларидан бири сифатида математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими ишлаб чиқилди (1-расм).



Download 160,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish